Диссертациянинг асосий мазмуни


“Сиёсий рақобат давлат-ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилувчи


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

“Сиёсий рақобат давлат-ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилувчи 
омиллардан бири” деб номланган тўртинчи қисмда эса ўз даврида 
мамлакатда содир бўлаётган сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчилари 
ҳамда тарғиботчилари бўлган жадидларнинг-муҳим сиёсий воқеа 
ҳисобланган сайловлар, уларга тайёргарлик кўриш, қонуний ўтказишини 
таъминлаш, умуман, сиёсий рақобат ва мазкур жараён билан боғлиқ 
муаммолар хусусидаги ибратли ғоялари ёритиб берилган. Жумладан, 
Абдурауф Фитратнинг “Ҳуррият” газетасида “Сайлов яқинлашди” номли 
мақоласи эълон қилинган эди. Мақолада Самарқандда шаҳар думасининг 
очилиши, унда вакилларни сайлаш зарурлиги, эски ҳукумат даврида 
мамлакатнинг бутун бошқарув ишлари сиёсий ҳукумат амалдорлари 
ихтиёрларида бўлиб, уларни халқнинг хоҳиш-иродаси, қонуний талаб-
истаклари мутлақо қизиқтирмаганлиги, истаган ерни обод қилиб, истаган 
жойларни вайронага айлантирганликлари, шаҳарни мусулмония қитъаси 
билан Русия қитъалари ўртасида катта айирмачилик сақланиб қолинганлиги 
тўғрисида жиддий муносабат билдирган эди. Мазкур сайловга Фитратнинг 
уқтиришича, ёш-қари, мулкдор-ночор, эр-хотин. умуман, йигирма ёшдан 
юқори бўлган барча инсонлар ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланиб овоз 
берсинлар ҳамда ўтказиладиган бу тадбирда фаол иштирок этсинлар. У 
шаҳар думасига руслардан, мусулмонлардан, яҳудийлардан (ҳар бир 
миллатдан) сонига қараб вакиллар олиниши, қайси миллатнинг вакиллари 
кўпроқ бўлса, шаҳар думаси ушбу миллат манфаатини кўзлаб иш 
юритишини тушунтирар экан, шаҳарда мусулмонлар сонининг кўплигини 
алоҳида таъкидлайди. 
Абдурауф Фитрат миллатга, мусулмонларга сайловларнинг асл мазмун-
моҳиятини очиб бериб, уларни мамлакатда бўлаётган сиёсий жараёнларнинг 
фаол қатнашчилари бўлишга яъни жамият ва давлат ишларини бошқаришда 
бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишга чақиради.
Маҳмудхўжа Беҳбудий барча миллат ва элатлар, ижтимоий қатламлар 
мазкур сиёсий курашда, шунингдек, партиялар, даврий сайловлар, сўз 
эркинлиги, овозларни ҳаллоллик билан санаш, ижтимоий фикрдан баҳраманд 
бўлиш ҳамда эркин, демократик сайловларда сиёсий кучлар рақобати каби 
қатъий институтлар ва тартиб қоидалар қуршовидан иборат бўлган сиёсий 
рақобатда фаол иштирок этиши зарурлиги ва “Туркистон мусулмонлари 
шўроси”ни тузиш кераклиги ҳамда ушбу шўрога ҳар бир уездан вакил 
сайланиши лозимлигини уқтиради. 
Диссертацияда жадид мутафаккирларимизнинг сайловлар ва сиёсий 
рақобат тўғрисида илгари сурган илғор ғоялари, қимматли фикрлари бугунги 
кунда ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб, юксак маънавиятли комил 


39 
инсонларни тарбиялашда, давлат-ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишда муҳим 
аҳамият касб этиши кўрсатиб берилган. 
ХУЛОСА 
Туркистон, Бухоро ва Хива жадидларининг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги 
қарашлари аҳамиятини, унинг ёш авлод таълим ва тарбияси ҳамда жамият 
аъзоларини ҳуқуқий билимини оширишда, уларнинг ҳуқуқий тафаккури ва 
маънавиятини юксалтиришдаги қимматли ўрнини тадқиқ этиш асосида 
қуйидаги илмий-назарий хулосаларга келинди: 
1. Туркистон, Бухоро ва Хива жадидларининг давлат ва ҳуқуқ 
ҳақидаги қарашлари ҳамда уларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги 
воқеа-ҳодисаларни теран идрок этишлари – мамлакат ва миллат тақдирига 
нажот излаш маслаги билан ўз давридаги илғор ғоя ва истиқболли 
тафаккурни тўла англаб етишлари, ўзлаштиришлари натижасида, шунингдек, 
Шарқ мамлакатлари маънавий меросини мукаммал ўрганиб, Ғарб 
мамлакатлари маънавий мероси билан таққослаш-чоғиштириш асосида 
шаклланди. Бу даврда подшо Россиясининг Туркистон, Бухоро амирлиги ва 
Хива хонлигида мустамлакачилик тузумини мустаҳкамлаганлиги, сиёсий ва 
иқтисодий ҳукмронлигининг янада кучайганлиги, маҳаллий амалдорлар 
ҳамда мустамлакачи маъмурларнинг халққа нисбатан жабр-зулмининг 
ниҳоятда зўрайганлиги, мамлакатда миллий ва ижтимоий зулмнинг юқори 
нуқтага етганлиги, унинг ваҳшиёна амалга оширилишига қарши миллий 
озодлик ва мустақиллик учун курашнинг вужудга келиши ва ривожлана 
бориши билан характерланади. 
2. 
Жадидчилик – маънавий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий ҳаракат бўлиб, 
умуминсоний, миллий ва маънавий қадриятларга асосланган, тарихий 
ривожланишнинг 
етилган 
эҳтиёжлари 
ҳамда 
мамлакат 
маҳаллий 
аҳолисининг манфаатлари, ғоялари ва қарашларини ифода қилар эди. 
Жадидларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари ХХ аср бошларида 
нақадар аҳамиятли бўлса, мустақил Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги учун 
ҳам шунчалик муҳимдир.
Жадидчилик ҳаракатининг раҳнамо ташаббускорлари мустамлака 
Туркистондаги ҳолат, халқнинг подшо маъмурлари ҳамда маҳаллий 
амалдорларнинг икки томонлама зулми остида қолганлиги, уларнинг эрки ва 
ҳақ-ҳуқуқларининг оёқ ости қилинаётганлиги, айни пайтда ижтимоий 
ҳаётдаги мавжуд маданий ва маънавий қолоқликни чуқур англаб, давлат 
тузуми ва бошқарувини ислоҳ этиш, халқ оммасини маърифатга 
юзлаштириш, миллий ва мустамлакачилик зулмидан озод қилиш, жамиятни 
янги тараққиёт босқичига олиб чиқиш учун нафақат илмий-назарий 
жиҳатдан, шунингдек, амалий томондан ҳам катта куч-ғайрат сарфладилар. 
3. Жадидлар ўша даврдаги мавжуд давлат тузумини синдириш, ҳеч 
бўлмаганда ислоҳ қилиш ва келгусида миллий мустақил демократик давлат 


40 
барпо этиш, шунингдек ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳуқуқ 
устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя 
қиладиган –ҳуқуқий давлат шаклини вужудга келтириш, жамиятни янгилаш 
ҳамда уни амалга ошириш йўллари тўғрисидаги илғор ғоялари халққа, 
айниқса унинг арбоблари томонидан етказилди, улар амалда алоҳида 
фидойилик кўрсатдилар. 
Демак, жадидлар халқ қарашларини ўзида акс эттирган, улар 
манфаатларини ҳимоя қилган миллий-сиёсий партиялар ва ташкилотлар 
орқали подшо Россиясининг мустамлака маъмуриятини тугатишга 
интилишда халқни миллий озодликка олиб чиқишда халоскорлик, бирдамлик 
ва ҳамкорлик намуналарини кўрсатдилар. 
4.Жадидлар XIX аср охирларида ва XX асрнинг биринчи чорагида 
дастурий ҳужжатлар, амалий сиёсий ҳаракатлар йўналиши ва режасини 
ишлаб чиқа бошладилар. Уларнинг дастурий ҳужжатларида асосий эътибор 
давлат ҳуқуқий тузилишини барпо этиш, қонунлар чиқаришни амалга 
ошириш учун чақирилган мустақил ваколатли ўлка ҳокимиятининг олий 
органлари, бошқаруви ва суди механизмларини ишлаб чиқишга қаратилди. 
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар берилган ҳамда конституцион жиҳатдан 
кафолатланган демократик жамиятни шакллантириш энг устувор мақсад 
қилиб белгиланади. 
Чунончи, улар томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий ҳужжатлар- 
маромнома, низомнома ва бир қатор сиёсий, маърифий лойиҳалар каби 
дастурий ҳужжатларда илгари сурилган муаммолар, илғор ғоялар ҳозирги 
даврда ҳам долзарб аҳамият касб этиши билан ниҳоятда қимматлидир. 
5. Давлатни мустақил мамлакат сифатида эътироф этиш учун асосий 
таянч белгилардан бири – унинг миллий армиясидир. Тараққийпарвар 
зиёлилар — жадидлар давлат мустақиллигига қудратли ҳарбий тузилма ва 
кучли армияга эга бўлмасдан эришиш мумкин эмаслигини илмий-ҳуқуқий 
асослаб бердилар. Ватан туйғусини ва ватанпарварлик ғояларини илгари 
сурдилар. 
Жадидлар мустақилликка эришиш, миллий-демократик давлат барпо 
этиш, унинг барқарорлигини таъминлаш учун халқлар ўртасида ўзаро 
миллий бирлик ва ҳамкорлик зарурлигини ниҳоятда чуқур тушунардилар. Бу, 
айниқса, 1917 йилги инқилоб ва тўнтариш арафасида ҳамда ёш совет даврида 
яққол кўзга ташланди. Улар фаолиятининг асосий вазифасига айланди. 
Тараққийпарвар зиёлилар-жадидлар мамлакатда содир бўлаётган сиёсий 
жараёнларнинг фаол иштирокчилари ҳамда тарғиботчилари эдилар. Улар 
сайловлар ва сиёсий рақобат ҳамда мазкур жараён билан боғлиқ муаммолар 
хусусида ўз вақтидаёқ жиддий муносабат билдириб, ўз қарашларини ҳалққа 
етказишга ҳаракат қилишди. 
6. Жадид тараққийпарварлар демократик руҳдаги Конституция ва 
қонунлар ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда нафақат назарий жиҳатдан, 
балки амалий томондан катта куч-ғайрат сарфладилар. Конституцияларда 


41 
инсон ва фуқароларнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, шахсий ҳуқуқ ва 
эркинликлари мустаҳкамлаб қўйилиши, амалда бажарилишини таъминлаш 
ниҳоятда зарурлиги тўғрисидаги бой ғоялари ҳозирги даврда ҳам муҳим 
аҳамият касб этади. 
7. Жадид тараққийпарварлар мамлакатни таназзулдан, фуқарони оғир 
аҳволдан халос қилишни илм-фан асосларини эгаллаш ва сиёсий билимларни 
ривожлантиришда деб ҳисоблайдилар. Илм-маърифатни кенг ёйиб, халқни 
нодонликдан, жаҳолатдан қутқариш муҳим вазифалардан бири эканлигини 
таъкидлашди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг жонкуяр ҳимоячилари — 
жадидлар мамлакатда илм-фанни ривожлантирмасдан туриб, тараққиётга, 
озодликка эришиб бўлмаслигини, ҳар бир фуқаронинг диний ва дунёвий 
ишларни бажаришлари ҳамда ижтимоий-сиёсий ва маданий ривожланиши 
учун билим олиш ҳуқуқига эга бўлишлари лозимлигини уқтирадилар. Улар 
илму маърифатсиз, иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан қолоқ халқ 
қашшоқликка, жаҳолатга, миллий ҳамда ижтимоий зулмга маҳкум 
эканлигини кўрсатиб берадилар. 
8.Жадидларнинг диққат-эътиборидаги асосий масалалардан бири –инсон 
ҳуқуқ ва эркинликлари муқаддас эканлиги, унинг ҳар нарсадан устун 
туриши, бу ҳуқуқ ва эркинликларни камситиш ҳамда поймол қилишнинг 
жиноят ҳисобланиши, инсон шахсини пастга уриш, қадр-қимматини 
таҳқирлаш, шафқатсиз зулм қилишнинг ўзбошимчалик ва қонунсизлик 
эканлигидир. Улар барча инсонларнинг жамиятда тутган мавқеидан қатъи 
назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлишлари, жумладан, хотин-
қизларнинг эркаклар билан ҳаётда ҳам, ҳуқуқда ҳам тенглигини ҳимоя қилиб 
чиқадилар. Тараққийпарварлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият 
ҳисоблаши, уларни ҳурмат қилиш жамиятнинг барча аъзолари учун 
мажбурий 
эканлиги 
тўғрисидаги 
фикрларни 
илгари 
сурадилар. 
Жадидларнинг бу борадаги таълимотлари ҳозирги даврда давлатимиз 
мустақиллигини мустаҳкамлашда, халқимизнинг ҳуқуқий давлат қуришдек 
улкан мақсадни амалга оширишда қимматли аҳамиятга эгадир. 
Мутафаккирларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, шахснинг ҳаёти, 
соғлиғи, ғурури, қадр-қиммати каби умуминсоний қадриятлар борасида 
қолдирган билимлари, ғоялари бугунги кунда фуқаролик жамиятини барпо 
этишда, қонунчиликни таъминлашда бой ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 
9.Жадид мутафаккирлар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари, умуман, 
давлат ҳокимиятининг муҳим қисми бўлган суд ҳокимияти тўғрисида 
долзарб муаммолар илгари сурилган. Улар қозилар маҳкамасида, умуман, 
қози судларида ҳукм сурган қонунсизликлар ва айрим қозиларнинг шариатга 
хилоф ишлари моҳиятини халққа тушунтирдилар, уларнинг ғайриқонуний 
хатти-ҳаракатлари, барча кирдикорларини аёвсиз фош этдилар. 
Жадидлар ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний 
манфаатларининг ҳимояси учун амалдорларнинг ҳар қандай ғайриқонуний 
хатти-ҳаракатларидан суд орқали ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга бўлишлари 


42 
кераклигини таъкидлайдилар. Улар суд ишларини юритишда қонунийлик ва 
адолат талабларига қатъи риоя этилиши тўғрисидаги ғояларни тараннум 
этишди. 
Тараққийпарварларнинг кўплаб мақола ва асарларида айрим қозиларнинг 
хизмат бурчларига, фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларига, шариат қоидаларига 
зид равишда оддий халққа нисбатан адолатсиз, шафқатсиз оғир жазо 
тайинлашлари кескин танқид қилинади, фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати, 
ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинлиги, мол-мулкининг ҳимоясини қонуний 
таъминлаш, қозиларнинг жиноят учун жазо чораларини тайинлаш бўйича 
фаолиятларини қайта кўриб чиқиш ва тубдан ислоҳ қилишларини қатъий 
талаб қилиш каби долзарб ҳуқуқий муаммолар илгари сурилган ва уларни 
ечиш йўллари очиб берилган. 
10. Жадид зиёлиларимиз мамлакат вақфлари, вақфларнинг аҳамияти, 
уларни сақлаб қолиш лозимлиги, умуман вақф ишлари, улардан келадиган 
даромадлар, вақфлардан фойдаланиш усулларини тубдан ўзгартириш 
кераклиги, вақф мулкларини тасарруф этишда қонунийлик тамойилларига 
қатъий риоя қилиш зарурлиги тўғрисидаги, шунингдек, никоҳ ва оила 
масалалари ҳақидаги фикрлари бой ва серқиррадир. Улар никоҳ ва уни тузиш 
тартиби ҳамда шартлари, никоҳ тузишнинг ихтиёрийлиги, оила вазифаси ва 
уни ташкил қилиш, оила ва оилавий муносабатларда эркак ва аёлнинг тенг 
ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлари ҳақидаги қимматли ғояларни дадил 
илгари сурадилар. 
11.Ўзбек халқининг асосий орзу-интилишларидан бири-мустақил, 
инсонпарвар, адолатли давлатни барпо этиш эди. Мустақиллик ва миллий 
давлатчилик 
учун 
курашган 
ва 
ҳалок 
бўлган 
фидойи 
жадид 
зиёлиларимизнинг бетакрор илмий меросини, давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги 
қарашларини, ғояларини чуқур ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб қилиш, 
шунингдек, уларнинг бу борадаги бой таълимотларини ҳозирги даврда ўзбек 
миллий 
давлатчилигимиз 
тарихини 
ўрганиш, 
мустақиллигимизни 
мустаҳкамлаш, қудратли ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва кучли 
фуқаролик жамиятини барпо этишда татбиқ этиш долзарб илмий аҳамият 
касб этади. 
12. Миллий ҳуқуқий мерос-бу миллатимизнинг, халқимизнинг, беназир 
бойлигидир. Бу бойлик энг катта қадрият ҳисобланган буюк мутафаккирлар, 
жумладан жадид зиёлиларимиз асарларида ўзининг чуқур ифодасини топган. 
Тараққийпарвар зиёлиларимиз — жадидларнинг бой ва серқирра ҳуқуқий 
ғоялари бугун ҳам жамият аъзоларини ҳуқуқий билимини оширишда, 
уларнинг ҳуқуқий тафаккури ва маънавиятини юксалтиришда қимматли 
дастурдир. Мадомики шундай экан, улардан ҳуқуқий таълим ва тарбияни 
такомиллаштиришда ҳамда талаба-ёшларни маънавий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳар 
томонлама етук, мукаммал этиб шакллантиришда кенг фойдаланиш 
аҳамиятлидир. 


43 
13.Жадидларимиз томонидан илгари сурилган илғор ғоялар, давлат ва 
ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари, уларнинг ибратли ҳаёти, сиёсий фаолияти ва 
беқиёс фуқаролик жасоратлари фақат ўзлари яшаб ижод этган давр учун 
аҳамият касб этибгина қолмай, ҳозирги кунда ҳам долзарб аҳамиятга эга. Биз 
тараққийпарвар зиёлиларимизнинг бой ғоялари, таълимотларидан ҳозирги 
миллий истиқлол ғоясини ривожлантиришда назарий манба сифатида 
фойдалансак, айни муддао бўлади. Зеро, халқнинг ижтимоий – сиёсий ва 
ҳуқуқий тафаккурини бойитишга беқиёс ҳисса қўшган фидойи жадидларимиз 
асарлари, қимматли илмий мероси ҳозирги мустақиллик даврининг ҳуқуқий-
мафкуравий асосини ташкил этади. 
14.Жадидларнинг халқни саводхон қилиш, фуқаро орасида маърифатни 
кенг ёйиш, илм олиш ҳуқуқи, жамият барча аъзолари учун билим олишга 
тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш тўғрисидаги илғор ғоялари — кўп йиллар 
ўтган, тузумлар алмашган, ўқитишнинг янгидан-янги усуллари ишлаб 
чиқилган бўлса-да, мамлакатимизда туб маърифий ислоҳотлар олиб 
борилаётган ҳозирги даврда ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Жадидлар ўзлари яратган асарларда аллома аждодларимиз илғор 
ғояларини ҳамда жаҳон илм-фани тараққиёти маҳсулларини асос қилиб 
олганлар. Бу анъана ҳозирги даврда ҳам давом этмоқда. 
Жадидларнинг миллатимиз ва ҳалқимиз олдида қилган хизматлари 
катталигини англаган ҳолда, уларнинг фаолиятлари ва асарларини ўрганиш, 
уларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушуниб етиш, амалиётда — ҳуқуқий 
демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнида 
қўллаш бугунги кун жамият аъзолари учун ҳам фарз, ҳам қарздир 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling