Диссертациянинг асосий мазмуни
“Жадид тараққийпарварлар партияси“ нинг дастурида давлат
Download 375.18 Kb. Pdf ko'rish
|
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ёш хиваликлар партияси” нинг сиёсий-ижтимоий
“Жадид тараққийпарварлар партияси“ нинг дастурида давлат
қурилиши муаммолари” деб аталган учинчи қисмда жадид тараққийпарварлар партияси-жадидчилик ғоялари билан йўғрилган ўз давридаги илғор сиёсий партиялардан бири эканлиги, жадид тараққийпарварларнинг асосий мақсади – Туркистоннинг давлат мустақиллигига эришиш, миллий ҳукумат тузиш, ўз миллий маданиятига эга бўлиб, мустақил миллат сифатида ҳаёт кечиришдан иборат бўлмоғи, ушбу олий мақсад жамоат арбоби Аҳмад Закий Валидий Тўғон томонидан ишлаб чиқилган партия Дастурида ўз ифодасини топганлиги кенг тадқиқ этилган. Шунингдек, жадид тараққийпарварлар партиясининг Дастурида миллат озодлиги ва эркинлиги, Туркистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисидаги илғор ғояларнинг дадил кўтариб чиқилганлиги ёритиб берилган. Туркистон мустақиллиги, миллий мустақил демократик давлат барпо этиш масалалари жадид тараққийпарварларнинг нафақат ғоялари ва Дастурларида, шунингдек, уларнинг амалий фаолиятларига айланганлиги кўрсатилган. Жадид тараққийпарварлар партиясининг Дастурида: “Ўз миллий маданиятига эга бўлиб, мустақил миллат сифатида яшаш ҳаётнинг асоси бўлмоғи керак. Бу эса барча миллатларнинг орзусидир.Мақсадимиз Туркистонни мустақил қилиб, миллий ҳукумат тузишдан иборат. Миллат- тил, дин, маданият, адабиёт, урф-одатлар бирлигига асосланади” дейилган. Жадидлар Дастурининг 5-моддасида “Туркистон миллий ҳукумати Туркистон миллий аскарига таянажак; ҳарбий хизмат мажбурий”лиги зикр этилган. Диссертацияда мазкур қоида- “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш-Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни 33 ўташга мажбурдирлар” деб мустаҳкамлаб қўйилган Конституциямизнинг 52- моддаси билан ниҳоятда ҳамоҳанг эканлиги алоҳида таъкидланади. Тадқиқот ишида тараққийпарварлар Дастурининг 16-моддасида “Адлия масаласида тўла мустақиллик ва ҳар ким учун тенг ҳуқуқлилик. Дини ва дунёқараши қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар бир киши ҳозирги замон қонунлари билан таъмин этилажак” дейилган муҳим қоида” Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади”, деган норма мустаҳкамлаб қўйилган Конституциямизнинг 106-моддаси, 112-модданинг биринчи ва иккинчи банди, шунингдек, Асосий Қонунимизнинг 18-моддаси, 46-моддаси ва 15- моддасининг мазмун-моҳияти билан жуда муштарак эканлиги кўрсатиб берилди. Шунингдек, жадид тараққийпарварлар Дастурида зикр этилган бир қатор муҳим қоидалар-Конституция ва қонунларимиз нормалари мазмуни билан қиёсий таҳлил қилинди. Диссертацияда муаллиф тараққийпарварларнинг дастурий – ҳуқуқий қоидалари – истиқлол , ватанпарварлик, инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, умумбашарий қадриятлар ва миллий менталитетнинг ўзига хослигига асосланганлигини, жадид тараққийпарварлар Туркистон мустақиллиги ғоясини тарғиб ва ташвиқ этишда, уларни маҳаллий халқ онгу- тафаккурига сингдиришда, миллий мустақиллик ҳаракатига мусулмонларни жалб этишда муҳим ишларни амалга оширганликларини таъкидлаб, улар дастурий ҳужжатларини ўрганиш, мазмун – моҳиятини теран англаш, ундаги илғор ғояларни – ҳозирги даврда давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнларида қўллашни таклиф қилади. Тўртинчи қисм “Ёш хиваликлар партияси” нинг сиёсий-ижтимоий Download 375.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling