Диссертациянинг асосий мазмуни


давлат вазифалари ва функцияларини амалга оширувчи омил”


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

давлат вазифалари ва функцияларини амалга оширувчи омил” 
эканлигига қаратилди. Унда мустақилликка эришиш ва миллий-демократик 
давлат барпо этиш, унинг барқарорлигини таъминлаш учун халқни, миллатни 
бирлаштириш, тарбиялаш ва тайёрлаш заруриятини тараққийпарвар зиёлилар 
теран англаб етганликлари, уларнинг сиёсий фаолиятлари айнан мана шу 
мақсадларга йўналтирилганлиги, мусулмонларнинг миллий бирлик ва 
ҳамкорлик, иттиҳод ва иттифоқ, мухторият ва миллий-демократик давлат 
ҳақидаги ғояларнинг моҳиятини чуқурроқ тушуна бошлаганликлари ёритиб 
берилган. 


37 
Абдурауф Фитрат “Мунозара” асарида зикр қилишича, жамият 
аъзолари ўртасида ҳукм сурган парокандалик, тарқоқликка барҳам берилса, 
Туркистондаги барча халқлар мустамлакачиларга қарши бир тан-бир жон 
бўлиб бирлашсалар кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Иттиҳод (бирлик-М 
Э.) ва ошкора ҳаракат зарурат даражасига етган, аммо, иттиҳод қийин масала 
бўлиб, иттиҳодсиз ҳаракат ҳам ниҳоятда зарарлидир. Фитрат халқни 
мухторият ва мустақиллик учун курашга даъват этар экан, миллатдошларни 
ўзаро миллий бирлик ва ҳамкорликка чақиради: “Эй Туркистон 
мусилмонлари! Тангри учун, пайғамбар учун, дин учун, миллат учун, келинг 
бирлашайлик, орамиздаги шахсий тортишувлар, синфий айрилиқлардан кўз 
юмайлик: ислом динининг биринчи буйруғи бўлган қардошлик ва иттиҳод 
иплари билан боғлайлик; қўлни-қўлга берайлик, ҳақ йўлида, дин йўлида, 
Ватан йўлида, миллат йўлида жадидимиз, қадимимиз, мулламиз, 
мулкдоримиз ва авомимиз бир ерда тўпланайлик, бир-биримизга кўмакчи ва 
мададкор бўлайлик”. 
Тадқиқотда муаллиф Фитрат қарашлари билан ҳамфикр жадид 
мутафаккирларининг мухторият ва мустақилликка эришиш йўлидаги асосий 
шартлардан бири ўзаро бирлик ва ҳамкорлик, кучли иттифоқ зарурлиги 
тўғрисидаги илғор ғояларини келтиради. Жумладан, Маҳмудхўжа Беҳбудий 
Туркистон Мухторияти номли мақоласида шундай ёзади: “Агар бутун 
Туркистон халқи иттифоқ этса, қон тўкилмас. Ер ва амлок ҳам тақсим бўлмай 
бўлмай қолур. Они ҳам раво топур. Минг карра доду бедодки, ихтилоф этмоқ 
учун иттифоқ этканимиз ихтилофимиз сабаби ила бадбахтликка дучор 
бўлурмиз. Бутун Туркистон иттифоқ этса, 15 миллионлик бир қувватли 
имлоға келурки, мунга ер титрайдир! ...Колония (мустамлакот) қоидаси ила 
бизни идора этурларки, бунга ўз ихтилофимиз сабаб бўлур. Бошқа халқлар 
ҳар дақиқа тараққий этмоқдадурлар. Такрор арз қилурмизки, ёш ва катталар 
бир бўлиб ишламоқ керак. Вале бизга на ҳуррият қолур, на-да мухторият 
берулур... Халқимизнинг ҳозирги ихтилофи мени дилхун этур, маъюс этур”. 
Диссертант, шунингдек, жадидлар мусулмонларнинг, маҳаллий 
халқнинг барча кучларини бирлаштиришга, ёшларни сиёсий ҳаракатга 
тортишга, улар тажрибаларининг ортиб боришга алоҳида аҳамият 
берганликлари, “Ҳуррият” газетаси миллий бирлик, ҳамкорлик ва жипслик 
ғояларнинг кенг тарғиботчиси бўлганлиги ҳамда унинг саҳифаларида 
ёшлардаги лоқайдлик, эътиборсизлик, танбаллик ва ҳаракатсизлик каби 
салбий ҳолатлар кескин танқид қилинганлигини алоҳида таъкидлайди. 
Жумладан, “Эй муҳтарам ёшлар! Сиз нималарни ўйлаяпсиз: Нега сиз 
беҳаркатсиз? Наҳотки халқ сизга эътибор бермаётган бўлса? Сиз ҳаққингизда 
миллат нима деб ўйлайди” – деб куюниб ёзади “Ҳуррият”. 
Милий бирлик ва ҳамкорлик-давлат вазифалари ва функцияларини 
амалга оширувчи муҳим омил эканлиги, иттиҳод ва иттифоқ, фаоллик ва 
фидойилик туркистонликларнинг асрий хусусиятларидан ҳисобланиб, 
тараққийпарвар мутафаккирлар уларни миллатнинг, халқнинг онгу 


38 
тафаккурига чуқур сингдирганликлари, маҳаллий туб жой аҳоли турли 
қатламларини ўз ортларидан эргаштира олганликлари ишда илмий 
ифодасини топган. 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling