Тадқиқот объекти. Ушбу ишда жаҳон бозорларига фаол кириб бораётган Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тадқиқот объекти қилиб олинган.
Тадқиқотнинг мақсадлари ва вазифалари. Жаҳон иқтисодиётининг тобора кучайиб бораётган глобаллашуви ва Ўзбекистон Республикасининг жаҳон хўжалигига интеграцияси шароитида халқаро савдода юз бераётган тенденциялар ва жорий жараёнлар таҳлили тадқиқот мақсадини ташкил этади. Тадқиқотнинг вазифаси умуман республика бўйича ва минтақавий ҳамда тармоқлар бўйича ташқи савдо соҳасидаги жорий вазият таҳлили, шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақавий ташқи иқтисодий сиёсатини шакллантиришнинг стратегик жиҳатларини белгилашдан иборат.
Тақдим этилган ишнинг илмий янгилиги Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий ва интеграцион алоқаларидаги минтақавий-мамлакатларга оид устувор йўналишларни, экспортни кенгайтириш, мамлакатда сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг роли ва ўрнини белгилашдан иборат.
Ишнинг амалий аҳамияти шундаки, тадқиқотнинг ташқи савдо соҳасидаги бошқарувни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари юзасидан аниқ тавсияларнинг ишлаб чиқилиши ЎзР ТИА ва СВ, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик ва бошқалар томонидан амалда қўлланилиши мумкин.
Статистик, таҳлилий материал республиканинг тегишли олий ўқув юртларида «Жаҳон иқтисодиёти», «Халқаро иқисодий муносабатлар», «Халқаро савдо» курсларини ўқитишда қўлланилиши мумкин.
Ишнинг таркиби кириш, 3 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Ишнинг хулоса қисмида хулосалар чиқарилган ва тавсиялар берилган.
Илмий раҳбар _________
Талаба _________
|
Тақризлар ва баҳоларнинг олиниши
Магистрлик диссертацияси мажбурий тартибда тақриз қилинади. Оппонент диссертация тадқиқоти бажарилган илм соҳаси мутахассислари ичидан тайинланади. Оппонент тақриз қилинаётган диссертациянинг моҳияти ва асосий қоидаларининг малакали таҳлилини ўтказиши, шунингдек, танланган мавзунинг долзарблиги, унинг очиб берилишига ёндашувнинг мустақиллиги, ўзининг нуқтаи назари борлиги, илмий тадқиқ қилиш услубларидан фойдаланиш маҳорати, хулосалар ва тавсияларнинг аниқлиги даражаси, олинган натижаларнинг ишончлилиги, уларнинг янгилиги ва амалий аҳамиятини баҳолаши керак.
Ишнинг ижобий томонлари билан бир қаторда унинг камчиликлари, жумладан, фактик хатолари ва шу кабилар ҳам қайд қилинади. Тақриз ҳажми одатда компьютерда терилган икки саҳифадан беш саҳифагача матндан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |