Диссертациянинг асосий мазмуни


“Жадидлар сиёсий партияларининг дастурларида давлат- ҳуқуқий


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

Жадидлар сиёсий партияларининг дастурларида давлат- ҳуқуқий 
масалаларининг ишланиши ва ечимлари” деган учинчи бобнинг 
биринчи қисми ““Турк Адами Марказияти партияси“ дастурида ҳуқуқий 
ғоялар” деб номланган. Унда туркистонлик тараққийпаварлар ўзларининг 
сиёсий партияларини тузиш заруриятини теран тушуниб етганликлари ҳамда 
ушбу партиялар ташкил этилганлиги, шунингдек, жадидларнинг дастурий 
ҳужжатларида сиёсий партиялар давлат аҳамиятига молик энг муҳим 
қарорларни қабул қилишда ўз таъсирларини кучайтиришлари учун халқ 
ўртасида обрў-эътибор қозонишлари , кенг сиёсий фаолият олиб боришлари, 
мулкий мустақилликка эришишлари, катта сиёсий тажриба орттиришлари
жамиятда ўз мавқеларига ва ўзларининг доимий сайловчиларига эга 
бўлишлари тўғрисидаги илғор ғоялари тадқиқ этилган.
Туркистонлик тараққийпарварларнинг мушоҳада юритишича, сиёсий 
партиялар ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари 
орқали давлат ҳокимиятини тузишда фаол иштирок этишлари, ўзларининг 
аниқ мақсад ва режаларига ва энг муҳими асосли қарашларига эга 
бўлишлари, сиёсий маданият талабларига қатъий риоя қилишлари шарт. 
Уларнинг мазкур фикрлари “Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг 
сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан 
сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок 
этадилар” деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган Конституциямизнинг 60-
моддаси мазмун-моҳияти билан жуда ҳамоҳангдир. 
“Турк Адами Марказияти” партияси (Туркистон федералистлари 
партияси)нинг дастурий ҳужжатида “Турк Адами Марказияти” партияси-
Туркистон, Қозоғистон, Бошқирдистон учун миллий-ҳудудий мухторият, 
Волга-буйи, Қрим ва Россиянинг бошқа туркий халқлари учун маданий-
миллий мухторият талаб этади” деб зикр этилган.Унда мухтор 
республикалар, шунингдек, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига 
сайловлар умумий, тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш йўли билан амалга 
оширилиши лозимлиги, “йигирма ёшга кирган барча миллат аъзолари жинси, 
синфи, динидан қатъий назар, тенг сайлов ҳуқуқидан фойдаланади ва ўзи ҳам 
сайланиши мумкин”лиги кўрсатилади. 
“Турк Адами Марказияти” партиясининг аъзолари, яъни Туркистон 
федералистлари мухтор субъектлар бошқариш, молия, шариат, маданият, 
адлия ва халқ маорифи масалаларида мустақилдир, деган илғор ғояни илгари 
сурадилар. Бунда ҳар бир республика маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига 
эга бўлган вилоят ва уездларга бўлиниши назарда тутилади. 
Партия Дастурида “Судлар ва адлия органлари ҳар қандай аралашувдан 
озод бўлиши ва фақат шариат ҳамда қонунларга бўйсуниши лозим. 
Ҳокимиятнинг ижроия органлари судьяларнинг тайинланиши, бир ишдан 
бошқа ишга ўтиши ва алмаштирилиши, шунингдек, терговнинг боришига 


30 
аралашмаслиги ва таъсир қилмаслиги лозим. Жазолар тизими парламент 
томонидан ишлаб чиқилган қонунлар асосида белгиланиши лозим. Суд 
ишини кўриш албатта ҳуқуқ муҳофазачиси иштирокида олиб борилиши 
лозим”лиги алоҳида таъкидланади. Шунингдек, Дастурда таълим олиш 
ҳуқуқи “жинси, миллати ва динидан қатъий назар” барчага берилиши кўзда 
тутилади. Маориф тизимини ташкил этиш ишида хусусий ташаббусга ҳам, 
маҳаллий ҳокимиятлар ташаббусига ҳам чеклашларга йўл қўйилмаслиги, 
мактаб эркинлиги эълон қилиниб, унинг турли босқичлари ўртасида 
ворисийлик бўлиши лозимлиги, унинг қуйидан олий (мактабга)га босқичма - 
босқич ўтиши таъминланиши кўрсатилади. 
Тадқиқот ишида, шунингдек, Туркистон федералистлари партиясининг 
Туркистондаги рус сиёсий партияларидан фарқли ўлароқ мустақил ҳолда 
тизимлашган сиёсий Дастурни илгари сурганлиги, маҳаллий халқ орасида 
мухториятчилик ғояларини чуқур сингдирганлиги, улар сиёсий тафаккурини 
кенгайтирганлиги, маҳаллий халқ миллий - ҳудудий мухторият, суверенитет, 
миллий бирлик зарурияти хусусида теран тушунчаларга эга бўлганликлари 
мусулмонлар орасида мухторият ғояларини кенг тарғиб этишда миллий 
зиёлилар ва сиёсий партияларнинг ниҳоятда муҳим рол ўйнаганликлари 
ёритиб берилган. 
Диссертант ишда мазкур ҳуқуқий ҳужжатни чуқур таҳлил қилган сайин 
Дастурда зикр этилган ижтимоий - сиёсий ҳаётнинг барча жабҳаларини 
ташкил этиш тамойиллари - шариат ва одатга асосланган туркистонлик 
мусулмонлар ижтимоий турмушининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга 
олиб, Россия демократик республикаси таркибида миллий - ҳудудий 
мухторият тамойиллари асосида Туркистон Республикасини барпо этиш 
ғояси ҳуқуқий асослантирилганлиги яққол намоён бўлади деган илмий 
хулосага келади. 
Иккинчи қисм “Ёш бухороликлар партияси” дастурида ҳуқуқий 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling