Диссертацияни тайёрлаш технологиялари1
Тажриба иши – маълум даражадаги эркинлик билан ўрганилаётган объектга аввалдан ўйланган ўзгартиришларни киритиш услуби. Илмий факт
Download 0.52 Mb.
|
амалий№11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий ҳисобот
- Тадқиқот услубиёти (технологияси)
- Тадқиқот фарази
- Тадқиқотнинг объектли соҳаси
- Таснифлаш - ўрганиладиган объектлар
Тажриба иши – маълум даражадаги эркинлик билан ўрганилаётган объектга аввалдан ўйланган ўзгартиришларни киритиш услуби.
Илмий факт – воқеа ёки ҳодиса, у хулоса ёки тасдиқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Илмий билимни ташкил қиладиган асосий элемент. Илмий ҳисобот – илмий ҳужжат, услубиёт, тадқиқот (илмий ишланма) бориши, натижаларнинг батафсил баёни, шунингдек илмий-тадқиқот ёки тажриба-конструкторлик ишлари натижасида олинган хулосаларни ўз ичига олади. Тадқиқот услубиёти (технологияси) – тадқиқот усулларининг бир тизимли мажмуи, тадқиқот услублари, усуллари, техникаларини қўлланиш ва улар ёрдамида олинган натижаларни талқин қилиш қоидалари тизими. Услубиёт ўрганиладиган объект характерига, тадқиқот методологияси, мақсадларига, ишлаб чиқилган услублар, тадқиқотчи малакасининг умумий даражасига боғлиқ бўлади. Тадқиқот фарази - бу бевосита кузатилаётган ҳодиса, ўрганилаётган ҳодисанинг тузилиши ёки унинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқалар туси ҳақидаги илмий асосланган тахминдир. Фаразлар мавжуд фактлар асосида ишлаб чиқилади. Тадқиқотнинг объектли соҳаси – бу фан ва амалиётнинг тадқиқот объекти жойлашган соҳаси бўлиб, амалиётда у, масалан, математика биология, иқтисодиётнинг у ёки бошқа илмий ихтисослигига мувофиқ бўлиши мумкин. Таснифлаш - ўрганиладиган объектлар, фактларни ўрганишнинг назарий услуби. ҳодисаларни бир-бирига нисбатан тартибга солишга асосланади. ХУЛОСА Инсон ижодий фаолияти ичида илмий тадқиқотнинг ўзига хос ўрни мавжуд. Чунки XXI аср фани ривожланиш жараёни, муваффақиятларнинг гаровидир. Илмий тадқиқот қадимги даврлардан то бугунги кунгача жамиятга, давлатга ва алоҳида ҳар бир кишига хизмат қилиб келди. Бугунги кунда бизни ўраб турган жамики нарсалар – бу инсон илмий фаолиятининг, ижодининг амалий шакллари бўлиб ҳисобланадиган илмий тадқиқот ва инновацион фаолият, технологиялар ишлаб чиқариш жараёни орқали моддий бойликларда мужассам бўлган ақлий иш маҳсулидир. Илмий тадқиқот жамият ва инсон ҳаётининг, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг барча соҳалари билан бевосита боғлиқ. Ҳар бир даврнинг долзарб масалаларига хилма - хил ёндашувлар орқали илмий жавоблар топилган тақдирдагина маънавият янги маъно - мазмун билан бойиб боради. Бугунги кунда яратилаётган ҳар бир янгилик, кашфиёт давлат ва жамият, шахс фикр ва дунёқарашига, маънавиятнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишидан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама, жадал ривожланишини таъминлаш учун шарти - шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир. “Эндиги вазифа, - деган эди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз илмий жамоатчилиги вакиллари билан учрашувидаги нутқида, – нафақат илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни молиявий қўллаб – қувватлаш, балки уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этишга қаратилган самарали механизмларни яратишдан иборат”дир.7 Бугунги кунда инсоният олдида турган янги, глобал муаммолар: иқлим ўзгаришлари, экотизим ва биохилма-хилликни сақлаш ва асраб-авайлаш, табиий захираларнинг тугаб бориши, атом қуролига, ядровий реакторларига эга бўлган давлатларнинг ортиб бориши инсониятни ташвишга солмоқда. Муаммоларни ҳал этишнинг муҳим вазифалари ичида интеллектуал салоҳиятни, илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш орқали ечиш мумкинлиги аён бўлмоқда. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling