Диссертация Педагогика магистри академик даражасини олиш учун


Download 1.13 Mb.
bet20/34
Sana06.05.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1433476
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34
Bog'liq
kasb-xunar kollezhlarida kasbij-axlokij meyorlarini tarbiyalashning ilmij-pedagogik asoslari

Мафкуравий йуналганлик: Ватан равнаки,юрт тинчлиги,халк фаровонлиги,комил инсон,ижтимоий хамкорлик,миллатлараро тотувлик,динлараро багрикенглик (толерантлик),ижтимоий ва фукаролик бурчини хис этиш,ижтимоий ва касбий фаоллик.
Касбий- педагогик йуналганлик:болани севиш ва хурмат килиш,уз касбига кизикиш,педагогик ва психологик хушёрлик ва кузатувчанлик,педагогик одоб,педагогик хаёл ва тасаввур,ташкилотчилик,адолатлилик,талабчанлик,максадга интилувчанлик,касбий ишчанлик,илмий изланувчанлик,аклий ва жисмоний фаоллик,креативлик,узлуксиз педагогик таълимга тайёрлик.
2.Педагог шахсини психологик-педагогик жихатдан тайёрлашга куйиладиган талаблар.


Билим.Миллий педагогика фанининг метадологик асосларини билиш,шахснинг ижтимоий конунятларига оид билимларни хаётга тадбик эта олиш,бола рухияти,унинг анатомик-физиологик хусусиятлари,гигиенаси,хар бир ёш даврга хос индивидуал хамда жинсий ривожланиш конуниятларини билиш,боланинг лаёкати асосида шаклланадиган кобилиятларнинг усиб бориши,укувчининг эркин фикрлаш кобилиятини ривожлантириш шарт-шароитларини билишга оид илмий билимлар тизими талаб этилади.Иннавацион технологияларни билиш ва у асосида грантлар тайёрлаш.
Куникма ва малакалар.Таълим ва тарбиявий муаммоли вазиятларни тахлил эта олиш,укувчи ва талабаларнинг тарбияланганлик ва маънавий шаклланганлик даражасини аниклай олиш,таълим ва тарбияга оид дарслар самарадорлигини олдиндан башорат кила олиш,ахборот олиш,янгиликларни тизимлаштира билиш ва компьютер технологияси хамда бошка таълим тарбиявий воситалар асосида янги педагогик технологияларни тадбик эта олиш,педагогик вазифаларни аник куя билиш,касб фаолиятига оид ишларни тугри режалаштира олиш,анъанавий методлар асосида интерфаол методларни тугри куллай олиш,узлуксиз таълим тизимига оид назарий билимларни амалиёт даражасига олиб чика олиш,илмий асосланган материалларни дидактик тахлилини билиш,укувчи ва талаба фаолиятига индивидуал ва дифференциал ёндаша олиш,таълим тарбия жараёнига хос индуктив ва дедуктив хулосалар чикариш,якуний хулосалар асосида илмий амалий ва укув методик тавсиялар ишлаб чика олиш,менежментлик ва ва менежерлик илмига оид конуниятларни билиш,рахбарлик санъати ва кобилиятига эга булиш,бола калбига йул топа олиш,унинг урнига узини куйиб кура билиш,боланинг кизикишлари доирасида унинг етакчи мотивларини аниклаш,талаб ва ижро,рагбатлантириш ва жазо куллаш омилларини урганиб бориш,укувчилар жамоасининг «субъект-субъект»муносабатлари асосида таълим ва тарбиявий фаоллигига эришиш,жамоада ижодий,узаро дустлик,ахиллик мухитини яратиш,хар бир шахснинг шахслараро муносабатидаги урнини аниклаш.
Укувчи ва талабаларнинг янги шароитга мослаша олиши хамда ижтимоий адаптацияни урганиш,уларга тегишли шарт-шароитлар яратиб бериш,хар бир иш натижасини обектив равишда бахолай билиш,таълим тарбия техникаси ва технологияси асосида педагогик махоратни такомиллаштириб бориш,касбий комилликка эришиш йулида самарали мехнат килиш,илмий ижодий изланищлар олиб бориш.

3.


китувчи «инсоф-тавфикли, ўйлаб иш киладиган, ювош-кобил, камтар, каноатли бўлмоги лозим. Арокхўр, саёк, баджахл, хасадчи, майнавоз, огзи ёмон, фирибгар, сафсатабоз ва дахрийликни ёкловчи бўлмаслиги даркор».
Ўкитувчи болаларни каттик ушламоги, лекин уларга мухаббат билан карамоги керак. Ўкувчиларга ахлокий таълим-тарбия бериш билан бирга, ўкитувчи уларнинг соглиги какида кайгурмоги, ўйинлар, мусобакалар воситаси-да, уларда жисмоний кўникмалар хосил килмоги лозим.
Чех педагоги Ян Амос Коменский (1592—1670) нинг асарларида ўз даврининг илгор гоялари акс этади, Коменский ўкитувчиликни ер юзидаги хар кандай касбдан кўра юкорирок даражада турадиган фахрли касб хисоблайди. Коменский бир томондан, ахолининг ўкитувчига хурмат билан караши лозимлигини талаб килади, иккинчи томондан эса, ўкитувчининг ўзи хам жамиятда кандай мухим вазифани бажараётганини тушуниб олиши ва ўз кадр-кимматини яхши билиб олиши лозимлигини уктириб ўтади. Унинг фикрича, ўкитувчи соф виждонли, ишчан, саботли, ўкувчиларга ўзи сингдириши лозим бўлган фазилатларнинг жонли намунаси бўлиши, кенг маълумотли ва мехнатсевар киши бўлиши шарт. Ўкитувчи ўз ишини бехад севиши, ўкувчиларга бамисоли оталардек муомала килиши, уларда билимга хавас тугдириши зарур. Ўзи намуна кўрсатиб, ўкувчиларни ўзига эргаштириш ўкитувчининг энг биринчи вазифасидир. Коменский диндорлик ўкитувчининг энг мухим фазилатларидан биридир, деб хисоблайди.
Немис педагоги Адольф Дистервег (1790—1866) де-мократик педагогиканинг илгор намояндасидир. Унинг педагогик асарларида ўкитувчилик одобига оид конун коидалар баён этилган. Дистервегнинг фикрича, ўкитиш чогида болаларнинг ташаббускорлигини боскичма бокич ўстириш, уларни зарур билим малакалари билан куроллантириш амали ўкитувчидан ташкилотчилик фаолиятини талаб килади. Таълимнинг муваффакиятли бўлиш даражаси дарслик мазмуни ёки ўкитиш усулига эмас, балки ўкитувчининг ўзига боглик, деб таъкидлади. Яхши ўкитувчи ўз фанини пухта эгаллаб олган бўлиши, касбини ва болаларни севиши керак. Дарс чогида хамма болалар тетик бўлиб туриши, ўкитувчи гайрат билан дарс бериб, ўкувчиларнинг аклий кучини уйготиши, уларнинг иродасини мустахкамлаши, характерини таркиб топтириши даркор. Дистервегнинг кўрсатишича, яхши ўкитувчи ўзининг тарбия тамойилларини катъият билан амалда жорий килади. Бу тамойиллардан хеч качон воз кечмайди. Укитувчи ўз устида муттасил ишлаши лозим. Шундагина у ўкувчиларни билим эгаллашда матонатли бўлишга ўргатади ва уларни ўз йўлларида учрайдиган кийинчиликларни енга оладиган этиб тарбиялайди. Дистервег ўкитувчининг мустахкам характери ва ўткир ирода кучи хам катта тарбиявий ахамиятга эга эканлигини таъкидлайди. Ўкитувчи каттиккўл ва талабчан бўлиш билан бирга адолатли бўлиши хам керак, факат шундагина ў ўз ўкувчилари орасида обрў козониши мумкин..
Мамлакатимиз ўз истиклолини кўлга киритгач иктисодий ва маънавий сохада мустакилликка эришиш вазифаси кун тартибига кўйилди. Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимининг таркибий кисми сифатида умумий таълим мактабларида хар бир боланинг кобилият ва лаёкатларини эркин ривожлантириш масаласига жиддий эътибор каратилди.
Ўкитувчи одобининг мохияти, асосий мазмуни педагогик фаолият учун мухим бўлган ахлокий сифатларда ифодаланади. Умуминсоний ва миллий-ахлокий фазилатлар барча кишилар, хамма касб эгалари, жумладан, ўкитув чи-тарбиячилар учун хам жуда зарурдир.
Ахлокий фазилатлар мехнат жараёнида кишининг хулки, феъл-атворини тартибга солиб турувчи коидалар, нормалар, талаблар, мезонлар шаклида ифодаланади. Ахлок нормалари давлатнинг турли конунлари билан амалга ошириладиган хукук нормаларидан фарк килиб, оммавий одат ва намуна кучи, жамоатчиликнинг фикри таъсирида юзага келади. Бошкача килиб айтганда, ижтимоий вокелик шахс олдига маълум ахлокий талаблар кўяди, бу талаблар ахлок нормаси, ахлокий фазилатлар шаклида ифодаланади. Жамият ўз фаолияти ва истикболи учун хизмат киладиган ахлок нормалари, талаблари, мезонларини белгилайди.
Ўкитувчи умуминсоний ва миллий-ахлокий фазилатларни ўзлаштириб олиши, тажрибада кўллаши, ўзининг дунекараши, мафкураси ва ахлокий тажрибаси билан таккослаши лозим. Фикрлаш ва хис этиш, турмушда синаб кўриш натижасида умуминсоний ва миллий-ахлокий сифатлар, коидалар, нормалар ўкитувчининг ўз ахлокий фазилатига, эътикодига айланади. Булар муаллимнинг дунёкараши, фикр ва мулохазалари билан кўшилиб, бозор иктисодиётига асосланган жамият куриш шароитида унинг ўрни ва ролини белгилайди.
Ўкитувчи одобининг нормалари хар бир муаллимнинг шахсий фикрига, ахлокий фазилати ва эътикодига айланиши лозим. Ахлокий эътикод ва сифатлар ўкитувчининг дарс бериш жараёнида, тарбиявий ишларида, ўкувчилар, ота-оналар ва бошка кишилар билан муомала, муносабатларида, кундалик турмушда ўзининг шахсий намунаси билан ахлокий таъсир ўтказишида кўзга ташланади. Педагогик такт ўкитувчи ахлокининг амалий кўринишларидан биридир. Муаллим хулкининг натижалари унинг ёшларга ахлокий таъсирининг самарадорлигида, ахлокий тарбия сохасида эришган ютукларида намоён бўлади.
Ўкитувчи одобининг асосий сифатлари умуминсоний ва миллий-ахлокий фазилатлар, тушунчаларига мос келади ва уларни педагогик фаолият билан боглик тарзда бир кадар ойдинлаштиради. Инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллий гурур, байналмилалчилик, адолат, яхшилик килиш, бурч, кадр-киммат, масъулият, виждон, халоллик, ростгўйлик, поклик, талабчанлик каби ахлокий фазилатлар ўкитувчи одобида педагоглик фаолияти билан боглик равишда тахлил килинади. Болаларга яхшилик килиш, ўкитувчилик бурчи, ўкитувчилик шаъни, кадр-киммати, ўкитувчилик масъулияти, ўкитувчилик виждони, талабчан, ва адолатли бўлиш, ўкитувчининг маънавий киёфаси, халоллиги, поклиги, ростгўйлиги кабилар ўкитувчи ахлокининг мухим фазилатлари хисобланади. Уларни чукур ва пухта ўзлаштириш бўлажак ўкитувчи учун катта амалий ахамият касб этади.
Умуминсоний ахлокий кадриятлар орасида яхшилик килиш фазилати мухим ўрин эгаллайди. Ўрта Осиё халкларининг кадимги ёдгорлиги — «Авесто»да эзгу фикр, яхши сўз ва яхши ишлар инсоний фазилатлар сифатида улугланади. Ислом таълимотида бошкаларга яхшилик килиш инсоннинг табиий эхтиёжи бўлиши кераклиги тушунтирилади, айникса, ота-онага, аёллар, ёш болаларга яхшилик килиш жуда кадрланади.
Ота-боболаримиз доимо яхши ният, яхши орзу-истаклар билан яшаганлар. Ўзларидан яхши ном колдиришга интилганлар. «Яхшиларга яхшилик килдим, ёмонларни эса ўз ёмонликларига топширдим.
Кишиларнинг феъл-атвори, юриш туриши, хатти-харакати, гап-сўзи уларнинг хулкига боглик. Яхши хулк эгаси бўлган киши одамларга яхшилик кила олади. Абдулла Авлоний яхши хулклар каторига: фатонат, диёнат, исломият, назофат, гайрат, риёзат, каноат, шижоат, илм, сабр, хилм, интизом, микёси нафс, виждон, ватанни суймок, хакконият, назари ибрат, иффат, хаё, идрок ва зако, хифзи лисон, икдисод, викор, итоат, хакшунослик, хай-рихохлик, мунислик, садокат, мухаббат, авф кабиларни киритади. «Эмди бу яхши хулкдарни кўлга олмокучун ота-она, муаллим, устодларимиз хазратларининг хикматли насихатларини жон кулоги бирла тинглаб, доим хотирада тутмок, ахлоки яхши кишилар бирла улфат бўлмак, ахлоки. бузук, ёмон кишилардан кочмок лозимдур».
Яхшилик ижобий ахлокий фазилат бўлиб, хулкий сифатларнинг мажмуини, инсон фаолияти ёки бирор хат-ти-харакатига ижобий муносабатнинг йигиндисини акс эттиради. Яхшилик кишининг ахлокий онги ва ахлокий тажрибасида жамият ва шахс манфаатларининг бирлигини акс эттириб, шахсга ва жамиятга манфаат кейтирадиган ижтимоий тараккиётга мос келадиган фазилатдир.
Ўкитувчи одобида яхшилик фазилатига педагогик фаолият билан боглик холда, ўкитувчининг яхшилиги шаклида аниклик киритилади.
Унда ўкитувчи ва ўкувчилар жамоаси манфаатларининг бирлиги, муаллим ва ўкувчи максадининг бирлиги, таълим ва тарбиянинг самараси учун курашнинг бирлиги акс этади. Яхшилик фазилати муаллимнинг хам, ўкувчиларнинг хам, ота-оналарининг хам яхши ниятли, хайрихох, мехрибон бўлишини такозо килади. Яхшилик карор топиши учун педагогик жараёнда ёмонликка муросасиз бўлиш, яхши истак билан хушмуомала килиш, яхши килик, яхши хатти-харакатларнинг бирлиги зарур.
Умуминсоний ва миллий ахлокда бурч тушунчаси хар бир кишининг ўз вазифасини тўлик бажариши, бошкаларга тўгри муносабатда бўлишини ифодалайди. Бурчда шахснинг жамиятга бўлган муносабати намоён бўлади. Ўз бурчига содиклик хар бир кишига обрў, шон-шараф келтиради. Кишининг ўз бурчига содикдиги жамиятга, Ватанга, мехнатга, оилага, фарзандларига бўлган муносабатида билинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида фу-кароларнинг хукуклари билан бир каторда бурчлари хам белгиланган. Конунларга риоя этиш, бошка кишиларнинг хукукдари, эркинликлари, шаъни ва кадр-кимматини хурмат килиш; Ўзбекистон халкининг тарихий, маданий ва маънавий меросини авайлаб асраш; атроф-табиий мухитга эхтиёткорона муносабатда бўлиш кабилар хар бир фукаронинг бурчидир. Бурчга содиклик хар бир кишининг одоби, ахлокини кўрсатади. Катта ёшдаги кишиларни хурматлаш ёшларнинг бурчидир.
Ижтимоий бурчни юксак даражада англаш ўкитувчининг ахлокий фазилати хисобланади. Муаллим болаларга ўргатадиган гоялар унинг калбидан жой олиб, дунёкарашининг асоси бўлиши зарур. Хар бир ишда, хар бир масалада муаллим ўз бурчига содик бўлиши зарур. Муаллимнинг мафкураси фукаролик рухи билан сугорилган бўлса, ижтимоий бурчни виждонан хис килишга, интизомлилик, ўз хатти-харакатларини назорат кила билиш, кам-тарлик, инсонпарварлик, ўз кадр-камматини тўгри бахолай олишга имкон беради.
Укитувчи ёш авлодга таълим-тарбия бериш сохасидаги ўз бурчини зўрлик туфайли юклатилган мажбурият эмас, балки ўз хаётининг маъноси, ишонч ва виждон даъвати деб хисоблайди. Фукаролик бурчини хис этиш бутун халк ва Ўзбекистон давлатининг буюк келажаги тўгрисида гамхўрлик килишни такозо этади. Давлат олдидаги бурчни юксак англаган, мафкуравий баркамол муаллим инсонга иззат-хурматли, ёшларга гамхўр, мехрибон, бошкаларга ёрдам кўлини чўзишга доимо тайёр турадиган кишидир. Укитувчи ахлокида бурч хисси Ватанни севиш, унинг порлок келажаги учун гамхўрлик килишни талаб этади. Ўкитувчи одобида ватанпарварлик бурчи байналмилалчилик туйгуси билан чамбарчас богликдир.
Педагогик амалиётда муаллимлар ўз педагоглик бурчларини бажаришга халол интилсалар хам иш шароитлари турлича бўлгани учун бир хил натижага эришавермайдилар. Бунинг окибатида шахс билан жамият ўртасида маълум даражада карама-каршиликлар вужудга келади. Бу конфликтлар турлича бўлиши мумкин. Киши ўкитувчилик бурчини англаса хам бирор шахсий мулохазага кўра бурчини бажаришни истамаслиги мумкин. Бундай холлар камрок учраса хам умумий ишга ўкувчилар тарбиясига зарар етказади. Жамоатчилик таъсири ва маъмурий йўллар билан уни бартараф этиш лозим.
Баъзан муаллим бурчи нима эканлигини ва уни бажариш зарурлигини тушунади, лекин уни амалга оширишга — масалан, хар куни ўз билимини ошириш устида ишлашга, бошлаган ишни охиригача етказишга иродаси чидамайди еки ўзини сафарбар этолмайди. Натижада жамиятнинг муаллимга кўйган ахлокий талабига путур етади. Мактаб жамоаси бундай холларда ўкитувчига нисбатан талабчанликни оширмоги зарур.
Ўкитувчилик бурчи акл билан хиссиётнинг бирлигидан иборат. Муаллим касбига нисбатан кўйиладиган талабларнинг мохияти ва мазмунини билса, унинг шахс ва жамият учун мухимлигини англаса, бу вазифаларни бажариш учун ўзида кобилият борлигини сезса, педагог учун зарур фазилатларни тарбиялаш йўлларини белгилаб олса шундагина унда касбий бурч шакллана бошлайди. Шундагина муаллим белгиланган хатти-харакатларни ўз ихтиёри билан амалга ошира бошлайди. Демак унда бурч хисси шаклланган дейиш мумкин. Ўкитувчининг энг мухим бурчларидан бири ўз билимларини мунтазам ошира боришдир. Бунинг учун эса юкоридагилар билан бирга моддий имконият ва шароитлар хам бўлиши зарур. Ўзбекистон давлати ўкитувчилар, маориф, маданият ходимларининг уй-жой шароитларини яхшилаш, уларга хар хил енгилликлар яратиш, маошларини оширишга эътибор бериб кел-мокда. Тошкентда, вилоят марказларида педагогик ходимлар малакасини ошириш институтлари ишлаб турибди, туманларда ташкил этилаётган курсларда муаллимлар малака оширмокдалар. Ўкитувчилар мустакил ўкиб, ўз билимларини оширишлари учун давлат тилида ўзбек тилида кўплаб методик адабиётлар, кўлланмалар, тавсияномалар чоп этилмокда.
Шахс ахлокини тавсифлайдиган белгилардан бири масъулиятдир. Бошка кишилар олдидаги ўз бурчини англаш ва уни киши хулкининг омилига айлантириш, одам ўз фаолиятини бошкаларга кўпрок яхшилик килишга онгли ва ихтиёрий равишда йўналтириши масъулият тушунчасининг мазмунини ташкил этади.
Укитувчининг масъулияти масъулият тушунчасининг бутун мазмунини саклаган холда муаллимнинг фаолияти ва таълим-тарбия жараёнининг аник вазифаларини хам ўз ичига олади. Ўкитувчи зиммасига бола шахсини баркамол инсон сифатида тарбиялаш масъулияти юкланади. Муаллим ўкувчиларга чукур назарий билимлар бериши, уни хаётга, мехнатга тайёрлаши даркор. Шу билан бирга у боладаги мавжуд лаёкат ва кобилиятларни пайкаб унда мавжуд бўлган ижобий ахлокий фазилатларни авайлаб ўстириши лозим.
Муаллим синфда жамиятнииг, халкнинг, давлатнинг вакили сифатида ўкувчилар жамоаси билан ёлгиз ўзи иш олиб боради. Бундай шароитда ўкитувчининг масъулияти унинг хулкини тарбияга солиб турадиган, бошкарадиган куч, ўкувчиларга таъсир ўтказиш даражасининг асосий мезони хисобланади. Жамиятнинг келажаги, ота-онанинг умиди, нури дийдаси фарзандинингтакдири, келажаги унинг кўлига ишониб топширилган. Муаллим ўкувчилар-нинг билимига бахо куяди, бахо эса жамиятнинг, катталарнинг, ота-онанинг болага муносабатини белгиловчи мезон, омиллардан биридир. Яхшилик, адолат, шаън, кадр-киммат, инсонийлик кабиларнинг мавжудлигига болада ишончни вужудга келтириш хам ўкитувчининг масъулиятига боглик. Шуниси хам борки, буни кўпинча назорат килиб хам бўлмайди. Бу муаллимнинг виждонига хавола килинади.
Укитувчилик килаётган ёки муаллимлик касбини танлаган кишилар ўз зиммаларига канчалик юксак, шарафли масъулият олаётганликларини тасаввур этишлари лозим. Олий ёки ўрта махсус педагогика ўкув юритини битириб, муаллимлик фаолиятини бошлаган киши барча ўкувчиларга ўзини якин тутиши, одоби, одиллиги билан болаларга ижобий-ахлокий намуна кўрсатиши зарурлигини ёддан чикармаслиги керак.
Умуминсоний ва миллий ахлокнинг мухим белгиларидан бири инсонлик шаъни, кадр-кимматидир. Кишининг кадр-киммати, аввало, умумий ишга кўшаётган хиссасининг салмоги ва сифати билан белгиланади. Бозор иктисодиётига асосланган жамиятда инсон ўз мехнатининг салмоги ва сифати билан, аклий ва жисмоний мехнатнинг самараси билан, ишбилармонлиги билан кадрланади. Халол мехнат кишининг кадрини, иззат-хурматини оширади. Киши ўз мехнатининг кадрига етиши, у бажараётган иш жамиятда ахамиятли эканлигини тушуниши лозим. Кишининг умумий ишга кўшаётган хиссасининг салмоги, у кайси вазифани бажараётганлигида эмас, балки ўз ишини канчалик яхши, сидкидилдан бажаришига боглик. Инсоннинг кадр-киммати унинг мансаби, касби-коридан кўра хам кўпрок ўз касбини кандай бажаришига, унинг одоби ва хулк-атворига боглик.
Бу фазилат ўкитувчи одобида муаллимнинг кадр-киммати, шаъни деб аталади. У, аввало, ўкитувчидан ўз ишининг устаси, камтар бўлишни, шу билан бирга педагоглар ва ўкувчилар жамоасида ўзини тута билишни талаб этади. Синфга мактаб директори, назоратчи ёки бошка кишилар дарсни кузатишга, текширишга кирган пайтларида муаллим «гафлатда» колмаслиги лозим. Бундай пайтларда ўкитувчи, аввало, ўз ўкувчилари олдида синовдан ўтади. Ўша чогда ўкитувчи ховликиб, шошилиб колса, жахли чикса, ўз хулкини ўзгартирса, ўкувчилар олдида унинг кадри кетади. Аксинча, муаллим бундай холларда ўзини магрур тутса, дарсни одатдагидек ўтаверса, болаларнинг хурматини козонади. Укувчилар бундай вокеаларни узок эсда колдирадилар, гаплашиб, ўртокларига айтиб юрадилар. У катта тарбиявий ахамиятга эга бўлади.
Муаллим мактаб рахбарлари, хамкасблари ва бошкалар билан муомала, муносабатда кибр-хаво, манманлик килмаса ёки ўринсиз итоатгўйлик, хокисорлик, лаганбардорлик килмаса, унинг ўкувчилар олдида обрўси, кадр-киммати ортади.
Ўкувчилар билан муомалада уларни инсоний кадр-ким-матларини хурматлаш, талабчанликни инсонпарварлик билан узвий боглай билиш, болаларнинг кобилияти ва кучига ишонч билан караш, ўкувчиларга улар бажара оладиган ва аста-секин мураккаблашиб борадиган вазифалар бериш катта тарбиявий ахамиятга эга. Бу болани шахс сифатида ва ахлокий жихатдан шакллантира боради, ярамас хатти-харакатлардан, эгри йўлга кириб кетишдан асрайди, бола ўз кучига ишониб харакат киладиган бўлади, ёмон киликлардан ўзини тияди.
Кишининг шаъни — юксак инсоний фазилат бўлиб, ўз-ўзига бўлган муносабати, унга атрофдаги кишилар ва жамиятнинг муносабатини хам билдиради. Кишининг шаъни шахснинг хизматларини жамият томонидан тан олинишидир. Шаън, кишининг шаъни деганда одамнинг ёки у мансуб бўлган социал гурухнинг кадр-кимматини, яхши номи, обрўси, шухрати, донг чикариши кабилар хам назарда тутилади.
Шаън тушунчаси билан кадр-киммат узвий богликдир. Кадр-киммат кишининг халк хурматига сазовор бўлганини тан олинишидир. Кишининг шаъни ва кадр-кимматини оёкости килиш асло мумкин эмас. У бизнинг мамлакатимизда, давлатимизда конун билан хам, жамоатчилик фикри билан хам химояланади. Жамоанинг шаъни ва кадр-киммати, касбнинг шаъни ва кадр-киммати каби тушунчалар одамлар онгида мустахкам карор топса, айрим кишиларнинг шаъни ва кадр-киммати хам тан олинади.
Ўкитувчи одобида муаллимнинг шухратпарастлиги ва манманлиги кораланади. Бунин Ибоиси шундаки, ўкитувчилик фаолияти аввало, умумхалк бахт-саодати учун хизмат килишга йўналтирилган. Ўкитувчилик шаънини жамоатчилик тан олган бўлиши керак, акс холда унинг маъноси колмайди. Муаллимнинг шаъни ва кадр-кимматини унинг хизматлари ва ахлокий фазилатларини жамоатчилик томонидан тан олиниши хамдир.
Педагоглик ишида бошка касбларга нисбатан субъектив фактлар хар бир кишининг шаъни ва шахсий кадр-кимматини эътиборга олиш кўпрок талаб этилади. Ўкитувчи, аввало, ўз кадр-кимматини ўзи саклай билмоги керак, педагоглар жамоасидаги урф-одатлар, анъаналар, ахлокий муносабатлар хам ўкитувчилик шаъни ва кадр-кимматини асрашга каратилмоги лозим. Педагоглик шаъни ва кадр-кимматини нотўгри тушуниш таълим-тарбия ишида салбий окибатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслик даркор. Масалан, кўра била туриб ўкувчининг бахосини ошириб кўйиш, мактабга назоратчилар келганда ўкитувчиларнинг фаолияти активлашиб колгани ёки хисобот учун номигагина тарбиявий тадбирларнинг сонини кўпайтириш кабилар ўкувчилар тарбиясига салбий таъсир этади, бу болаларни калбакичиликка ўргатади. Ўкувчилар олдида ўкитувчининг ва жамоанинг обрўсига таъсир этади. Ўкитувчининг педагоглар жамоаси шаънини ёки ўкув юрти шаънини саклаб коламан деб шаън, кадр-киммат тушунчаларини нотўгри англаб килган хатти-каракатлари педагогик одоб нормаларининг бузилишига олиб келади ва ўкувчилар тарбиясига зарар етказади. Афсуски, бундай ходисалар айрим холларда учраб туради.
Ўкитувчи одобида шаън, кадр-киммат тушунчаси ўкитувчининг педагоглар жамоасида эгаллаган хурматини билдиради, шу билан бирга ўкувчилар ва ота-оналар орасидаги хурматини хам ифодалайди. Муаллим ўкувчилар кадр-кимматини хурмат килиши ўкувчилар орасида муаллимнинг хурмати ва кадр-кимматини ошириш шартларидан биридир. Педагоглик бурчи муаллимдан ўкувчиларда шаън ва кадр-киммат хиссини ўстиришни талаб этади. Бу ўз навбатида болаларга бўлган хурматни уларга нисбатан ишонч ва талабчанлик билан олиб боришни такозо килади.
Виждон кишининг ўз хатти-харакати, килмиши, юриш туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулият туйгусидир. У диёнат, инсоф, халоллик, софдиллик деган маъноларни хам билдиради. Абдулла Авлоний: «Виждон деб рухимизга, фикримизга таъсир киладурган хиссиёт, яъни сезув — туймакдан иборат маънавий кувватни айтиладур» деб таъриф берган эди.
Унинг фикрича, виждон кишининг феъл-атвори ва харакатларининг яхши ва ёмонлигини, фойдали ва зарарлигини кўрсатади. Виждон инсон акли ва фикрининг хакикий мезонидир. Унинг ёрдамида хар бир киши ўз камчиликларини ва бошкаларнинг феъл-атворини ўлчайди, бахрлайди. «Агар ишлаган иши шариат, акл ва хикматга мувофик бўлса, мухаббат килур, кабохат ва ёмон ишларни килса, нафрат килур».
Виждон яхши хулкларнинг манбаи бўлгани учун хам виждонли кишилар хар бир ишни бегараз ва холис ният билан бажарадилар ва бундайлар бошкалар назарида суюкли кишилар хисобланади. Виждонсиз кишилар эса ўз килган амаллари окибатида хасрат ва надомат чекиб, виждон азобига гирифтор бўладилар. Виждони саломат кишилар имонли ва эътикодли бўладилар, шод ва хуррамликда умр кечирадилар.
Педагогик фаолиятда ўкитувчининг виждони таълим-тарбия жараёнида ахлокий йўл-йўрикларни ва касбий бурчни кандай бажараётганини назорат килувчи маънавий кучдир. Ўкитувчи фаолиятида, ахлокида, хулкида виждон ўз-ўзини назорат воситасидир. Ўкитувчилик бошка касблардан ўзининг шу жихати билан кескин ажралиб туради. Ўкитувчилик виждони муаллимнинг ўз билими, тажрибаси ва кобилиятини тўла ишга солиб, бошкаларни ўкитиш, тарбиялаш ва маърифатли килишга даъват этади. Виждонли ўкитувчи таълим-тарбия ишларини юксак даражада амалга ошириш учун кўлидан келган ишларни килади.
Агар кишида ўкитувчилик килишга кобилият, педаго-гик фаолиятга кизикиш, истеъдод бўлмаса, жамият талаб киладиган даражада болаларни ўкита олмаса, агар у кун ўтказиш учунгина муаллимлик килаётган бўлса, бу ўкитувчилик виждонининг йўклигини кўрсатади. Виждонли ўкитувчи кечиримли бўлади. Агар у таълим бераётган болаларнинг билими паст, хулкида кусурлар, камчиликлар учраётган бўлса, бундан ўкитувчи виждонан кийналади. Ўкитувчининг виждонини факат унинг ўзигина назорат килади. Муаллим назоратчилар иштирок этаётганда ўкувчилар билан олдиндан тайёрлаб, машк килиб кўйган дарсини кайта ўтиши кузатувчилар уни пайкамаслиги хам мумкин. Шунинг учун хам ўкитувчининг халоллиги, педагоглик виждонининг мезони хисобланади.
Ўкитувчилик виждони муаллимни болалар билан муомала-муносабатда окилона иш юритишга ундайди, педагогликка тўгри келмайдиган хатти-харакатлардан тияди, бола ўкитишни бўшаштириб юборса, ёки хулкида бирор салбий ўзгариш рўй берса, беором килиб кўяди; зарур бўлиб колса, уй-рўзгор ишларини хам йигиштириб кўйиб, дарсдан ташкари вактларда хам мактабга бориб синфдан ташкари ишлар билан шугулланишга даъват этади. Педа-гоглик виждони ўкитувчининг сезгирлиги, хушёрлигини оширади. Педагог учун ўз хато ва камчиликларини акл кўзи билан хам, калб кўзи билан хам сеза олиш хислати жуда мухимдир.
Таълим-тарбия ишларининг самарадорлиги факат ўкитувчининг ўзигагина эмас, балки ота-оналар, касбдошлари билан хамкорлигига хам богликдир. Ўкитувчилик виждони муаллимни ахлок коидаларига ўзи амал килиши билан бирга бошкалардан хам ахлок нормаларини бажаришни талаб килишга ундайди. Виждонли муаллим ўзи ёки касбдошлари хато килиб кўйганидан хижолат тортади, ор-номус килади. Ўкитувчи одобида бу туйгу айникса кўзга яккол ташланади. Хакикий педагог касбдоши ёки ўкувчиси содир этган кўполликдан хам афсусланади, хижолат чекади. Бундай хиссий холат болага кучли тарбиявий таъсир этади. Ор-номус виждонийликнинг мезонидир.
Укитувчилик виждони ахлокий маданиятлиликнинг ифодасидир. У фаол таъсир ўтказиш хусусиятига эга бўлиб, болаларда виждон, шаън, кадр-киммат хакидаги тасаввурларни хосил килади. Шунинг учун хам ўкитувчининг виждони доимо пок бўлмоги керак. Муаллим хамма вакт ўз-ўзини, ўз хатти-харакатларини ўкувчилар ва ота-оналар кўзи билан назорат килиб бориши даркор. Муаллим боланинг кўз олдида келажакнинг тимсоли сифатида намоён бўлмоги лозим. Чунки бугун ундан сабок олаётган ўкувчилар ўн беш-йигирма йилдан сўнг жамият хаётида, ижтимоий мехнатда фаол катнашади. Муаллим бугун кандай яшаб, кандай ишлаб, ўкувчиларни кандай ўкитган бўлса, унинг тимсоли ўкувчилар учун уларнинг хаёт йўлини ёритувчи ахлокий нур бўлиб хизмат килади. Муаллимнинг ўз виждонига килган хар бар хилоф иши, нафакат бугун унинг атрофидаги кишилар учун, балки жамиятнинг келажаги учун хам зарарлидир. Педагоглик виждони ўкитувчидан факат бугунни эмас, балки ўз ўкувчиларининг келажагини хам ўйлаб кадам босишни талаб этади.
Укитувчининг касбий-ахлокий фазилатларидан бири талабчан ва адолатли бўлишдир. Муаллимнинг талабчанлигида унинг бола шахсига чукур хурмати, боланинг кучи, кобилияти ва имкониятларига бўлган ишончи ифодаланади. Бу хакикий инсонпарварликнинг намоён бўлиши, яъни ривожланаётган бола шахси тўгрисида, жамият учун фойда келтира оладиган баркамол кишини тарбиялаш тўгрисида гамхўрликдир. Ўкувчилар локайдликни ёктирмайдилар, аксинча яхши ният билан окилона килинган талабчанлик уларнинг муаллимга хурматини оширади.
Укитувчи аввало ўзига нисбатан талабчан бўлмоги керак, шундагина унинг болага нисбатан кўяётган талаблари ўринли, самарали бўлади. Муаллимнинг талабчанлиги адолатлилик билан узвий боглик бўлмоги зарур. Куч адолат ва хакикатдадир. Адолат тушунчасининг мазмунида хакикат, поклик, тўгрилик, куч-кудрат мужассамдир.
Адолатлилик, умуминсоний ва миллий ахлокимизнинг мухим хислатларидан хисобланади. Ислом таълимотида адолат, адолатли бўлиш фазилати юксак кадрланади. Адолат кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларда одиллик билан иш тутишни такозо килади. Адолатлилик кишида ўткир акл, соф мулохаза, олижаноблик ва мардлик мавжудлигини билдиради. Адолатли бўлиш ўз сўзида туриш, катьийлик демакдир. Адолатли кишининг дили пок, кўнгли хотиржам, ўзи хавф-хатар, кулфатдан узок, одамларнинг ишончига сазовор бўлади.
Ўкитувчи одобида адолатлилик фазилати педагогик фа-олиятнинг ўзига хос хусусиятлари билан боглик холда намоён бўлади. Ўкитувчи одобида адолатлилик муаллимнинг холислигида, ахлокий тарбияланганлик даражасида, ўкувчилар хулкини, жамоат ишларига муносабатини, билимини бахолашда кўринади. Демак, адолатлилик бир томондан муаллимнинг ахлокий фазилати хисобланса, иккинчи томондан ўкувчиларга тарбиявий таъсирини бахолашнинг мезони хисобланади. Муаллимнинг ўкувчиларга ва педагогик жараён катнашчиларига бўлган муносабати манманликдан, нохолислик, ўзбошимчаликдан холи бўлиши лозим. Шундагина у адолатли хисобланади. Муаллимлик ишининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, у хар куни ўкувчилар билан учрашади, уларнинг билимини, хулкини бахолайди. Яхши ишларини рагбатлантиради, ножўя хатти-харакатлари, шўхликлари учун танбех беради. Албатта, муаллимнинг фикр-мулохазалари, бахоларида нисбийлик белгилари мавжуд. У хамма болаларга айнан бирдек, жуда тўгри муносабатда бўла олмаслиги мумкин. Лекин ўкитувчи хаммага нисбатан холис ниятли, яхшилик килишга интилувчи, болаларнинг келажаги, такдири тўгрисида гамхўрлик килувчи, адолатли киши эканлигига барча ўкувчиларнинг ишончи комил бўлмоги даркор. Укувчиларда муаллим «ёктирадиган», «ёктирмайдиган» болалар бор деган фикр тугилмаслиги керак.
Укитувчи боланинг мустакил ижодий фикрларини, тўгри жавобларини маъкуллаши, кўллаб-кувватлаши, рагбатлантириб бориши лозим. Боланинг жавоби нотўгри, фикрлари чалкаш, хато бўлса, муаллим буни ўкувчига етарли асослар билан исботлаб кўрсатиши керак.
Укитувчининг таълим-тарбия сохасидаги ижтимоий кимматли хатти-харакатлари адолат мезони билан бахоланади. Адолатли муаллим, одил устоз деган номга сазовор бўлиш хар бир ўкитувчининг шарафли бурчидир. Муаллимнинг кандайлиги ишчанлик ва ахлокий фазилатларда ўз ифодасини топади. Адолатлилик бошкаларга яхшилик килиш фазилати билан чамбарчас боглик. Адолат бўлмаса, яхшилик бўлмайди. Шунингдек, яхшиликсиз адолат хам бўлмайди. Педагоглик одоби нуктаи назаридан адолатлилик бу, таълим-тарбия жараёнини нормал амалга оширишнинг шарти хамдир. Педагоглик ишида адолатли бўлиш, бу ўкувчининг ишончини козонишдир. Бунинг учун эса боланинг калбидагини, дилидагини билмок, тушунмок керак.
Боланинг билимини бахолашда муаллимнинг адолатлилигини ўкувчилар хам ўзларича мухокама килиб, бахолаб борадилар. Муаллим ёки ота-онанинг болага нисбатан адолатсиз хатти-харакати, муносабати боланинг рухиятига салбий таъсир этиб, неврозга сабаб бўлиши хам мумкин. (Невроз—марказий асаб системасининг бузилиши натижасида юзага келадиган ва ички органлар фаолиятини сусайтирадиган касаллик.) Бола билан бўлган муомала-муносабатларда унинг такдирига нисбатан локайдлик, унга ўринсиз бакириш, кўркитиш, жахл килиш кабилар шунга олиб келади.
Билимдонлик, халоллик, ростгўйлик — ўкитувчининг мухим ахлокий фазилати, маънавий бойлиги хисобланади. Бу фазилатлар инсоний муносабатларни гўзаллаштиради. Инсоннинг моддий эхтиёжлари чекланган бўлади ва тўла кондирилиши мумкин. Лекин маънавий эхтиёжлар маънавий бойликлар сингари чексиздир. Киши инсоният яратган маънавий бойликларни канчалик кўп ўзлаштир-са, унинг шахси шунчалик баркамол бўлади.
Ўкитувчининг маънавий бойлиги, билимдонлиги халк манфаатига, ёшларнинг бахти, истикболи, келажагига каратилиши, хизмат килиши зарур. Машхур мутафаккир айтганидек, агар киши факат ўзи учунгина ишласа, унинг машхур олим, улуг донишманд, ажойиб шоир бўлиши мумкин, лекин у хеч качон хакикий, баркамол инсон бўла олмайди. Буюк киши бўлиш учун аввало жамият тараккиёти йўлида, инсониятнинг буюк орзу-истакларини рўёбга чикариш йўлида хизмат килмок ва бунинг учун зарур бўлса, ўз хаётини хам курбон килишга тайёр турмок керак.
Муаллимнинг билимдон бўлиши, инсоният яратган маънавий бойликларни кўпайтириши ва уни ёшларга астойдил ўргатиши, ўз ишидан каноат хосил килиши, ўз касбини, болаларни дилдан севиб, берилиб ишлаши буларнинг барчаси ўкувчи шахсининг шаклланишига бебахо ахлокий таъсир этади.
Хар томонлама билим ва юксак маданиятга эга бўлиш ўкитувчи одобининг талабларидан биридир. Бозор иктисодиётига асосланган жамият кишисининг идеали инсоннинг аклий баркамол, маънавий бой, ишбилармон, ахлок-одобли, халол, ростгўй, ўзини тута оладиган бўлишини такозо килади. Колллеж ўкувчилари бу идеалга интиладилар.: Ўкувчига ахлокий таъсир ўтказишнинг самараси ўкитувчининг чукур билимли, юксак маданиятли, баркамол инсон бўлишига боглик. Муаллим ўзи ўкитадиган фанни яхши билиши ва ундан тузуккина дарс бериши билангина бунга эриша олмайди. Хакикий устоз ўз предметини билиш билангина чекланиб колмай, жуда кўп нарсаларни билишга, тушунишга, хис этишга интилиши лозим. Мафкуравий хаёт, бадиий адабиёт, тасвирий санъат, театр, кино, телевидение, мусика, архитектура, спорт муаллим буларнинг барчасидан хабардор, уларни тушунадиган, кадрлайдиган бўлиши талаб этилади. Ўкитувчи хамма нарсани кўра оладиган бўлиши зарур, лекин юзаки хар жойдан бир шингил эмас, балки, аввало, ўз ишини, Ўзи ўкитадиган фанни пухта билиши, шу билан бирга билимларнинг бошка сохаларига хам кизикиши, улардан хабардор бўлиши даркор.
Ўкитувчининг маънавий киёфасида халоллик, ростгўйлик, ахлокий поклик, оддийлик ва камтарлик мухим фазилатлардан хисобланади, Бу фазилатлар кишига ички гўзаллик, маънавий поклик багишлайди, кишининг кадр-кимматини оширади. Халоллик муаллимнинг ички ва ташки дунёсининг бирлигини, сўзи билан хатти-харакати тўгри келишини, ўкувчиларга, хамкасбларига, ота-оналарга очик кўнгил ва самимий муносабатини ифодаловчи ахлокий фазилатдир. У инсон характерининг мохиятидан келиб чикади. Ўкитувчининг халоллиги ўз вазифасини виждонан ва онгли равишда бажаришида намоён бўлади.
Ўзбекистон мактабларида таълим-тарбия ишлари, педагогик фаолиятнинг самарадорлиги, таъсирчанлиги ўкитувчилар, ота-оналар жамоаси, оилада шаклланган ахлокий муносабатларга, муомала одобига боглик. Муаллим таълим-тарбия ишлари жараёнида ўкувчилар, касбдошлари, ота-оналар билан муомалада бўлади. Баркамол шахс сифатида шаклланаётган ўкувчилар, касбдошлари ота-оналар муаллимнинг хар бир харакати, барча ишларини инсон сифатида кузатиб боради, хис этади, ахлокий жихатдан бахолайди, кабул килади ёки рад этади. Хуллас, таълим-тарбия ишларининг натижаси, ўкитувчи фаолиятининг таъсирчанлиги педагогик жараёнда содир бўладиган муомала одобига, педагогик жараён иштирокчиларининг ахлокий-рухий холати, кайфиятига богликдир.
Ахлокий бахо эса кишиларнинг хулкини, хатги-харакатларини назорат килади, тартибга солади. Муома-а-муносабатлар киши ўз хулки ва фаолиятида ахлокий тамойиллар, коидалар, талаблар, анъаналарга, урф-одат-арга кай даражада амал килаётганига караб бахоланади. Педагогик жараёнда содир бўладиган муомала одобида муаллимнинг ахлокий маданияти, тарбияланганлик даражаси акс этади.Муаллимнинг педагогик касб эгаси сифатида ўзига, ўз касбига, ўкувчиларга, касбдошларига, ота-оналарга муомаласини белгиловчи асосий коидалар, талаблар мавжуд.
Педагогик жараёнда муомала одоби ўкитувчининг фаолиятида намоён бўлади. Ўкитувчилик фаолиятига кўйиладиган ахлокий талаблар ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси ёш авлодни умуминсоний ва миллий-маънавий, маданий кадриятлар рухида тарбиялаш сохасида кун тартибига кўяётган вазифаларга боглик. Улар педагогик жараёндаги муомала одобида, унда катнашаётган кишиларнинг хулки, хатти-харакатларида ифодаланади. Бу хатти-харакатлар педагогик жараён катнашчиларининг таълим-тарбия максади, вазифалари, усул ва воситаларни, ахлокий кадриятларни кай даражада кабул килишлари шаклида намоён бўлади.
Муомала одобининг тузилиши жуда мураккабдир. У педагогик фаолиятда субъект-объект муносабатлари шаклида ифодаланади. Субъект-объект муносабатлари муаллим ўзининг касбий бурчини бажараёттанида ўкувчилар, касбдошлари, ота-оналар, жамоат ташкилотларининг вакиллари билан ўкитувчи ўртасидаги алокаларда вужудга келади. У ўзаро хурмат даражаси, ишонч, талабчанлик, хайрихохлик, ташаббускорлик, ўзаро гамхўрлик, хар бирларининг инсон сифатида кадр-кимматини эъзозлаш кабиларда намоён бўлади. Улар ўкитувчининг педагогик фаолиятда бошкалар билан муомаласининг характерини бахолашга хизмат килади. Ўзаро таъсирлар ўкув ишида, турмушда, дам олиш пайтларида, оиладаги муомала-муносабатларнинг хусусиятларини аниклашга имкон беради.
Педагогик этикада муомала одобининг бирор жихати, масалан, ўкитувчининг ўз касбига муносабати, бурчи алохида тахлил этилиши мумкин. Ўкитувчилик касби кишига маълум талабларни кўяди, лекин муаллим бу талабларни кандай бажараётгани бу талабларда хали акс этмайди. Ўкитувчининг педагогик фаолияти натижаларини халк таълими бўлимлари, мактаб маъмурияти, методик бир-лашма ходимлари бахолайди
Педагогик жараёнда ўкитувчи ахлокий муносабатларнинг субъекти хисобланади. У педагогик жараённинг асосий кишиси сифатида ўкувчилар, касбдошлари, ота-оналар билан муомалада бўлади. Педагогик муомала одоби тизимида ўкитувчи асосий фигурадир. Ўкувчилар, касбдошлари, ота-оналар, педагоглар жамоаси ва жамоат ташкилртларининг вакиллари ўкитувчи учун педагогик муомала-муносабатларнинг объекти хисобланади. Улар билан бўладиган алокалар ёш авдолга таълим-тарбия бериш вазифаларини бажариш жараёнида содир бўлади. Бу муомала жараёнида иштирок этадиган кишилар бир-бирларига нисбатан хайрихох, ижобий хиссиётда бўлишлари, бир-бирларининг фазилатларини ўзаро бахолашлари, кадрлашларини назарда тутади.
Муомала одобида ўкитувчининг ахлокий онги, ахлокий фаолиятининг етуклик даражаси, ахлокий эхтиёжлари ва ахлокий йўналишлари, сўзи билан ишининг бирлик даражаси, хуллас, муаллимнинг фаол хаётий нуктаи назари намоён бўлади.
Муаллим хаётга эндигина кириб келаётган, баркамол шахс сифатида шаклланаётган инсонлар ёш болалар билан мулокотда бўлади. Болалар таълим-тарбия жараёнида умуминсоний ва миллий ахлок мезонларини узлаштиради. Ўкувчи муомала одобини асосан ўкитувчи тимсолида англаб олади. Севимли муаллим бола учун бир умр идеал, ибрат, намуна бўлиб колиши хам мумкин.
Республикамиз ўкитувчилари орасида ўз ишининг ус-аси, Халк ўкитувчиси, Хизмат кўрсатган ўкитувчи, йил ўкитувчиси, деб тан олинган ота-оналар, ёшлар эъзозлаб Устоз деб атайдиган мўътабар инсонлар кўплаб топилади. Улар педагогик ишда фидойилик кўрсатиб, муаллимлик бурчини юксак даражада бажариб, болаларга билим бериб, улар калбига халоллик, гўзаллик, хакикат, одоб-ахлок нурини сингдира олганликлари, хушмуомала бўлган-лари учун хам бундай обрў ва хурматга эришганлар.
Баркамол, ижодкор шахсни шакллантиришга, тарбиялашга доир ахлокий нормалар педагогик этикада ифодаланган. Тарбияланувчига ижобий таъсир ўтказиш шартларидан бири болага бўлган ишонч билан унга нисбатан кўйилаётган талабларнинг бирлигидадир. Педагогик жараён, тарбия жараёни, одамларнинг табиати шу даражада мураккабки, муаллим баъзан истаса-истамаса кўполлик килишга «мажбур» бўлади, ўкувчи муаллимнинг ўринли талабларини бажармаётган пайтларида у ўзини тутолмай колади. Муаллим ўз талабларини, хатто кўполлик холатини хам, болага яхшилик киляпман деб хисоблайди, чунки бу ишни болага билим бериш, уни тўгри йўлга солиш, яхши одам килиб тарбиялаш учун килаётганига ишонади. Саъдий Шерозийнинг «Гулистон» (Тошкент, 1968) асарининг «Тарбиянинг таъсири баёни» бобидаги хикоятларда, Алишер Навоийнинг «Махбуб ул-кулуб» асаридаги «Мударрислар тўгрисида», «Мактабдорлар тўгрисида»ги маколаларида билдирилган мулохазалар бу фикримизга хамохангдир.
Бундай холатлар кўпинча тарбияси кийин бола билан муомала-муносабатлар жараёнида содир бўлади. Шуни хам унутмаслик лозимки, бундай бола одатда, носоглом оиладан чикади. Бола оиладаги ёмон мухитнинг курбони бўлиши хам мумкин. Тажрибали педагоглар тарбияси кийин бола билан ишлаш, муомала килиш мураккаблигини, шу билан бирга улар инсоний мехрга зор, хушмуомалага, эътиборга мухтож эканлигини, бундайларга нисбатан бар-ошли, сабр-токатли, кечиримли бўлиш зарурлигини хам таъкидлайдилар.
Жисмоний жарохат олган болани ўкитувчи жазоламаслигини хамма билади. Жисмоний тарбия муаллими оёги жарохатланган боладан югуриш мусобакасида катнашишни талаб этмайди. Бола баъзан калби, рухи жарохатланган холда мактабга келиши мумкин. Таълим жараёнида буни хамма ўкитувчилар эътиборга оладими? Афсуски йўк. Бола жавоб беришни хохламаяпти, дарс тайёрлашни истамаган, деб хисоблаб хамма ўкувчиларга бир хил талаб кўйиш, бир хил муомала килиш холлари кўплаб учрайди. Баъзан боладан хатто у бажара олмайдиган ишлар хам талаб этилади. Айрим ўкувчилар боланинг оиласидаги, ота-онасидаги нуксонлари учун хам уни айблашга уринадилар.
Ўкув ишининг шундай ўзига хос ахлокий жихатлари борки, улар муаллим билан ўкувчи ўртасидаги муомалага бевосита ёки бавосита таъсир этади. Масалан, таълим жараёнида ишончнинг ўз ўрни бор: ўкувчи муаллим бераётган билимларнинг тўгрилиги, хакконийлигига ишонади, муаллим боланинг бу ишончига муносиб бўлиши керак. Ўкитувчи хам болалар унинг айтганларини хеч иккиланмай кабул килаётганларига ишонади. Бу муомала одоби-нинг умумий тамойилларидан биридир.
Республикамиз коллежларидаги таълим-тарбия жараёни ўкитувчи ва ўкувчиларнинг ўзаро бир-бирларига ишонишларига асосланмоги зарур. Муаллим билан ўкувчининг муомала-муносабатлари ижодий характерга эга. Ишонч йўк жойда ижодкорлик хам бўлмайди. Ишонч, хурмат, мехрибонлик, хайрихохлик талабчанликни инкор этмайди, балки назарда тутади. Муаллимнинг каттиккўллиги ва талабчанлиги болага ахлокий таъсир ўтказишнинг зарур шартларидан биридир. Болада хаётий тажриба йўклиги, иродавий сифатлар яхши шаклланмаганлиги туфайли хам муаллим унга нисбатан талабчан бўлмоги даркор.
Ўкитувчи боланинг имкониятларини, кобилиятини хисобга олган такдирдагина ундаги камчиликларни бартараф эта олади, унинг педагогик талабларини бола бажариши мумкин. Муаллимнинг талаблари боланинг имконият даражасидан паст бўлса, ундаги кобилиятларнинг ривожланишига тўскинлик килади; агар муаллимнинг талаблари боланинг кобилияти ва имкониятларидан ортик бўлса, болада ўз кучига ишонмаслик, ишдан ўзини четга олиш хис-туйгусини пайдо килади. Муаллимнинг каттиккуллиги ва талабчанлиги ахлокий тарбиянинг бошка воситалари билан бирга олиб борилиши керак.
Бола харакат киладиган хаётий вазиятларни, кутилмаган холатларни олдиндан аниклаш жуда кийин. Болаларни хатолардан мутлако саклаб колиш хам муаммо. Муаллимнинг вазифаси ўкувчига ўз хатти-харакатларининг натижасини кўз олдига келтира билишни ва ўз хулки учун масъул эканлигини тушунтириш, англатишдан иборат.
Ахлокий муносабатлар тизимида муаллимнинг ўкувчилар жамоаси, ўз-ўзини бошкариш органлари билан муомаласи мухим роль ўинайди. Ўкувчиларнинг ўз-ўзини бошкариш ташкилотлари болаларни амалий фаолиятга жалб этишнинг мухим йўналишидир.
Педагогик далиллар ва уларнинг тахлили шундан далолат берадики, муаллим ўкувчилар билан муомалада маълум ахлокий талаблар, мезонларга амал килиши зарур. Булардан энг мухимлари куйидагилар:
— педагогик фаолият жараёнида муаллим хар бир ўкувчининг кадр-кимматини инсон сифатида хурмат килиш, ўкувчига нисбатан ишонч;
— ўкувчининг билими ва хулкини бахолашда талабчан, адолатли бўлиш. Муаллимнинг болага педагогик талаблари реал, унинг кучи, кобилияти ва имкониятларига мос бўлиши, болаларда ўз-ўзига нисбатан талабчанлик ва танкидий муносабатни ўстириш;
— муаллимнинг болага мехрибон, гамхўр бўлиши, боланинг шодлигига хам, ташвишларига хам шерик бўлиш;
—бола мушкул вазиятга тушиб колганда унга кўмаклашиш.Муаллимнинг ёрдами холис, бегараз, беминнат бўлиши;
— педагогик жараёнда содир бўлиб турадиган зиддиятлар, низоларни маъмурий йўл билан эмас, балки ахлокий мезонлар асосида муросага келиш йўли билан хал этиш;
— синф жамоасининг фикр-мулохазаларини эътиборга олиш, уларга ишонч билан караш, боланинг хулкига бахо берганда унинг сабабларини, мотивларини эътиборга олиш;
— синфда муаллим «яхши кўрадиган», «ёмон кўрадиган» ўкувчилар бўлмаслиги керак; ўкувчини бирор хато хатти-харакати учун ёмон кўриб колмаслик; хар бир боланинг яхши фазилатларини аниклаш, ўстириш ва тарбиявий таъсир ўтказишда унга таяниш;
— ўкитувчи ўзининг бутун хаёти ва мехнат фаолиятида ёмонликка, адолатсизликка, иопокликка, хулки бузукликка нисбатан муросасиз эканлигини кўрсатиши;
— боланинг ишончини суиистеъмол килмаслик, унинг калб «сир»ларини ошкор этмаслик, олдин йўл кўйган хатоларини таъна килмаслик;
— муаллим тарбиячи сифатида, ахлокан пок, тажрибали инсон сифатида ўкувчиларга ахлокий йўл-йўрикларни ўргатиши, уларда хайрли вокеалар ва далилларга ижобий муносабатни, ахлоксизлик далилларига муросасиз бўлиш туйгусини ўстириш;
— болалар билан муомала ва муносабатларда уларнинг хар бирига алохида ёндошиш, педагогик тактни саклаш.
Коллежда таълим-тарбия ишларининг самарадорлиги факат ўкитувчининг тайёргарлиги, маънавий киёфаси ва ўз вазифасини кандай бажаришигагина боглик бўлиб колмасдан, балки бола яшайдиган мухит ва оиланинг таъсирига хам богликдир. Оила болани ахлокий тарбиялаш, унинг маънавий-ахлокий йўналишларини шакллантиришнинг мухим омилидир. Оила бола тарбия оладиган энг биринчи жамоа бўлиб, бола унда ахлокий коидалар, урф-одатларни билиб олади, дастлабки ахлокий тажриба орт-тиради.
Тарбиянинг самарадорлиги кўпинча оила ва коллежнинг болага нисбатан бир хил талаб кўя билишига боглик. Шунинг учун хам педагогик ахлокда ўкитувчи билан ота-оналарнинг ўзаро муносабатлари, муомаласига каттга эътибор берилади, муаллим оила билан алока ва хамкорлик килмасдан туриб, болани ахлокий тарбиялаш вазифасини бажара олмайди. Чунки мактаб оилада шаклланган ахлокий фазилатларни мустахкамлаши ёки иллатларни йўкотиши лозим бўлади.
Ота ёки онадан ажралган бола билан муаллимнинг ўзаро муомаласи жиддий, нозик иш. Ота еки онанинг вафот этиши бола учун огир кайгу, изтироб келтиради, бундай кулфатга кўникиш кийин кечади. Бундай болалар ўз дарди, ўз кайгуси билан овора, атрофда содир бўлаётган вокеалар, ходисаларга бефарк карайдиган бўлиб, яккаланиб колади. Муаллим бундай болага гамхўр бўлиши, яхши муомала килиши унинг рухини кўтаради. Бундай пайтда муаллимнинг ўта расмий муомаласи яхши окибатга олиб келмайди, боланинг иродасини бўшаштириб, кийинчиликларга бардош беролмайдиган килиб кўяди. Етим болалар орасида шундайлари хам борки, булар отаси ёки онаси ташлаб кетганлардир. Энг ишонган ва яхши кўрган, энг якин одамидан ажралиб колган болага кўпол муомала килиш уни ранжитади, калбини жарохатлайди. Кичкинагина хаксизликка хам чидай олмайдиган, хар бир нарсадан хавфсирайдиган, катталарнинг гапига кулок солмайдиган, кўрс, ўжар, ўзбошимча бўлиб колади. Муаллимнинг ўта хушёрлик, эътибор билан тўгри муомала килиши натижасидагина уларда катгаларга ишонч туйгуси кайта тикланиши мумкин.
Хар бир болани яхши одам килиб тарбиялашдан муаллим хам, ота-она хам манфаатдор. Максад бирлиги ўкитувчини ота-оналар билан боглаб туради. Болани ёктирса хам, ёктирмаса хам ота-онаси билан алокада бўлиш муаллимнинг вазифасидир. Муаллимнинг ота-оналар орасидаги обрўйи кўпинча ўкувчининг фикри, мулохазалари асосида шаклланади. Вахоланки, боланинг фикри хато бўлиши хам мумкин. Шунингдек, муаллимнинг ота-оналар тўгрисидаги фикри хам боланинг суврати ва сийратидан олган таас-суротларига асосланади.
Ўкитувчи одоби муаллимда хам, ота-онада хам хато фикр, нотўгри таассурот бўлмаслигини такозо килади. Бу тамойилга аввало муаллим амал килиши лозим, чунки у педагог-тарбиячи сифатида ўзини тутиши, мабодо ота-оналарнинг у хакидаги бирор фикри хатолигини сезса хам, майда-чуйда ўткинчи гапларга берилиб кетмаслиги зарур. Муаллимнинг кўнглида кек саклаши бола билан муомаласида ахлок коидаларининг бузилишига сабаб бўлади.
Ўкувчининг кундалик дафтаридан муаллим ахлокий тарбиянинг, болага таъсир ўтказишнинг мухим воситаси сифатида фойдаланиши мумкин. Албатта хамма ўкитувчиларни муомала одобини бузишда айблаб бўлмайди, кўпинча муаллимлар ота-оналар мажлисидан тарбиянинг воситаси сифатида ўринли фойдаланадилар. Мактаб билан оила ўртасидаги муомала-муноса-батлар жараёнида конфликтлар, низолар содир бўлиши табиийдир. Чунки болаларнинг индивидуал хусусиятлари, характери жуда хилма-хилдир. Улар билан муомалада хеч кутилмаган ходисаларга дуч келинади. Бола тажрибасизлиги туфайли хато килиши мумкин. Бундай пайтларда мактаб рахбари ва педагоглар муомала одоби конуниятларига катьий амал килишлари талаб этилади.
Шундай вазиятлар хам бўладики, ўгил ёки киз бола коллежда ўзбошимчалик килади, лекин оилада хушёр ва гапга кулок солади. Ёки аксинча. Оилада муомаласи кўпол, ўзбошимча, мактабда эса ўзини хушмуомала, интизомли тутади. Бунинг сабаби нимада? Бундай холатларнинг хаммаси учун бир хил сабаб ва тўгри жавобни топиш амри махол. Чунки хар бир холатда унинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Демак, ўкитувчи ва ота-оналарнинг максадлари бир хил бўлса хам? уларнинг хамкорлиги, бир-бирини тушуниши, муомала-муносабатлари карама-кар-шиликларсиз бўлмайди. Шунинг учун хам бундай вазиятларда муаллим ота-оналар билан муомалада куйидаги одоб мезонларига амал килмоги лозим: муаллим хам, ота-она хам болада рўй бераётган ўзгаришларга бефарк карамаслиги; боланинг хулкида учраган нуксонни яширмасликлари; мактаб билан оила орасидаги муомала самимий бўлиши; боланинг хулки мактабда хам, уйда хам бир хил бўлишига эришиш; муаллим хам, ота-она хам бола хакида кўпрок билишга интилишлари; муаллим ота-оналарнинг хис-туйгуларини эътиборга олиши, кадр-кимматларини эъзозлаши.
Муаллим боланинг ота-онасига ёлгон гапириш керак-ми? Йўк, албатта. Лекин хадисларда таъкидланганидек, фойдали ёлгон жойи келганда зарарли хакгўйликдан афзалдир. Педагогик жараёнда ўкитувчи бу муаммога болани ахлокий тарбиялаш нуктаи назаридан вазиятга караб ёндошмоги лозим.
Шундай ота-оналар хам борки, бўлар-бўлмасга боласини жазолайверади. Бундай вазиятларда муаллим боланинг барча хатоларини хадеб ота-онасига айтавериши шарт эмас. Шунингдек, хал этилган можаролар, илгари бўлиб ўтган вокеаларни хам ота-онага етказавериш тўгримас.
Тарбия масаласида муаллимнинг ва ота-оналарнинг фикрлари бир-бирига тўгри келмаса хам бу сохада улар бирга бажарган яхши ишларини йўкка чикармаслик лозим. Педагогик одоб муаллимдан ота-оналар билан факат уларнинг кўмаги зарур бўлган пайтлардагина эмас, балки мунтазам равишда алокада, яхши муомалада бўлиб туришни талаб этади. Шу билан бирга ота-оналар жамоатчилигининг ёрдами билан муаллим боланинг хулкига, ахлокий тарбиясига салбий таъсир этаётган ёки мактаб, муал-лимлар хакида ножўя сўзларни айтиб юрадиган ота-оналарга таъсир этиши мумкин. Айрим нокобил ота-онанинг хатосини танкид килишга синф ота-оналар жамоасини жалб этиш хам максадга мувофик. Айрим жамоатчи фаол-лар уларга муаллимдан кўра кўпрок таъсир ўтказиши мумкин.
Муаллимнинг асосий вазифаси, педагогик одобнинг мухим талабларидан бири ўкувчига ота-онасининг яхши фазилатларини айтиб, болада ота-онасига нисбатан хурмат, мухаббат туйгусини ўстириш, мустахкамлашдан иборат.
Педагогик одобнинг мухим талабларидан бири муаллим хам, ота-оиа хам, мактаб рахбарлари хам ўсмир ёшидаги болалар билан муомала килганда педагогик тактни саклаши, боланинг иззат-нафсига тегмаслигидир. Бу со-хадаги хато, баъзан, фожиага олиб келган холлар хам учраб туради.
Муаллим ота-оналар орасида олиб бораётган таргибот муомала одобини кенгрок ёйишга хизмат килиши керак. Муаллимнинг бола хакидаги танкидий гаплари, боласи кандай бўлишидан катьи назар ота-онанинг нафсониятига тегади. Муаллим билан ота-оналар ўртасида низоларга сабаб бўлади. Шунинг учун муаллим боланинг хатосини бўрттириб кўрсатмаслиги керак. Бундай пайтларда одоб коидаларига катъий риоя килиш, акл-идрок хиссиётдан устун туриши зарур.
Ишчан педагоглар жамоасининг шаклланиши кўп жихатдан коллеж директорининг фаолиятига боглик. Мактабда ахил, ягона жамоа тузиш учун педагогларнинг ўзаро ахлокий муносабатларини, мактабда мавжуд бўлган анъаналарни, ўкитувчиларнинг ахлокий даражасини ўрганиш, билиш зарур. Ягона, ахил, ишчан педагоглар жамоасининг шаклланиши аста-секинлик билан амалга оширилади. Буни куйидаги мезонлар асосида аниклаш мумкин. Мустакил Ўзбекистон давлати кун тартибига кўяётган умумий талабларни, максад, вазифаларни педагоглар жамоасининг барча аъзолари ахлокий ва рухий жихатдан кандай кабул килишлари; педагоглар жамоасининг фао-лиятида ижодкорлик даражаси; педагоглар жамоасида ўзаро хайрихохлик, шунингдек, холисона танкид ва ўз-ўзини танкид килишнинг ривожланганлик даражаси.
Коллеж рахбарининг ўкитувчилар билан муомала одобида педагоглар жамоасидаги хайрихохлик ва ижодкорлик вазияти алохида ахамият касб этади. Таълим-тарбия ишларини юкори савияга кўтариш аввало, мактаб рахбарининг муомала одобига, ахил, инок педагоглар жамоасини аста-секин шакллантира боришга, жамоадаги ўзаро муносабатларни ўкитувчи одоби нормалари, талаблари асосида йўналтиришга богликдир. Жамоа шаклланишининг дастлабки пайтларида бу жараён умумий ва ахлокий нор малар ва мавжуд шарт-шароитларни билиб олишдан бошланади. Бу даврда мактаб рахбари ва педагогларнинг хулки, хатти-харакатларида, ўзаро мослашиш содир бўлади. Коллеж директори хар бир муаллимнинг ижодкорлиги, алохида хусусиятларини, ўкитувчиларнинг билим даражасини ўрганади. Бу жараённинг тезлашуви мактаб директорининг рахбарлик услубига кўпрок боглик бўлади.
Педагогик одоб колеж директорининг ўкитувчилар билан ўзаро муомаласи юксак ахлокий, маданий даражада бўлишини такозо килади. Юксак ахлокий маданият мактаб рахбарининг ўз ишини яхши билишни, муаллимларга ишонч билан карашни, хар бир ўкитувчининг фаолиятида ижобий жихатларни илгаши, хушмуомалаликни, биргалашиб ишлай билишни, айрим ўкитувчилар тажрибасизлиги туфайли ёки билмасдан йўл кўйган хатоларга нисбатан бардошли бўлишни; шу билан бирга ишга бе-парво карайдиган, виждонсиз кишиларга нисбатан муросасиз бўлишни хам такозо килади.
Ўкитувчиларда педагогик ва ахлокий маданиятни тарбиялаш хар бир рахбарнинг мухим вазифаси бўлиб, бу ишни бутун педагоглар жамоасининг иштироки ва кўллаб-кувватлаши билангина бажариш мумкин. Педагогик махорат тугма талант талаб киладиган алохида санъат эмас, балки хар бир киши ўрганиб, эгаллаб олиши мумкин бўлган малакадир. .
Касбий педагогик ахлок, шахснинг ахлокий онги сингари, ахлокий билимларни эгаллаш асосида хосил бўлади. Ўкигувчининг касб ахлоки унинг хиссий кечинмалари, ахлокий идеаллар ва эътикод билан узвий бирликда яхлит холда шаклланади. Педагоглик фаолияти ва педагогик онг билан чамбарчас боглик бўлган ахлокий билимлар, ахлокий хис туйгулар, ахлокий эътикод ўкитувчи одобининг таркибий кисмларини ташкил этади.
Ахлокка доир билимлар жамоада одамлар хулкини тартибга солувчи ахлокий тушунчалар, тамойиллар, талаблар, коидалардан иборат. Кишининг ахлокка доир билимлари тўла ёки чала бўлиши мумкин. Ахлокий билимлар ўзгарувчандир. Таълим-тарбия жараёнида, ўз-ўзини тарбиялашда айрим ахлокий тасаввурлар, карашлар ўзгариб туради.
Масалан, мустакиллик туфайли Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар таъсирида кишиларимизнинг ахлокка доир тушунчалари, карашларида катта ўзгаришлар рўй бермокда. Куръони Карим, Хадисларнинг ўзбек тилида чоп этилиши; Ўрта Осиёлик мутафаккирлар, давлат арбобларининг асарлари кенг кўламда нашр этилиши натижасида кишиларда, айникса, ёшларда умуминсоний ва миллий кадриятлар асосида янги ахлокий тушунчалар, ахлокий карашлар, билимлар шаклланмокда.
Ўкитувчининг педагогик одобга доир билимлари тўлалиги ва баркарорлига жихатидан бир-биридан фарк килади. Муаллимлик касбини эгаллаётган хар бир йигит-киз педагогик ахлокка доир тушунча, коидаларни билиб олади. Бу таълим-тарбия, педагогик амалиёт жараёнида содир бўлади, Ўкитувчилик ихтисосини эгаллаш жараёнида бўлажак муаллим педагогик ахлокий кадриятларни пухта ўзлаштиради.
Таълим-тарбия ишининг, педагогик фаолиятнинг ахлокий асосларини тушуниш, яхшилик, адолат, масъулият каби ахлокий кадриятларни англаш Ўзбекистонда рўй бераётган мафкуравий ўзгаришлар, умуминсоний ва мил-лий-ахлокий талабларни ўзлаштириб олишга кўмаклашади. Бу жараёнда педагог ўкувчиларнинг ахлокий тарбиячиси эканлигини англайди.
Бўлажак ўкитувчи болаларни ахлокий тарбиялашнинг мазмуни, шакл ва усулларини, боланинг ахлокий шаклланиш конуниятларини ўрганади. Ахлок муаммоларига илмий ёндашувни эгаллайди. Педагогик фаолиятда ахлокий талаб ва конун-коидаларни ўзлаштириш натижасида ўкитувчининг ахлокий билимлари янада такомиллашади.
Ўкитувчига нисбатан кўйиладиган ахлокий талаблар жамиятда хам мавжуд бўлган ахлокий одатларга, педагоглик бурчига мос келиши лозим. Педагогик одоб коидаларида ўкитувчининг ўз касбдошлари, ўкувчилар, ота-оналарга муносабати, муомаласи, унинг фаолиятига доир йўл-йўриклар ифодаланади.
Ўкитувчи одобининг талаб ва коидалари муайян бир вазиятда амалга оширилади. Масалан, ўкувчига бакириш, дўк уриш одобдан эмаслигини, сухбатдошининг сўзини ўринсиз бўлмаслиги лозимлигини хамма билади. Лекин айрим ўкитувчилар амалда баъзан бу коидани бузадилар.
Укитувчида ахлокий билимлар хосил бўлишининг асосий йўлларидан бири умуминсоний ва миллий-ахлокий кадриятларни билиб, англаб олишдир. Ватанпарварлик, инсонпарварлик, байналмилалчилик каби асосий тамой-иллар педагогик одобда ўкитувчининг фаолияти билан боглик тарзда ахлокий талабларга айланади ва муаллимнинг хулкини тартибга солиб туради.
Кишининг борликдаги нарса ва ходисалардан, инсонларнинг хатти-харакатларидан таъсирланиши натижасида ахлокий-рухий туйгу, ахлокий-хиссий кечинмалар хосил бўлади. Ахлокий хис-туйгу хар кимда турли даражада ривожланган бўлиб, ўзгарувчан хусусиятга эга. Айрим одамларда хиссиётга ўта берилувчанлик, ўзини тута олмаслик одати мавжуд. Узини тия билиш кишининг ахлокий маданияти юксаклигини кўрсатади. Ўкитувчининг одоб маданияти, хис-туйгулари ўкувчиларга тарбиявий таъсир ўтказишнинг кучли воситасидир. У болаларда ахлокий эътикодни хосил килиш учун хам жуда зарур.
Маълумки, кишининг хулки, хатти-харакатлари кўпинча билимлардан кўра хам хиссиёт таъсирида содир бўлади. Демак, педагогик фаолият учун ўкитувчи ўз хиссиётини бошкара билиши, хиссий туйгуларни тарбиялаши мухим ахамият касб этади. Ўкитувчилар ва ўкувчилар жамоасида ўзаро бир-бирларини тушуниш, ўзаро хурмат ва ишонч вазияти мавжуд бўлиши лозим. Бундай вазиятни яратиш ўкитувчилар жамоасига, хар бир муаллим ишбилармонлигига боглик.
Хулкий одатлар, ахлокий карашлар кишининг хис-туйгуси билан чамбарчас муштарак, Хис-туйгулар хушёрликни оширади, олижаноб инсоний хатги-харакатларни жонлантиради ва аксинча, муаллимнинг локайдлиги, бефаросатлиги болаларда айрим иллатлар пайдо бўлишига олиб келади. Шунинг учун хам «тепса, тебранмас», «дунёни сув босса, тўпигига келмайдиган» хиссиз кишиларни ўкитувчилик, тарбиячилик ишига кўйиш тўгри эмас. Педагогика ўкув юртларига абитуриент танлашда хам хушёрлик хис-туйгуси мавжудлигини эътиборга олиш керак.
Ўкитувчининг ахлокий хис-туйгулари киши маънавий оламининг мухим сохасини ташкил этади. Ўкитувчининг ахлокий хис-туйгулари унинг ўз фаолиятига, таълим-тарбия ишига, педагогик жараённинг барча иштирокчилари: ўкувчилар, касбдошлари, ота-оналарга нисбатан муайян ахлокий нуктаи назарини ифодалайди.
Ўкитувчининг ахлокий хис-туйгулари шартли равишда икки гурухга бўлинади: биринчиси, муаллимнинг педагогик касбига, ўз ишига муносабатидан хосил бўладиган хис-туйгулар; иккинчиси, муаллимнинг ўкувчилар, касбдошлари, ота-оналарга муносабатидан хосил бўладиган хис-туйгулар.
Ўз ишига танкидий муносабатда бўлиш, ундан гурурланиш, завкланиш, ўз кадр-кимматини англаш каби хис-туйгулар ўкитувчининг касбий-ахлокий киёфасини кўрсатади. Бу айникса, муаллимнинг жамиятга, давлатга муно-сабати, Ўзбекистонни севиш, унда яшайдиган турли миллат ва элат вакилларига хурмат, миллий гурур, педагоглик бурчига садокат каби хис-туйгуларида намоён бўлади. Ўкитувчининг ватанпарварлик хис-туйгуси ўкувчиларни ахлокий тарбиялашда мухим ахамиятга эга бўлиб, унинг ўз Ватани ва халкининг такцири, келажаги учун кайгуриши, жон куй-диришидан далолат беради. Ўкувчилар муаллимнинг хар бир сўзи, хатти-харакатида Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратиш учун жон-дилдан харакат килаётганини хис этишлари лозим.
Ўкитувчида инсонпарварлик, байналмилалчилик хис-туйгуси кучли ривожланган бўлиши даркор. Бу туйгу Ўзбекистоннинг мустакиллик мафкурасига мос келади. Ўкувчиларда инсонпарварлик, байналмилалчилик хисларини тарбиялаб ўстириш оркали мамлакатимиз халкпарининг тинч, хамжихат бўлиб яшаши ва мехнат килишларига мустахкам замин яратилади. Бундай туйгу ўзбек халкининг кадимий маънавий-ахлокий кадриятларининг таркибий кисми хамдир.
Ўкитувчининг ахлокий нуктаи назарини белгилайдиган мухим хис-туйгулардан яна бири ўкитувчилик бурчини, масъулиятини хис этишдир. Бу туйгу муаллимни болаларни сидкидилдан, виждонан севишга, ўкитиш ва тар-биялаш ишини халол ва ижодий бажаришга ундайди. Бундай туйгу инсон шахсини шакллантирувчи барча ижтимоий-иктисодий, хаётий шарт-шароитлар таъсирида хосил бўлади. У бадиий асарларни ўкиш, ўрганиш ва муаллимнинг шахсий намунаси таъсирида ўкувчилик даврларидаёк пайдо бўла бошлайди. Болалар «муаллим-муаллим», «мактаб-мактаб» ўйнаб, ўкитувчига таклид киладилар. Бу кейинчалик педагоглик касбини танлашга хам сабаб бўлади. Педагогика ўкув юртларининг талабалари билан ўтказил-тан сухбат ва ёзма иш натижалари бундан далолат беради. Ўкитувчилик бурчини юксак даражада англаш туйгуси муаллимнинг хатти-харакатларини тартибга солиб, хулкини бошкариб туради. Унда масъулият хисси канча юкори бўлса, у таълим-тарбия ишларини бажаришга шунчалик кўп куч сарфлайди, жон куйдиради, ўкувчиларнинг ўзлаштиришдаги ютукларидан кувонади. Бурч, масъулият хисси пасайса, сўнса, ўкитувчининг кўли ишга бормайди, ўкитиш сифати пасайиб кетади.
Ахлокий хис-туйгулар инсон фаолиятининг турли сохаларида турлича намоён бўлади. Педагогик ишда муаллим ўкувчилар билан кўпрок мулокот килади. Маълумки, ўкувчи ахлокий тарбиянинг объекти хисобланади. Педа-гогнинг уларга муносабати болаларни хурматлаш, севиш; уларга нисбатан талабчан ва адолатли, гамхўр ва мехрибон бўлиш; болалар улгайиб, келажакда яхши одам бўлишига ишонч каби хис-туйгуларда кўзга ташланади.
Бўлажак ўкитувчида педагоглик касбига ва болаларга хурмат, мухаббат хиссини тарбиялаш, уларни севиш туй-гусини ўстириш педагогика ўкув юртларининг мухим вазифасидир. Педагогика ўкув юртлари бу сохада катта имкониятларга хам эга.
Киши ўз фаолияти ва хатти-харакатларида калб даъватига биноан катъий амал киладиган, унинг онгидан чукур ўрин эгаллаган ахлокий билимлар ва карашлар мажмуи ахлокий эътикод хисобланади. Одам хамма вакт хам ўз тасаввур ва тушунчалари билимларига мос харакат килавермайди. Бунинг учун маълум бир шарт-шароитлар, эътикод керак. Агар ахлокий билимлар кишининг эътикодига айланган бўлсагина, унинг хатти-харакатларини бош-каради.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling