Диссертациянинг асосий мазмуни


мақомини белгиловчи омиллар”


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

мақомини белгиловчи омиллар” деб номланган.
Тадқиқотда беназир ҳуқуқий қадрият ҳисобланган Конституциямиз 
буюк мутафаккирларимиз, аллома аждодларимиз меросидаги бой ҳуқуқий 
ғояларга, билимларга асосланганлиги таъкидланади. 
Конституцияни яратишда бобокалонларимизнинг асрлар мобайнида 
яратган донишмандлик хазинасига қаттиқ таянилди, халқимизнинг маданий, 
тарихий ва миллий анъаналари меросидан фойдаланилди. Конституциянинг 
ҳар бир нормаси мазмуни халқимиз қадимий маънавияти ва маданиятига 
бевосита боғлиқдир. 
Диссертант Конституциямиз - аждодларимизнинг ҳозирги замон 
цивилизациясига хизмат қилиб келаётган бебаҳо меросига, жумладан, жадид 


24 
мутафаккирларнинг ҳам бой илмий қадриятига, теран ҳуқуқий 
тафаккурларига ҳам асосланади деб ҳисоблайди. 
1921 йил 23 сентябрда Бутун Бухоро халқ вакилларининг II 
Қурултойида Абдурауф Фитрат таҳрири остида фуқаролар тенглиги ва 
ижтимоий адолат тамойилларига асосланган демократик руҳдаги Бухоро 
Халқ Шўролар Жумҳуриятининг Конституцияси қабул қилинади. Мазкур 
Конституция 79 моддадан иборат бўлиб, 5 бўлим ва 16 бобни ўз ичига олди. 
Унда давлатни идора этиш шакллари, олий ва маҳаллий ҳокимият 
идораларининг тизими ва фаолияти, сайлов тизими, фуқороларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари ифода қилинади. Ушбу Конституция фуқароларнинг 
демократик ҳуқуқ ва эркинликларини қонун йўли билан мустаҳкамлади. 
Конституцияда давлатни идора этишда халқнинг - барча табақа 
вакилларининг иштироки таъминланди ва бунда хусусий мулк ҳамда савдо-
сотиқ эркинликлари ўз ифодасини топди. Жумладан, унинг 6-моддасида 
кўрсатилишича, “сотиб олинган ва мерос бўлиб қолган хусусий мулкни 
фуқарога истаганча тасарруф қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи” берилди. 
Диссертант ишда Бухоро Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси нормалари мазмун – моҳиятининг ниҳоятда ҳамоҳанг ва 
муштарак эканлигини қиёсий таҳлил этган. 
Атоқли мутафаккир Файзулла Хўжаев Конституцияларда инсон ва 
фуқаролар учун ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар 
мустаҳкамлаб қўйилиши лозимлигини уқтиради. Шу билан бирга мазкур 
ҳуқуқ ва эркинликлар Конституцияларда фақат мустаҳкамланибгина 
қолмасдан, уларни амалда бажарилишини таъминлаш ниҳоятда зарурлиги 
қайд қилинади. 
Файзулла 
Хўжаевнинг 
таъкидлашича, 
қабул 
қилинадиган 
Конституцияларда инсон учун аҳамиятли бўлган виждон эркинлиги, сўз 
эркинлиги, матбуот эркинлиги, шунингдек, фуқароларнинг ўз ижтимоий 
фаолликларини митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга 
ошириш ҳуқуқлари мустаҳкамланибгина қолмасдан, балки улар бажарилиши 
мутлақо таъминланиши даркордир. 
Диссертацияда, шунингдек, жадид раҳнамолари қонуннинг давлат ва 
жамият ҳаётида тутган ўрнига катта аҳамият берганликлари, уларнинг 
қонунлар орқали жамиятда мавжуд ижтимоий муносабатлар тартибга 
солиниши тўғрисидаги бой ғоялари ёритиб берилди. 
Маҳмудхўжа Беҳбудий “Эҳтиёжи миллат” асарида ёзишича, илгариги 
даврда, биз туркистонликлар якка ва танҳо яшаб, бошқалар билан муомала ва 
муносабатимиз йўқ эди. Энди замон ўзгариб, бошқа миллатлар билан 
муносабатда бўлдик, шариат ва урф-одатларимиз устига қонунга итоат 
қилишга, Оврупо одатини билишга мажбурмиз. Қонун ва Оврупо одатларини 
билмаганлик учун мулкдорларимиз, қози ва миллий уламоларимиз, 
фуқаромиз кўп ташвиш ва зарар кўрадилар. Илгариги даврда фақат шариатни 
билиш кифоя эди. Энди қонунни билмоқ зарурдир. Файзулла Хўжаевнинг 


25 
фикрича, қонунларни амалга оширувчи, қонунийликни таъминловчи 
органлар ўз фаолиятида халқнинг давлатга ва унинг органларига бўлган 
бутун туйғулари ва муносабатларини белгилайди. Қонунларни амалга 
оширувчи органлар, агарда қонунларни нотўғри талқин қилиб, аҳолининг, 
деҳқонларнинг ҳуқуқларини бузса, улар бундай давлат ҳокимиятини ўзлари 
учун “бегона”, “ёт” деб биладилар. 
Хуллас, тадқиқот ишида жадид мутафаккирларимизнинг жамият 
ҳаётида Конституция ва қонуннинг аҳамияти ҳамда вазифаси ҳақидаги бой 
ғоялари, теран мушоҳадалари – ҳозирги даврда қонуннинг устунлигини ва 
барча фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглигини, инсон ва жамият 
манфаатлари ҳимоя қилиниши ва мамлакат аҳолисининг хавфсизлигини 
кафолатлайдиган ҳуқуқий давлатни барпо этишда муҳим аҳамият касб этиши 
ёритиб берилди. 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling