Диссертацияни тайёрлаш технологиялари1


Download 0.52 Mb.
bet21/26
Sana15.09.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1678712
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
амалий№11

Оптимизм–муваффақиятга, ишончга интуитив ёки билиб туриб асосланадиган махфий қобилиятларни ташқаридан юзага чиқаришдир.
Оптимизм кўп ҳолларда инсон ишончини тасдиқловчи тажрибалар натижаси бўлиб хизмат қилади. Илмий оптимизм кўпинча таваккалга бўлган қобилият асосида юзага чиқади. Фан қанча кўп ривожланса, у шунча кўп таваккални талаб этади. Билимлар жуда катта тезликда ўсиб бораяпти, уларни эгаллаш шунга яраша қийин кечаяпти. Муваффақиятга ишонч учун асос шунча кам қолаяпти. Бу ҳолда таваккал олимга муаммо ечимини топиш учун ишончнинг кўрсаткичи сифатида намоён бўлади. Оптимизмни ўзига ишонч билан аралаштириш мумкин эмас, чунки у қобилиятга эмас, балки тасодифий ютуқларга суянади. Зеҳн идрокнинг яна ҳзилкашлик, ҳозиржавоблик, вазифаларини ечишдаги соддадиллик, ёзма ва оғзаки нутқнинг хусусиятлари каби белгилари ҳам бор.


3. ЖАМОАВИЙ ЗЕҲН–ИДРОКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Фанларнинг дифференциялашуви олимларни борган сари торайиб бораётган билимлар соҳасига ихтисослашишига олиб келаяпти. Шу сабабдан, олимлар ягона жамоавий зеҳн – идрокка бирлашганлар. Ушбу зеҳн –идрок самарали бўлиши учун, у кишиларнинг механик бирлашувини эмас, балки ҳал қиладиган муаммоларнинг махсус тури бўйича онгли равишда ташкил этилган жамоани ҳосил қилиши керак.
Бунда олимларнинг сифатини ҳисобга олиш муҳимдир. Бунинг учун қуйидагиларга риоя қилиш керак:

  • мутахассисларни турли соҳадан олиш;

  • турли ёшдаги олимларни усталик билан жамлаш;

  • кишиларни биргаликдаги меҳнатга қобилияти, яъни псиҳологик, физик ва ахлоқий тарафдан мослаштириш;

  • қарор топган жамоа структурасининг шахсий қобилиятларга боғлиқ ҳолда ҳақиқий бўйсунишидаги мутаносиблик, таркиб шаклланишининг узлуксизлиги, жамоанинг барча аъзолари томонидан ўз фикрларини, ғояларини очиқ баён этиш, нашрларни рағбатлантириш, хизматларни эсга олиш, илмий мақолаларга ҳавола қилиш, расмий табриклар, муҳим ишларда иштирок эттириш учун таклифлар ёрдамида руҳий рағбатлантириш, илмий изланишдан жорий этишгача очиқ-ойдин режалаштириш, натижаларни онгли равишда текшириш ва бошқалар.


Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling