Диссертацияни тайёрлаш технологиялари1


Илмий билиш методологияси


Download 0.52 Mb.
bet24/26
Sana15.09.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1678712
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
амалий№11

Илмий билиш методологияси – илмий-тадқиқот фаолиятининг тамойиллари, шакллари ва услублари тўғрисидаги таълимот.

  • Илмий доклад – илмий ҳужжат, илмий-тадқиқот ёки тажриба-конструкторлик ишининг баёнини ўз ичига олган, матбуотда нашр этилган ёки аудиторияда ўқиб берилган ҳужжат.

  • Назария (юнон. theoria кузатув, тадқиқот) — бу мураккаб кўп аспектли ҳодиса бўлиб, у табиат ва жамият ривожининг объектив қонуниятларини акс эттирадиган умумлашган қоидалар бирлиги, бирон-бир фан ёки унинг бўлимини ташкил этган умумлашган қоидалар йиғиндиси, тълимот, ғоялар ёки тамойиллар тизими. Фанни ёки унинг бўлимини ҳосил қиладиган умумлаштирилган қоидалар бирлиги, йиғиндиси. У синтетик билим шакли бўлиб келиб, унинг чегарасида алоҳида тушунча, фараз ва қонунлар аввалги мустақил автономлигини йўқотадилар ва яхлит тизим элементларига айланадилар.

  • Сохталаш (фальсификация) (лот. falsus – сохта ва facio – қилаяпман) фараз ёки назариянинг хатолигини уларни эмпирик текшириш жараёнида белгилаш амалиёти. К.Поппер методологиясида фаразлар илмийлигининг ўта муҳим мезони.

  • Тадқиқ этиш, ўрганиш – объект ҳолати, хосса ва хусусиятлари, функциялари, тузилмасини инструментал ёки асбоблардан фойдаланмаган ҳолда ўрганиш.

  • Тадқиқот объекти – табиий ёки сунъий тизим, жараён ёки ҳодиса бўлиб, муаммоли вазиятда ўрганиш учун танланадилар.

  • Тадқиқот предмети – кўриб чиқилаётган нуқтаи назардан тадқиқот объекти чегарасида жойлашган барча нарсалар.

  • Тадқиқот услуби – янги билим олиш учун эски билимларни қўллаб илмий фактлар олиш учун қурол, восита бўлиб хизмат қилади.

  • Тадқиқотчилик мутахассислиги (кўпинча тадқиқот йўналиши деб номланади) – тадқиқотларнинг барқарор шаклланган соҳаси бўлиб, ичига илмий фанлардан бирининг муайян миқдордаги муаммоларини, шу жумладан уни қўллаш соҳасини ҳам қамраб олади.

  • Тадқиқотчилик вазифаси – тадқиқот хатти-ҳаракатларининг элементар ташкил этилган мажмуи бўлиб, унинг муддатлари етарли даражадаги аниқлик билан белгиланади. Тадқиқотчилик вазифаси фақат муайян тадқиқот мавзуси доирасидагина аҳамиятга эга.


  • Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling