Диссертацияни тайёрлаш технологиялари1


Олимлар индивидуал хусусиятлари асосида қуйидагича тасифланади


Download 0.52 Mb.
bet22/26
Sana15.09.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1678712
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
амалий№11

Олимлар индивидуал хусусиятлари асосида қуйидагича тасифланади:

  1. Фонатик–илм билан ўзини йўқотиб қўйиш даражасида қизиқади, уни хаёт мазмуни деб билади, қизиқувчан, чарчамайди, талабчан, кўп ҳолларда жамоа билан яхши чиқишмайди.

  2. Пионер–ташаббускор, ишчан, мансабдор, яхши ташкилотчи ва устоз, янги йўлларни очиш, ижодий ғоялар учун манба ҳисобланади.

  3. Диагност–ақлли, танқидчи, дарҳол илмий ишни кучли ва суст томонларини аниқлаш қобилиятига эга.

  4. Эрудит–яхши хотирага эга, билимнинг турли соҳаларида осон йўл топади, аммо у ижодкор эмас, бошқаларга тез бўйсунади.

  5. Техник–бегона ишларга якун ясашга уста, ўз имкониятларининг чегераланганлигини тан олади, жамоа билан жуда яхши келишади.

  6. Эстетик–нозик ечимлар билан қизиқади, ишчиларга бироз менсимаслик билан ёндашади, унча сабрли ва ишбилармон эмас.

  7. Методолог – методологияни, математик аппаратларни яхши билади, ўз илмий ишларини бошқалар билан муҳокама қилади, бошқаларни фикр-мулохазаларига сабрли бўлади.

  8. Индивидуалист–жамоада ишлашдан қочади, ақлли, кузатувчан, ўжар, ўз ғоялари, идеаллари билан машғул, лекин уларни хаётга тадбиқ қилиш учун энергия сарфламайди.

Жамоавий идрок деб энг обрўли олим раҳбарлигида бирор-бир муаммо бўйича иш олиб бораётган илмий ходимларнинг умумий зеҳни ва идрокига айтилади. Ушбу жамоанинг муваффақияти раҳбар томонидан илмий мактаб яратилганига боғлиқдир.
Илмий мактаб деб йирик олим раҳбарлигида ягона бир илмий ғоя бўйича ягона дунёқараш асосида узлуксиз тадқиқот фаолияти билан шуғулланувчи илмий ходимлар жамоасига айтилади.
Илмий мактабда барча ишлар ягона методикага, техникага бўйсунади, бу эса олимлар орасида юқори махсулдор шаклдаги ўзаро хурмат ва тушуниш ҳолатини шакллантиради. Унда тасодифий мавзулар бўлмайди. Илмий мактабнинг ютуғи кўп жиҳатдан илмий раҳбарга бориб тақалади. Раҳбар кенг, кўпқиррали билимга, аниқ ва мустаҳкам фикр ва мулоҳазаларга эга бўлиши керак. Устозга бўлган хурмат устоз ва шогирд ўртасидаги илмий рақобатга халақит бермаслиги керак. У одамларни ўзига тортиши, ўз қизиқишларига кирита олиши, катта илмий тажрибага эга бўлиши, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш тамойилларидан, методология ва методикадан хабардор бўлиши лозим.
Хақиқий шогирд ўз устозига етиши ва ундан ўзиб кетиши керак. Шогирд учун устоз нафақат билими билан, балки элга бўлган фидокорлиги, шахсий сифатлари билан идеал бўлиб қолиши керак.


Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling