Диссертациянинг асосий мазмуни


“Суд-ҳуқуқ тизими инсонни ҳимоя қилувчи восита сифатида”


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

“Суд-ҳуқуқ тизими инсонни ҳимоя қилувчи восита сифатида”, деб 
номланган учинчи қисмда диссертант жадид мутафаккирларининг ўз даврида 
қозилар, уларнинг фаолияти, жамиятда тутган ўрни, ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари, қозилик судлари ва вазифалари, ҳуқуқ соҳасидаги мавжуд 
муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида қолдирган бой 
ғояларини аниқ далиллар ва ишончли манбалар асосида тадқиқ этади. 
Суд ҳокимияти-уч ҳокимиятнинг бири, унинг юксак нуфузи жамият ва 
давлат ҳаётида инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонунийлик барқарор 
бўлишининг асосий шартидир.
Тадқиқот ишида суд ҳокимиятининг вазифаси - инсон ва 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мамлакат конституциявий 
тузумини ҳимоя қилиш, қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимият 
ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлигини таъминлаш, қонунларни ва 
бошқа норматив ҳужжатларни ижро қилиш ва қўллашда қонунийлик ҳамда 
адолат учун курашишдан иборат эканлиги таъкидланади. 
Муаллиф ишда тараққийпарвар зиёлилир - жадидларнинг ўз даврида 
суд - ҳуқуқ масалалари ҳақида, жумладан, қозилар, уларнинг фаолияти, 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қозилик судлари ва вазифалари тўғрисида бой 
ғоялар қолдирганликлари, долзарб муаммоларни илгари сурганликларини 
таъкидлаб, уларнинг қозилар ҳамда қозилик судлари фаолиятида туб 
ўзгаришлар ва ислоҳотларни амалга ошириш зарурлиги ҳақидаги 
билимларини очиб берган. 
Маҳмудхўжа Беҳбудий ўзининг “Лойиҳа”, “Қози ва бийлар ҳақида 
лойиҳа”, “Ҳақ олинур, берилмас” каби бир қатор мақолаларида - 
Туркистонда ҳуқуқ соҳасидаги мавжуд муаммолар, қозилар ҳамда улар 
фаолиятидаги камчилик ва иллатлар, уларни бартараф этиш йўллари 
тўғрисида жиддий муносабат билдирган, долзарб ғояларни кўтариб чиққан. У 
мамлакатдаги муҳим ҳуқуқий масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш-
қозилар, элликбоши-ю юзбошилар ҳамда бошқа мансабдор шахслар 


26 
ихтиёрига батамом топшириб қўйилганлиги, улар фаолияти устидан қатъий 
ва қонуний назорат олиб борилмаётганлигини кўрсатиб беради. 
Маҳмудхўжа Беҳбудий айрим қозиларни ўз манфаатларини кўзлаб, 
шариат нормаларини бузиб, нотўғри талқин этишларини, ноқонуний хатти-
ҳаракатларини кескин танқид қилади. Мамлакатдаги қозилар фаолияти ҳамда 
уларнинг ҳуқуқий мақоми ва ҳолатини синчиклаб ўрганган ва чуқур таҳлил 
қилган Беҳбудий, қозилик судлари тизимини ўзгартириш ва ислоҳ қилиш 
зарур, қозилик судлари ўрнига Туркистондаги бешта вилоятнинг ҳар бирида 
аппеляция комиссияси ташкил этилган давлат судларини тузиш лозим.Округ 
судларини назорат қилиш учун эса, -деб уқтиради у, -раис, ўринбосар ва учта 
суд аъзосидан иборат Олий суд палатаси очиш мақсадга мувофиқдир. 
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг Туркистон қозилари ҳақида, уларни 
сайлаш ва мансабидан бўшатиш; шаръий қозилик лавозимини вужудга 
келтириш; қозихоналар иши, уларда қози ва унинг муовини(ноиби) 
лавозимини жорий этиш, қози билан ноиб вазифаларининг мазмун-моҳияти; 
қозилар ҳукми ва қози ҳукмидан норози бўлган инсоннинг юқори суд 
органига мурожаат қилиш тартиб-қоидалари, шунингдек, қозихоналарда 
ёзиладиган барча ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг юрилитиши; қозиларнинг 
даъво ва ҳуқуққа доир ишлари мазмуни, уларнинг турли топшириқ ҳамда 
вазифалар билан шуғулланишлари, умуман, қозиларнинг фаолияти ва 
уларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги бой ғоялари – аҳамиятига кўра 
ғоятда муҳим бўлган тарихий-ҳуқуқий ҳужжат “Туркистон маданий 
мухторияти лойиҳаси” да чуқур ва кенг ўз ифодасини топган. У подшо 
ҳукуматининг мустабид тузуми ҳукмронлиги шароитида “Туркистон 
маданий мухторияти лойиҳаси”ни ишлаб чиқиб, уни 1907 йилда Русия 3-
Давлат Думасида кўриб чиқиш учун унинг қошидаги Мусулмон фракциясига 
топширган эди. 
Диссертацияда мазкур “Лойиҳа”да суд-ҳуқуқ масалага доир долзарб 
муаммолар дадил илгари сурилганлиги, жумладан, унинг 5-моддасида “Русия 
адлия маҳкамалари сайловига ва ундаги мансабларга сайланишга 
мусулмонларнинг ҳақли бўлишлари”; 6-моддасида “Туркистоннинг турмуш 
тарзидан бехабар юристларни Туркистон адлия маҳкамаларига раҳбар этиб 
тайинламаслик”; 8-моддасида “Қози ва судлар жазо тайинламагунча,ҳеч 
кимнинг ҳибсга олинмаслиги”; 9-моддасида “Туркистон қозилари олиш-
сотиш юзасидан уч юз сўмдан ортиғини кўриб чиқмаслиги тўғрисидаги 
қоиданинг бекор қилиниши”; 11-моддасида “Қозилар чиқарадиган ҳукм 
прокурор назоратидан чиқарилиб, диний ва ички ишлар Идораси 
тасарруфига топширилиши”ва 12-моддасида эса “Қозихона хатлари учун 
олинадиган марка низомининг бекор қилиниши” алоҳида қайд этилган. 
Атоқли 
жадид 
мутафаккири 
Абдурауф 
Фитрат 

қозилар 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг қонуний манфаатларини 
ҳимоя 
қилиши, 
жамиятда 
ижтимоий 
адолатни, 
тинч-тотувликни, 
барқарорликни таъминлаши, ҳуқуқий тартибот, қонунийлик ва тартиб 


27 
интизомни мустаҳкамлаши, ҳақиқатни рўёбга чиқаришлари керак, деб 
ҳисоблайди. У “Ҳинд сайёҳининг қиссаси” асарида қозиларнинг жиноят учун 
жазо чораларини тайинлаш бўйича фаолиятларини қайта кўриб чиқишлари, 
ўзгартиришлари ва тубдан ислоҳ қилишларини талаб қилади. 
Фитрат таъкидлайдики, қозилар ҳар бир ишни чуқур ўрганиб, ўз 
вазифаларини аниқ ва тўғри амалга оширишлари, адолатли, холис ва беғараз 
бўлишлари керак. Мутафаккир инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари, қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя 
қилиш-суд органлари фаолиятининг асосий мазмунига айланмоғи шарт, 
деган фикрни илгари суради. 
Тадқиқот ишида Фитратнинг - барча фуқаролар миллати, дини, 
эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва эгаллаб турган вазифасидан қатъий 
назар, қонун ва суд олдида тенглиги таъминланиши, суд ишларини 
юритишда қонунийлик ва адолат талабларига қатъий риоя этилиши, суд 
ҳокимиятини - инсон ва фуқаролар манфаатини ҳимоя қилувчи давлат 
маҳкамасига айлантириш тўғрисидаги ғоялари ёритилган. Шунингдек, ишда 
яна бир аллома арбоб Файзулла Хўжаевнинг суд ҳокимияти халққа хизмат 
қилиши, қозилар ҳар қандай суд ишларини кўриб чиқишда, ҳал қилишда ва 
жазо тайинлашда адолатни таъминлашлари, одил судловни суд амалга 
ошириши, унинг фаолиятини тўғри ташкил қилиш, ривожлантириш ва 
такомиллаштириш ҳокимият асосларининг мустаҳкамланишига олиб келиши 
каби масалаларда қолдирган бой илмий мероси ҳам тадқиқ этилган. 
Хуллас, мазкур қисмда жадид мутафаккирларининг суд-ҳуқуқ 
масалалари ҳақидаги бой ва серқирра ғоялари, ўз лойиҳа ва дастурларида 
ишлаб чиққан,аҳамиятига кўра ғоятда муҳим бўлган қоидалар- суд – ҳуқуқ
соҳасидаги ислоҳотлар давом эттирилаётган ҳозирги даврда суднинг 
жамиятимизда тутган ўрни ва нуфузини янада кўтаришда, уни ҳокимиятнинг 
чинакам мустақил тармоғига айлантиришда, суд органларини инсон ва 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи идорага 
айлантиришда, жамиятда адолатли суд тизимини қарор топтиришда, 
шубҳасиз, дастуриламал бўлиб хизмат қилиши аниқ далиллар ва таҳлиллар 
асосида илмий умумлаштирилган. 
Тўртинчи қисм “Оила инсонни ҳуқуқий-маънавий шакллантирувчи 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling