Диссертациянинг асосий мазмуни


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

муқаддас маскан” деб аталади. Унда жадид мутафаккирларининг никоҳ ва 
уни тузиш тартиби ҳамда шартлари, никоҳ тузишнинг ихтиёрлиги, маҳр 
масаласи, оила вазифаси ва уни ташкил қилиш тўғрисидаги ғоялари ва 
мазкур масалаларнинг ҳуқуқий жиҳатлари ёритилган. 
Никоҳ ва оила масаласи ҳамма вақт жамиятнинг диққат марказида 
бўлиб келган. Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини 
таъминлайдиган, муқаддас урф – одатларимизни сақлайдиган, шу билан 
бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир 
кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор. Шарқда қадим – 
қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустаҳкам 


28 
бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла 
– юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм 
суради. Зеро, оила фаровонлиги миллий фаровонлик асосидир. 
Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли 
анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор – номус, шарму ҳаё, меҳру оқибат, 
меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар, энг аввало, оилада 
шаклланган . Диссертацияда никоҳ ва оила масаласи тараққийпарвар 
зиёлиларимиз – жадидлар илмий меросида чуқур ўз ифодасини топганлиги, 
оила инсонни ҳуқуқий-маънавий шакллантирувчи муқаддас маскан эканлиги, 
ҳар бир жамиятнинг фаровонлиги ва равнақи унинг асосини ташкил этувчи 
оилаларнинг фаровонлиги ва мустаҳкамлиги билан чамбарчас боғлиқлиги 
алоҳида таъкидланади. 
Фитрат никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш – никоҳ
тузишнинг муҳим шартларидан бири эканлиги тўғрисидаги ғояларни ўз 
давридаёқ дадил илгари сурган. Никоҳланувчи ҳар бир йигит ва қиз аввал 
ўзларини бирор-бир билимдан дўхтирга кўрсатишлари лозим, -деб ёзади у, -
агар биронталари муайян бир дардга чалинган бўлсалар, унда иложини 
олдиндан қилишлари жоиз, ўткир дўхтирлар уларни зудлик билан 
даволайдилар. Шундан сўнг никоҳ қилсалар бўлади. Оиласининг 
мустаҳкамлиги ва келажак авлодини ўйлаган инсон бу шартларга риоя этиши 
шартдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳам “Ҳифзи сиҳати оила” мақоласида 
ёшлар оила қуришларидан аввал соғликларига жиддий эътибор беришлари, 
турли хасталикларга бепарво бўлмасликлари, касалликларнинг олдини 
олишлари ва даволанишлари учун ўз вақтидаёқ астойдил ҳаракат қилишлари 
лозимлигини уқтиради. У эрта никоҳга кириш ва ёш оила қуришнинг ўта 
салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини аниқ далиллар асосида 
теран тушунтириб беради. 
Тадқиқот ишида, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-
моддасида “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек, 
тиббий – ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалалари бўйича маслаҳат 
бериш никоҳланувчи шахсларнинг розилиги билан давлат соғлиқни сақлаш 
тизими муассасалари томонидан амалга оширилади” деб мустаҳкамлаб 
қўйилган норма, Конституция ва қонунларимизнинг бир қатор моддалари 
жадид мутафаккирларимиз ғоялари билан ниҳоятда муштарак эканлиги 
кўрсатиб берилди. 
Муаллиф ишда оила турмуш ва виждон қонунлари асосига 
қурилишини, у фуқаролик жамиятининг таянч тизилмаларидан бири бўлиб, 
бу муқаддас масканда нафақат инсон дунёга келиши, балки унинг маънан ва 
ахлоқан тарбияланиши, шаклланиши ҳамда камол топиши, шахс ўзлигини 
намоён этишда оиланинг бениҳоя аҳамиятга эга эканлигини, шунингдек, 
оилавий муносабатларда эр ва хотиннинг ҳақ – ҳуқуқ ҳамда 
мажбуриятларини илмий таҳлил этган. Аллома аждодларимизнинг никоҳ ва 
оила масалалари тўғрисида қолдирган бой илмий меросининг бугунги кунда 


29 
оилаларда тинч – тотувлик ва соғлом турмуш тарзини таъминлашдаги 
аҳамияти ёритиб берилган. 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling