Диссертацияни тайёрлаш технологиялари1


Глоссарий Диссертация муаллиф (авто)реферати


Download 0.52 Mb.
bet23/26
Sana15.09.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1678712
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
амалий№11

Глоссарий

  1. Диссертация муаллиф (авто)рефератимуаллиф томонидан тузилиб, ўтказилган тадқиқотнинг рефератини ўз ичига олган, илмий даража олиш мақсадида тақдим этиладиган брошюра кўринишидаги илмий нашр.

  2. Дедукция – умумийдан келиб чиқиб, хусусий ҳодиса тўғрисида хулоса чиқариш услуби, бунда қатор хусусий ҳолатлардан барча ана шундай ҳолатлар йиғиндиси тўғрисида хулоса қилинади. Бу ерда аввалига объектнинг умумий ҳолати, сўнг унинг алоҳида элементлари тадқиқ этилади.

  3. Диссертация илмий асар тури, қўлёзма, илмий маъруза, нашр этилган монография ёки дарслик кўринишида бажарилади. Илмий даража олиш мақсадида тақдим этилган тадқиқотнинг илмий даражасини кўрсатишга қаратилган малакавий иш бўлиб хизмат қилади.

  4. Идеаллаш – реал буюмлар хоссаларини ўзгартириш орқали идеал объектларни ҳосил қилишнинг ақлий (хаёлий) жараёни. Масалан, шу тарзда идеал газ, мутлақ қаттиқ жисм, сиқилмайдиган суюқлик, моддий нуқта, жамият, бозор каби тушунчалар юзага келади.

  5. Изоҳ, тушунтириш – фаннинг энг муҳим функцияси, предметлар, ҳодисалар ва воқеаларга оид фактларни муайян умумий хулосалар (қонунлар, назариялар, принциплар) остида жамлашдан иборат.

  6. Индукция (лот. inductio – наведение) – кўпчилик элементларнинг белгилари тўғрисида ана шу кўпчиликдан бир қисмининг белгиларини ўрганиш асосида мантиқий хулоса чиқариш, яъни хусусий фактлар, қоидалардан умумий хулосаларга ўтиш, умумлаштириш услуби. Бундай хулоса доим ишончли, узил-кесил эмас, балки эҳтимолий ёки ҳақиқатга яқин кўринишга эга бўлади. Шунинг учун замонавий мантиқ фанида унинг тасдиқланиш даражасини релевант усуллар ёрдамида олинган ҳақиқатга яқин бўлган хулоса деб қаралади.

  7. Интерпретация (лот. interpretatio – изоҳлаш, тушунтириш) – ҳодиса, матн, белгили тузилма, расм, график маъносини очиб бериш услуби, бу уларни англашга кўмаклашади.

  8. Интуиция – (лот. intuitio – кўз узмай тикилиш, томоша қилиш(созерцание) – кенг мантиқий мулоҳазага мурожаат қилмай туриб бевосита ҳақиқатни аниқлаш, билиш имконияти. Психологик жиҳатдан ички кўриш (озарение) каби тавсифланади. Мантиқ ва методологияда текширувга муҳтож бўлган тахмин, фараз сифатида кўриб чиқилади. Унга аввалги, тўпланган фактлар, билимлар асос бўлади, яъни бирор янгиликни тушунтиришнинг асоси - бу аввалги билимдан келиб чиқиб бирор ходисани башорат қилиш услуби.

  9. Илмий билиш – билиш соҳаси. билиш жараёни. 1. Янгиликни тадқиқот ўтказиб ва амалда тасдиқлаб англаш, топиш соҳаси. 2. Олимлар ҳақиқатни англашнинг исботли йўли, бошқа соҳа ва билиш жараёнларидан ўзининг алоҳида мақсадлари, янги билимларни олиш ва текшириш услублари билан фарқланади.


  10. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling