Диссертациянинг асосий мазмуни
ижтимоий-сиёсий вазият ва жадидчилик ҳаракати вужудга келишининг
Download 375.18 Kb. Pdf ko'rish
|
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023
ижтимоий-сиёсий вазият ва жадидчилик ҳаракати вужудга келишининг
давлат-ҳуқуқий, тарихий-гносеологик асослари: давлатчилик, ҳуқуқий тизим, қонунийлик, тартибот ва инсон” масалаларига бағишланган. Диссертацияда ХIХ аср охири-ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги мавжуд муҳит, ўта зиддиятли ва мураккаб ижтимоий-сиёсий ҳаёт мамлакатда жадидлар ҳаракатининг пайдо бўлиши ва ривожланишида ўзининг катта таъсирини ўтказганлиги, подшо Россиясининг ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Амир давлати устидан ҳукмронлигининг ўрнатилиши-мамлакат 19 ҳаётининг турли соҳаларига ўзининг таъсирини ўтказмай қолмаганлиги, шунингдек, 1868 ва 1873 йилларда Амир давлати ва Россия давлати ўртасида тузилган шартномалар оқибатида Бухоро амирлигининг давлат мустақиллиги тугатилганлиги, мазкур рус-бухоро шартномаларига асосан Россиянинг Бухоро амирлигида сиёсий ва иқтисодий ҳукмронлиги янада кучайтирилганлиги, мамлакат тарихида машъум давр-мустамлака даври бошланганлиги тадқиқ этилган. Мусулмон оламида алоҳида ўрин эгаллаб келаётганлиги учун Бухоронинг давлат ҳудудида асосан шариат қонун-қоидаларига амал қилинарди. Бухоро амирлари ўз фаолиятларида шариат қоида ва одатларига риоя қилган ҳолда ҳукм юритардилар. Амирнинг тирикчилиги бутунлай шариатга мос бўлиб, уни бузиш мумкин бўлмаган. Мамлакатнинг барча ихтиёри унинг қўлига ўтиб, ҳокимларни тайинлаш ва ишдан олиш ҳам амирнинг буйруғи билан бўлган. Тадқиқотда-амирликда Қуввайи қазоия-мамлакат тақдирини ҳал қилиш давлат ҳукмдори Амир қўлида эканлиги, у расман шариат қонунлари асосида иш юритганлиги, амир идорасидан бошқа ҳеч қандай қонун чиқарувчи бир орган, шариатнинг диний қонунларидан бошқа ҳеч қандай бир қонун бўлмаганлиги, Бухорода ҳеч бир сайлаб қўйиладиган идоранинг мавжуд эмаслиги таъкидланади. Бухоро амирлигида амалдорлар эгаллаб турган мансаби билан машҳур бўлган, жумладан, чеҳра оқоси; мироббоши; агар бекзод, бек авлоди бўлса аввал-тунқатор кейин жибачи бўлган. Бекзод бўлмаса, икки амалдан сўнг (яъни тунқатар кейин жибачи лавозимига эришган); қоровулбеги; мирохур; тўқсабо; эшик оқобоши; бий; парвоначи; додхоҳ; иноқи хурд (кичик иноқ); иноқи калон; девонбеги; атолиқ. Диссертацияда Бухоро давлат вазифаларини ижро этувчиси энг улуғи Қўшбеги ҳисобланганлиги, у давлатнинг эски тажрибали, ишбилармон, сиёсий аҳволдан хабардор одамлари томонидан тасдиқланганлиги, номзоди аввал девонбеги мансабига мушарраф бўлмоғи лозим бўлиб, шунда қўшбеги бўлишига лойиқ саналганлиги, ҳукмдорнинг энг улуғ сиёсатга эга вазири- қўшбеги подшо, аскар ва фуқаро манфаати учун ҳаракат қилмоғи зарурлиги, шунингдек, амирликдаги ижро этувчи орган катта ваколатга эга бўлган- қушбеги маҳкамаси эканлиги, у бутун ҳокимиятни ўз қўлига тўплаб олиб, давлатнинг муҳим ишларини-молия ишлари, даромадлар ҳамда сарф- харажатларни олиб бориш, олий ва фахрий унвонларни тақсимлаш, олий даражадаги амалдорларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан бўшатишни амалга оширганлиги кенг тадқиқ этилди. Бухоро амирлигининг ҳар бир беклигида қозилар тайинланганлар, улар аҳоли зич жойлашган ҳудудларда ўз ноибларига эга бўлганлар. Қози ва раислар давлат бошлиғи-Амирнинг фармойишига асосан тайинланган. Қози ва раислар ўз фаолиятларида расман мустақил бўлиб, фақат шариатга бўйсунардилар. Раис ёки мухтасиблик мансаби руҳонийлар раёсатида қози калондан кейин иккинчи ўринда турарди. Раиснинг вазифасига бозорларнинг 20 нарх-навоси, ҳисоб-китобини аниқлаш, шаҳар атрофидаги аҳолининг даъволарини эшитиш, муаззинларни вазифасига тайинлаш, йўлларни тузатиш кирар эди. Шариат ҳукмларини ижро этиш учун раиси калон мансаби ҳам мавжуд бўлган, у шариат ишлари, бозору расталар, масжид ишларини текширган. Раиси калон ва қози калоннинг ноиблари кўп бўлиб, ҳар бирлари тегишли ишга жавоб берганлар. Тадқиқот ишида-Бухорода энг олий мансаблардан бири-қозилик бўлиб, улардан олий даражада шайх ул-ислом унвони, кейин қози ул-қуззот, учинчиси қози аскар ва тўртинчиси вилоят қозиси бўлганлиги, шу мартабаларнинг иккинчи поғонасида муфтий турганлиги,унинг юқори даражаси аълам унвони ҳисобланиб, соҳиби ҳарбий юриш ва лашкар тортишлар вақтида фатво бериши, шунингдек,амирликда миршаблик лавозими ҳам жорий этилган бўлиб, бош миршаб ўзининг юздан ортиқ миршаблари ва ёрдамчи маъмурлари билан шаҳар тартиботи ва ҳимоясини таъминланганлиги таъкидланади. Хуллас, ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги мавжуд мураккаб ижтимоий-сиёсий ҳаёт жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиши ҳамда ривожланишда муҳим таъсир кўрсатганлиги ёритиб берилган. Download 375.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling