Диссертация Педагогика магистри академик даражасини олиш учун


Ўкитувчининг ахлокий эътикоди


Download 1.13 Mb.
bet21/34
Sana06.05.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1433476
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
kasb-xunar kollezhlarida kasbij-axlokij meyorlarini tarbiyalashning ilmij-pedagogik asoslari

Ўкитувчининг ахлокий эътикоди — бу, унинг ахлокий билим ва карашлари жамиятга, ўз касбига, ўкувчилар, касбдошлари ва ота-оналарга муносабатида, таълим-тарбия вазифаларини бажаришида хулкининг катъий конун-коидасига айланишидир.
Педагоглик касби ўкитувчидан фаолликни талаб этади, У жамиятда, теварак-атрофида содир бўлаётган вокеа-ходисаларга бефарк караб туролмайди. Ўз ўкувчиларини бу ходисалардан вокиф килиши, вокеаларнинг мохияти сабабларини тушунтириб, уларни тўгри йўлга, шахс ва жамият учун фойдали ишларга йўналтириши лозим. Бунинг учун ўкитувчида ахлокий эътикод шаклланган бўлиши зарур.
Ахлокий билим ва карашлар амалий фаолият жараёнида объектив шароитлар таъсирида муаллимнинг эътикодига айланади. Билимлар, карашлар ва эътикод бир заминдан ўсиб чикади, улар ахлокий бахолаш, ахлокий тамойиллар, талаблар, конун-коидалар билан узвий богликдир. Билим ва карашлар ўзгарувчан бўлади. Ахлокий билим ва карашлар хис-туйгулар воситасида шахснинг эхтиёж ва манфаатларга мос равишда баркарорлашсагина эътикодга айланади. Ўкитувчида ахлокий эътикодни хосил килиш шартларидан бири унда педагоглик касбига кизикиш ва болалар билан мулокотда бўлиш эхтиёжининг мавжудлигидир.
Ахлокшунос олимлар икки хил эътикод борлигини таъкидлайдилар. Бири кўр-кўрона ишонишга асосланадиган эътикод, бу кўпрок жохил кишиларга, фанатикларга хосдир. Иккинчиси умуминсоний ва миллий-ах-локий идеалларнинг ижтимоий кимматини акл идрок билан англаб етишга асосланган эътикоддир. Ўкитувчи онгида баркарор шаклланган ахлокий эътикод бу касбий фазилатдир. Эътикодли муаллим кўзланган педагогик мак-садга эришиш жараёнида учрайдиган кийинчиликлар, тўсиклардан чўчимайди, уларни бартараф этади. Одатда бундай ўкитувчи педагогик фаолиятда ташаббускор ва ташкилотчи бўлади.
Айрим ўкитувчиларда салбий, гайри илмий, хато эътикодлар хам бўлиши мумкин. Бундай холат кўпинча, айрим ахлокий коидаларнинг мохиятини англамай, яхширок ўйлаб кўрмай ўзлаштириш, ёки «мен хамма нарсани биламан», деб бошкаларнинг фикр-мулохазаларига эътибор бермаслик, ўзининг сўзи ва хатти-харакатларига танкидий ёндошмаслик натижасида пайдо бўлади. Бундай муаллим ўкувчилар, ота-оналарга мехнатсеварлик ёки бурч хакида маъруза килавериши, лекин ўзи дарсга тайёрланмай келиши хам мумкин.
Онгли равишда хосил килинган, умуминсоний ва миллий ахлокий кадриятларга мос келадиган ва ўз-ўзига нисбатан талабчанликка асосланган эътикодгина педагогик одоб жумласига киради. Мустакиллик мафкурасига содик, ахлокий эътикодли муаллимгина Ўзбекистон мактабларида ёшларни баркамол инсонлар килиб тарбиялай олади.
Кишида ахлокий эътикодни шакллантириш масаласи билан нафакат педагоглар, балки файласуфлар ва психологлар хам шугулланадилар. Психология фанининг ютуклари эътикодни шакллантириш муаммосини чукуррок англашга имкон беради. Психологларнинг фикрича, инсон онгининг фаоллиги, билимларининг мукаммаллаша бориши ташкаридан кабул килинадиган ахборотларнинг доимийлигига боглик. Бу ахборотлар киши онгида кайта ишланади, улар хаёт, жамият талабларига ва илгари шаклланган тасаввур, тушунча ва эътикодларга мос бўлади. Хаётдаги янги ходисалар ўшаларга киёсан бахоланади.
Ахлокий билимлар ва ахлокий карашлар бу кишиинг ташки мухитдан, жамиятдан олган ва тартибга солинган ахборотларидир. Ахлокий эътикод эса тартибга келтирилган ахборотлар билан бирга хатти-харакатнинг мўлжаланган, назарда тутилган андазаси хамдир. Ахлокий эътикод ахлокий тажриба натижасида шаклланади.
Ахлокий йўл-йўрикларни белгилашнинг мухим омили бу тарбияланувчиларга яхши хулк-одатларни амалда кўрсатиш ва сўз оркали таъсир этишдир. Тарбияланувчига эшитганларидан кўра кўрилган ва хис этилган нарсалар кўпрок таъсир ўтказади. Одатда, ўкитувчилар ахлокий тар-бияда кўпрок сўз билан таъсир этиш воситасидан фойдаланадилар. Бу эса хамма вакт хам кутилган натижани беравермайди. Шунинг учун хам айтилаётган гапларни кўрсатмали мисоллар билан тўлдириш лозим. Айтилаётган сўзлар тарбиячииинг бажараётган иши ва хулкига мос келиши керак. Ўкитувчилар ва ота-оналар болаларда мехнатсеварлик, халоллик, ўз кадр-кимматини хис килиш каби сифатларни тарбиялаш учун катта куч сарфлаш лозимлигини биладилар. Лекин амалда, бир марта бўлса хам, тескари намуна кўрсатиб, тарбиявий таъсирларини йўкка чикариб кўядилар.
Амалий идеал ахлокий эътикоднинг асосини ташкил этади. Ўкитувчи одобида ахлокий идеал ўкитувчи шахсининг юксак ахлокий фазилатлари хакидаги гоялар тизимидан иборат бўлиб, муаллимнинг таълим-тарбия жараёнидаги хатги-харакатларини педагоглик бурчини англаш асосида тартибга солади ва ёшларни ахлокий баркамол килиб тарбиялашга хизмат килади. Ахлокий идеалда жамиятнинг ўкитувчига кўядиган талаблари акс этади. Бу талаблар педагоглик бурчини самарали бажариш учун зарур бўладиган ахлокий фазилатларни ўзида мужассамлантиради. Ахлокий идеалнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у муаллим эришиши лозим бўлган максадни хам назарда тутади. Ахлокий идеал келажакка йўналтирилган бўлади, шу билан бирга у реал борликка хам асосланади. Турмушдан ажралиб колган, мавжуд ижтимоий-иктисодий шароитлар ва истикболларни эътиборга олмайдиган идеаллар инсоннинг фаолияти учун йўлланма бўла олмайди, у хомхаёл, фантазия бўлиб колаверади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling