Диссертациянинг асосий мазмуни


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

мутафаккирлар эътибори” деб номланган. Унда ўзбек тараққийпарвар 
зиёлилари-жадидлар давлат мустақиллигига қудратли ҳарбий қурилиш ва 
кучли армияга эга бўлмасдан туриб эришиш мумкин эмаслигини теран 
англаб, мазкур масалаларга алоҳида диққат – эътиборни қаратганликлари, 
улар ҳар бир мамлакат ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритиш учун 
замонавий ҳарбий техника билан қуролланган, ҳар томонлама пухта 
тайёргарликка эга бўлган армияси бўлиши зарурлиги ҳақидаги илғор 
ғояларни ўз асарларида, дастурларида илгари сурганликлари ва бу борада 
нафақат назарий жиҳатдан, шунингдек, амалий томондан ҳам катта куч-
ғайрат сарфланганликлари аниқ далиллар ва таҳлиллар асосида илмий 
умумлаштирилган. 
Абдурауф Фитрат томонидан ишлаб чиқилган ёш бухороликлар 
партиясининг Дастурида ҳам ҳарбий қурилиш ва мудофаа масалаларига жуда 
катта эътибор берилган: Миллий Армия тузишда ҳарбий хизматнинг ҳамма 
учун мажбурий бўлган янгича Европа усулларини киритиш, жиноятчилар 
ҳисобидан ҳарбий ҳизматлар сафини тўлдириш каби Амир армиясининг 
эскича усулларидан воз кечиш; армия сафига хизматга қабул қилинаётган 
аскарлар, албатта, тиббий кўрикдан ўтказилиши, касаллар ва ногиронларнинг 
умумий мажбурий ҳарбий хизматдан озод қилинишлари; аскарлар учун 
ҳарбий хизмат муддати икки йил қилиб белгиланиши; давлатнинг 22 ёшга 
тўлган ҳар бир фуқароси ҳарбий хизматни ўташга мажбур эканликлари; 
армияда аскарларга ҳарбий билимларни ўргатиш, уларни давлат томонидан 
озиқ-овқат, кийим-кечак ва маълум миқдорда ойлик билан таъминланиши
ҳарбий хизматчилар учун катта казармалар ташкил этиш, Бухорода 
қўмондонлар тайёрлаш учун ҳарбий мактаблар очилиши; армияда ҳарбий 
бошлиқларнинг аскарлар билан қўпол муомаласи, уларнинг ҳарбий 
хизматчиларга нисбатан жабр-зулм ўтказишлари каби мавжуд одатларнинг 
батамом йўқотилиши; янгича усулда тузиладиган Миллий Армия сафида 
хизмат қилиш учун маҳаллий зобит ва инструкторлар етишмаслиги сабабли, 
Россия қўшинида хизмат қилган мусулмон зобит ва инструкторларни 


36 
Бухоронинг янги қўшинига келтириш зарурлиги; мамлакатда бутун ҳарбий 
ишларнинг бир марказга яъни Ҳарбий ишлар Назоратига тўпланиши 
лозимлиги ва ҳ.к. 
Жадидлар “Эрк” партияси Дастурида уларнинг миллий армия тузиш 
тўғрисидаги илғор ғоялари ва уни амалга ошириш мутлақо шарт қилиб 
қўйилган. Жумладан, Дастурнинг 5-моддаси мазмунига кўра, “Давлатни 
идора қилишни ташкил этиш учун миллий қўшинлар тузилажак”. Жадид 
тараққийпарварлари партиясининг Дастурида ҳам “Ўз миллий маданиятига 
эга бўлиб, мустақил миллат сифатида яшаш-ҳаётнинг асоси бўлмоғи керак. 
Бу эса барча миллатларнинг орзусидир. Мақсадимиз Туркистонни мустақил 
қилиб, миллий ҳукумат тузишдан иборат... Туркистон миллий ҳукумати 
Туркистон милий аскарига таянажак: ҳарбий хизмат мажбурий” деган қоида 
устувор эди. 
Жадид раҳнамоларидан Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистоннинг давлат 
мустақиллигига эришиш учун Миллий Армияни тузиш ва миллий аскарларга 
эга бўлиш ниҳоятда зарур эканлигини таъкидлайди.У “Баёни ҳақиқат” 
мақоласида ёзади: “...Ўзимиздан бора-бора тадрижий суратда аскарларимиз 
бўлсин. Ул миллий аскарларимизнинг вазифасини, қиёфат ва шаклини, либос 
ва тарзи маишатини (турмуш тарзини-М.Э.) ўзимиз тайин қилурмиз”. 
Абдурауф Фитрат “Раҳбари нажот” асарида ҳаққоний қайд этганидек, 
“Ватан-бизнинг валинеъматимиз ва мураббийимиздир. Ҳар бир валинеъмат 
ва мураббийга хизмат қилиш лозим. Бас, Ватанга хизмат бурчдир. 
Фитратнинг бу борадаги теран ғоялари “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя 
қилиш-Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи” эканлиги 
кўрсатилган Конституциямизнинг 52-моддаси мазмун-моҳияти билан 
ҳамоҳанг ва муштаракдир. 
Диссертацияда жадид мутафаккирларининг ҳарбий қурилиш, давлат 
мудофааси, аскарлар, уларнинг фаолияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Миллий 
Армия тузиш тўғрисидаги илғор ғоялари-ҳозирги даврда мамлакатимизни 
ҳар қандай шароитда ҳарбий тажовузлардан ҳимоя қилишда, унинг давлат 
мустақиллигини мустаҳкамлашда, Қуролли Кучларимизнинг республикамиз 
ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаётини таъминлашда жуда катта 
аҳамиятга эга эканлиги ёритиб берилган. 
Учинчи қисмда асосий эътибор “Миллий бирлик ва ҳамкорлик-

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling