Диссертация Педагогика магистри академик даражасини олиш учун


Download 1.13 Mb.
bet11/34
Sana06.05.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1433476
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34
Bog'liq
kasb-xunar kollezhlarida kasbij-axlokij meyorlarini tarbiyalashning ilmij-pedagogik asoslari

Алишер Навоий (1441—1501) ўзбек адабиётининг асос-чисидир. Шу билан бирга у тарбияшунос хамдир. А. Навоий «Махбуб-ул-кулуб» асарида касб ахлоки, турли гурух кишиларининг одоби масаласини маколатлар шаклида ифода этади. У таълим-тарбия масалаларига алохида эътибор берар экан, тарбия жараёнларини, воситаларини, ахлок-одоб талабларини кўрсатади. Таълимда илмийлик, асосланганлик, тарихийлик каби тамойилларни асос килиб олади.
Ўкитувчи одоби ва муаллимлик касби, мударрислар, мактабдорлар тўгрисида гапирар экан, муаллим ўз шогирдларини севиши зарур, дейди. Ўзига хам, ўкувчига хам талабчан бўлиши лозимлиги уктирилади. Ўкитувчини жамиятда обрўли ва хурматга лойик инсондир, деб хисоблайди. Шогирдлар муаллимни хурмат килишлари, эъзозлашлари зарурлигини уктиради.
Алишер Навоий ўз замонасидаги мактабдорлар хакида гапириб, улар болаларга жафо килиш, азоб бериш, калтаклашга ўрганиб колишганини танкид килади. Улар сабабсиз аччикланишга одатланишган. Муаллимлардаги бу иллатлар тарбия жараёнининг кийинчиликларидан, болаларнинг табиати, феъл-атвори, фахм-фаросати турли-туманлиги таъсирида вужудга келади, деб хисоблайди.
Навоийнинг фикрича, гохида бир киши битта болага тарбия беришга ожизлик килади, муаллим эса бир гурух болаларга илму адаб ўргатади. Бу жараёнда муаллим кўп азият чекади, машаккатларни ўз бошидан кечиради. Шу боис шогирдлар устоз олдида умрбод карздор эканликларини хис этишлари даркор. Шогирд подшохлик мартабасига эришса хам муаллимга куллук килса арзийди:
Хак йўлида ким санга бир харф ўкитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг хакин юз ганж ила.
Навоийнинг «Махбуб-ул-кулуб» асарида ўкитувчи одобига доир куйидаги мулохазалар баён этилган:
— мударрис ота-онасининг мансаби, бойлигига караб болага муомала килмаслиги лозим;
— муаллим болаларга биладиган нарсаларини ўргати-ши, билмаган илмларини ўргатишга уринмаслиги керак;
— гердайиш, манманлик, таъмагирлик, нодонлик каби иллатлар ўкитувчи ахлокига ёт сифатлардир.
муаллим ярамас ишлардан, нопокликдан йирок бўли-ши керак;

  • халк назарида олим хисобланадиган мударрислар ёмон ишлардан, фиску фасоддан ўзларини тия билишлари зарур.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling