Диссертациянинг асосий мазмуни
Юқорида келтирилган хулосаларга асосланиб,қуйидаги тавсияларни
Download 375.18 Kb. Pdf ko'rish
|
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023
Юқорида келтирилган хулосаларга асосланиб,қуйидаги тавсияларни
амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланган: 1.Мамлакатимиз юридик олий таълим муассасаларда, шунингдек, олий таълим тизимидаги ижтимоий-гуманитар ўқув муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Ҳуқуқий таълимотлар тарихи”, “Конституциявий ҳуқуқ” каби фанларни ўтишда Туркистон, Бухоро ва Хива жадидларининг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларига бағишланган махсус соатларни жорий этиш ва уларнинг дастурларини ишлаб чиқиш. 2.Республикамиз юридик олий таълим муассасалари тизимида ўтиладиган фанлар йўналишига “Туркистон, Бухоро ва Хива жадидларининг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари” курсини киритиш орқали янги авлод ҳуқуқий адабиётларини ишлаб чиқиш. Электрон дарслик ва ҳуқуқий луғатлар яратиш. 3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди билан ҳамкорликда “Жадидларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари” мавзусида халқаро илмий-назарий конференциялар ташкил этиш. 44 4.Жадид мутафаккирлари ва улар замондошларининг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари акс этган асарлари янада кўпроқ чоп эттирилса, халқимизга кенг тарзда етказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ҳозирги даврда ҳам уларнинг бу соҳадаги илмий қарашлари ҳуқуқшунослик фанини ўрганишда дастуриламал бўлиб хизмат қилиши тайиндир. 5.Республика ойлик нашрларда (илмий-маърифий журналлар ва ахборотномаларда) жадид мутафаккирларининг давлат,ҳарбий қурилиш, мудофаа, ҳуқуқ, қонун, қонунийлик, адолат, суд, жиноят ва жазо ҳақидаги ғоялари бериладиган саҳифа очиш мақсадга мувофиқдир. 6.Маҳаллий ва хорижий қўлёзма фондлари, кутубхона ва ҳужжатгоҳларда сақлаб келинаётган жадидчилик ҳаракати вакилларининг асарлари, мақолалари, бирламчи манбаларни таржима қилиб, илмий жамоатчиликка ва кенг оммага етказиш борасида халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш. 7.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси тингловчи ва курсантлари учун ташкил этиладиган ўқув курсларида жадидларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларига, ҳарбий қурилиш ва миллий мудофаа масалаларига бағишланган модуллар ишлаб чиқиш. 8.Жадид тараққийпарварларга бағишланган “Истиқлол фидойилари”, “Миллат қаҳрамонлари”, “Шаҳидлар шоҳи”, “Ватан фидойилари” мавзусида телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва давра суҳбатлари ташкил қилиш, мутахассис олимлар билан учрашувлар ўтказиш айни муддаодир. 9.Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят ва туман бўлимларида, маҳалаларда тарғибот ишларини ташкил этиш жараёнларида жадидларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларидан фойдаланиб, ўқув қўлланмалар ва электрон тақдимотлар тайёрлаш. 10. “Жадидларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари”, “Миллат қаҳрамонлари”, “Ватан фидойилари”, “Жадидлар ҳарбий қурилиш тўғрисида” номли қўлланмалар тайёрлаш ва нашр эттириш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling