Диссертацияни тайёрлаш технологиялари1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ


Download 0.52 Mb.
bet16/26
Sana15.09.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1678712
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
амалий№11

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ
ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ МИНТАҚАВИЙ МУАММОЛАРИ

МУАЛЛИФЛИК АННОТАЦИЯСИ
Жаҳон бозори тобора кўпроқ интеграциялашиб бормоқда. Кейинги ўн йил давомида жаҳон савдоси жаҳондаги ишлаб чиқаришнинг ўсишига нисбатан анча тез ривожланди. Бунда ривожланаётган бевосита хорижий инвестицияларнинг (БХИ) умумий оқими сўнгги ўн йил ичида олти баравар ошиб кетди. Иқтисодиёти кейинги пайтда анча очиқ бўлиб бораётган ривожланаётган мамлакатлар жаҳон хўжалик тизимида бирмунча фаолроқ роль ўйнашмоқда. Бу мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотида экспорт ва импортнинг умумий улуши бугунги кунда ўртача 43% га етади, ўн йил илгари эса бундай кўрсаткич 33% дан иборат эди. Ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон, агар ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш билан боғлиқ иқтисодий устунликларни амалга ошира олишса, халқаро интеграциядан ютиши мумкин. Мамлакатлар ўртасидаги капитал, товарлар ва ғоялар ҳаракати меҳнат унумдорлигининг ўсиши, савдо ҳажми ва миллий даромаднинг ошишининг жадаллашувини рағбатлантиради. Бошқа томондан, интеграция мамлакатларни бирмунча очиқ савдога йўналтиришга ёрдам беради, халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириш эса мамлакат ичида тегишли институтларнинг ташкил этилишига кўмаклашади.
Тадқиқот мавзуининг долзарблиги. Ушбу ишнинг Ўзбекистон учун амалий жиҳатдан долзарблиги, биринчидан, тобора чуқурлашиб бораётган, бутун дунёда юз бераётган халқаро интеграция ва глобаллашув жараёнлари билан боғлиқдир. Ўзбекистон ана шундай жараёнларнинг таркибий қисми бўлиши, жаҳон бозорида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши керак.
Муаммонинг илмий ишлаб чиқилиши даражаси. Ривожланган бозор иқтисодиётига эга чет мамлакатларнинг қуйидаги каби бир қатор иқтисодчилари ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларнинг ташқи иқтисодий сиёсати муаммолари билан шуғулланишмоқда: П.Линдерт, Р.Помфрет, М.Портер, Дж.Деверюкс, Б.Роберте, П.Ромер, Д.Сакс ва бошқалар. МДҲга аъзо мамлакатларда бундай муаммоларнинг айрим жиҳатлари устида В.Дерманов, С.Дубинин, А.Терехов, Н.Шмелев, С.Жуков ва бошқалар иш олиб боришмоқда. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолият, ташқи савдони ривожлантириш ва республиканинг халқаро ҳамжамиятга интеграциясига бағишланган тадқиқотлар А.Алимов, А.Бедринцев, А.Бекмуродов, Д.Жалолов, Г.Назарова, Т.Нуруллаев, А.Расулев, Н.Сирожиддинов, З.Адилова, А.Юсупов ва бошқа олимлар ва амалиётчиларнинг илмий асарларида ўз аксини топган.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling