Диссертациянинг асосий мазмуни


жонини фидо қилган жадидларнинг илмий – маърифий, адабий –


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

жонини фидо қилган жадидларнинг илмий – маърифий, адабий – 
бадиий мероси, - деб таъкидлайди Юртбошимиз, - биз учун бугун ҳам
беқиёс аҳамиятга эга”.
1
 
Жадид арбобларидан Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитратнинг
Ўзбекистон фани ва маданияти тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси ва
келажак авлодларга ўрнак бўлувчи фуқаролик жасоратини инобатга олиб
ҳамда унинг илмий – адабий меросини халқимизга тўла етказиш
мақсадида 1996 йил 22 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг Қарори,
2
Ватанимиз озодлиги ва истиқлоли учун
курашларда жон фидо этган, миллатни ҳуррият ва эркинликка чорлаган, 
шўро тузуми даврида қатағон қурбонлари бўлган минглаб фидойи
шаҳид зиёлилар хотирасини абадийлаштириш, ҳаёти ва фаолиятини, бой
илмий – ижодий меросини янада чуқур ўрганиш тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 1999 йил 12 майдаги “Ватан ва халқ
озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш
тўғрисида” ги Фармойиши,
3
бу ҳақда 1999 йил 22 июлдаги Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори,
4
ва “Қатағон
қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида” ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2001 йил 1 майдаги Фармони
5
,
“Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги Фармони: Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати 
намояндаларини мукофотлаш тўғрисида// Халқ сўзи, 2020 йил, 1 октябрь. 
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори. Абдурауф Фитрат таваллудининг 110 йиллигини 
нишонлаш тўғрисида // Халқ сўзи. 1996, 24 феврал. 
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 12 майдаги Фармойиши.
// Ўзбекистон овози. 1999, 13 май. 
4
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори: Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар 
хотирасини абадийлаштириш тўғрисида // Халқ сўзи. 1999, 23 июл. 
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 1 майдаги Фармони: Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини 
белгилаш тўғрисида // Халқ сўзи. 2001, 2 май. 



тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 
сентябрдаги Фармони
1
, тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгиловчи 
асос бўлди. 
Буюк мутафаккирлар ва Ватан озодлиги курашчилари – жадидларнинг 
ҳаёти, мероси, “Ватан – саждагоҳимдир” деган ғоя мужассам сиёсий, 
ҳуқуқий таълимот ўз ибрати ва моҳияти, ҳозирги истиқлолимиз 
қадриятларига уйғун вобасталиги билан катта сиёсий, ғоявий, ҳуқуқий ва 
долзарб аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тобора мустаҳкамланиб 
бораётган ҳозирги даврда-миллий истиқлол учун курашган, қатағон 
йилларида ноҳақ қурбон бўлган зиёлиларнинг бой илмий-ижтимоий 
меросини чуқур ўрганиш, жумладан, жадид мутафаккирларнинг давлат ва 
ҳуқуқ ҳақидаги қарашларини тадқиқ этиш, бу борадаги қимматли ғояларини 
халқимизга етказишни ниҳоятда долзарб деб ўйлаймиз. Давлат ва ҳуқуқ 
муттасил ривож топиб боради. Жамият тараққиётининг ҳар бир муҳим 
босқичи улар ривожининг янги поғонасидир. Шу маънода, Туркистон, 
Бухоро ва Хива жадидларининг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларини 
умумлаштириш, битта тизимга келтириш, уларни алоҳида тадқиқот мавзуи 
сифатида ўрганиш, уларнинг бой давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларини 
таҳлил ва тадқиқ этиш долзарб аҳамият касб этади.
Қатағон даврининг ноҳақ қурбонлари – Маҳмудхўжа Беҳбудий, 
Абдурауф Фитрат, Мунавварқори Абдурашидхонов, Файзулла Хўжаев, 
Абдулҳамид Чўлпон, Полвонниёз Ҳожи Юсупов каби ва бошқа жадид 
зиёлиларимизнинг бой илмий мероси, давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги
қарашларини ўрганиш ва чуқур тадқиқ қилиш – давр талабидир. Зеро, 
уларнинг бу борадаги қимматли меросларини ўрганиш, тадқиқ-у тарғиб 
қилиш, ривожлантириш, ёшлар онгига сингдириш илмий-назарий, амалий ва 
тарбиявий аҳамиятга эгадир. 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling