Диссертациянинг асосий мазмуни


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

давлат қуриш ғоялари” деб аталган. 
Диссертацияда тараққийпарвар зиёлиларнинг ўз даврида,ҳуқуқий 
давлат - жамият ҳаётининг барча соҳаларида ҳуқуқ устуворлик қиладиган, 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари суд томонидан ҳимоя қилинадиган 
давлат эканлигини теран англаб, ўз Дастурида ҳуқуқий давлат қуриш 
тўғрисидаги илғор ғояларни кўтариб чиққанликлари, жумладан Бухоро 
жадидлари ўзларининг сиёсий ташаббуслари билан миллий мустақиллик 
учун курашга қодир бўлган-“Ёш бухороликлар партияси”ни тузишга 
муваффақ бўлганликлари, мазкур партиянинг Дастурида Бухорода ҳуқуқ 
асосида қуриладиган давлатчиликни жорий этиш, халқнинг фаровонлиги
сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш негизида Бухорони ижтимоий - 
иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамлаш ғоялари илгари 
сурилганлиги аниқланиб, таҳлил қилинди ҳамда ёритиб берилди. 


31 
Ф.Хўжаевнинг ёзишича, Фитрат томонидан ишланган ва Марказий 
Қўмита томонидан тасдиқланган “Ислоҳот ва Бухоро” Дастурининг 
лойиҳасига кирган масалаларнинг мазмуни қуйидагилардан иборат эди: 
- Энг асосий масала Бухорода ҳуқуқий давлат барпо этиш, иқтисодий, 
сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан мустақилликка эришиши;
- Суд ва ҳуқуқ тартибот органларининг вазифа ҳамда ваколатларини 
маъмурий жиҳатдан бир-биридан ажратиш, “Қози Калон-Адлия нозири 
бўлиб, барча адлия ишларини шариат қонунлари бўйича юритиш ва уларнинг 
руҳонийлар қўлида бўлишини сақлаб қолиш, суд ишларидаги ҳукм чиқариш 
аввалгидек сақланиб, фақат унинг ижросини ўзгартириш “Лойиҳа” бўйича 
суд ҳокимияти маъмурий ҳокимиятдан ажратилган бўлиши керак. 
Маъмурият вакиллари суд ишига аралашмайдилар. Суд маҳкамалари ташкил 
этилади. Ҳар бир суд ҳокимияти қози ва икки муфти таркибидаги ташкилот 
билан амалга оширилади. Кассация тартибида кўриб чиқиладиган шикоятлар 
учун юқори суд маҳкамаси ташкил этилади. Суд хизматчилари ва уларга 
хазинадан тўланадиган маошни қисқартириш мўлжалланган. 
-Ички ишлар нозирлиги томонидан жойлардаги амалдорларни 
тайинлаш, ҳукуматнинг қуйи бўғинлари – оқсоқолларнигина халқ томонидан 
сайлаш. “Лойиҳа”га асосан мамлакат маъмурий - ҳудудий маънода 10 
қўрғонга, ҳар бир қўрғон 10 элбеклик, элбеклик эса 10 туманга бўлинган. 
Қўрғонларни бошқариш оқсоқоллар қўли остида бирлаштирилган
оқсоқолларни халқ сайлаган ва туманбеги томонидан тасдиқланган. 
Туманлар 
полиция 
ҳокимияти 
бошлиқ 
ва 
миршаблар 
асосида 
бирлаштирилган. Улар ички ишлар вазири томонидан тайинланган.
Ёш бухороликлар партиясининг иқтисодий платформасида аграр 
масала марказий ўринни эгаллаган. Мамлакатга қарашли бутун экин майдон 
уч тоифага: вақф ерлари, хусусий ерлар ва давлат ерларига бўлиниши керак. 
Уларда амалга ошириладиган вазифалар: солиқ тизимини тартибга солиш ва 
бу соҳада қатъий ҳисоб-китоб олиб бориш, деҳқонлар ва давлатга тегишли 
ерларга солинадиган солиқ миқдорини камайтириш, шахсий ва давлат 
ерларига, амир томонидан алоҳида кишиларга берилган ерлар учун 
солиқларни кўпайтириш, кўчмас мулк, қўрғонлар ва деҳқонлардан яйловдан 
фойдаланганлиги ва бошқалар учун олинадиган солиқни маҳаллий қишлоқ 
маъмурияти фойдасига бекор қилиш; 
Судхўрликни тақиқлаш, Бухорода қишлоқ хўжалиги банки ва 
вилоятларда унинг бўлинмаларини очиш, деҳқонларга унга катта бўлмаган 
фоиз ҳисобига қарзлар бериш, аҳолини қишлоқ хўжалик фанлари бўйича 
ўқитиш учун қишлоқ хўжалик мактаблари очиш. Бу ишлар устидан таъсис 
этиладиган ер ишлари нозири назорат олиб бориши; 
Бухорони маданий жиҳатдан тараққий қилиши учун вақф ерларидан 
келадиган кўп миқдордаги даромадни фақат илм - фан ва маданий - 
маърифий ишлар учун сарфлаш. Вақфларни идора қилиш учун – Вақф 
назоратини тузиш. 


32 
Солиқ ишларига катта аҳамият бериш, солиқ олиш тўғрисида янги 
тартиб ва қоидаларни белгилаш, бу соҳадаги мавжуд қонунсизликларга 
барҳам бериш, халққа ва давлатга қарашли ерларга тушадиган солиқ 
миқдорини камайтириш; 
-Бухоро мустақил ва қудратли давлат бўлиши учун ҳарбий ва молиявий 
ишларга катта аҳамият бериш. Давлатнинг 22 ёшга етган ҳар бир фуқаросини 
икки йил муддат билан ҳарбий хизматга чақириш, касаллар ва ногиронларни 
бундан озод қилиш, ҳарбий ишларнинг барчасини бир марказга - ҳарбий 
ишлар назоратига тўплаш;
Тадқиқот ишида, шунингдек, ўнта нозирдан иборат ”Нозирлар шўроси” 
тузилиб, унинг таркибига ер ишлари назорати, вақф назорати, ҳарбий ишлар 
назорати, молия назорати,ички ишлар назорати, адлия назорати, милиция 
назорати, йўллар ва саноат назорати, маориф назорати, хорижий ишлар 
назорати кириши кўрсатилиб, партиянинг ислоҳот ҳақидаги мазкур Дастури 
ҳуқуқий давлат қуриш ва унинг ривожини таъминлашга қаратилган ниҳоятда 
муҳим ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳужжат эканлиги, 
унда ҳозирги вақтда долзарблигини йўқотмаган қатор масалаларга жиддий 
эътибор берилгани билан ҳам қимматлилиги очиб берилган. 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling