Диссертациянинг асосий мазмуни


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жадид мутафаккирларининг 
ҳаёти, серқирра ижоди ва сиёсий-ижтимоий фаолиятига кўп олимлар ва 
тадқиқотчилар аҳамият берган. Айниқса, Ўзбекистон давлат мустақиллигига 
эришгач, ўзбекистонлик тадқиқотчилар жадидларнинг ҳаёти ва кенг 
қамровли меросини ўрганиш, тарғиб ва ташвиқ этишда муҳим ишларни 
амалга оширдилар. Бевосита, жадидлар ва уларнинг ижодига тарихчилар, 
адабиётчилар, 
файласуфлар 
ва 
бошқа 
ижтимоий-гуманитар 
фан 
намояндалари аҳамият бериб келмоқдалар. Бизнинг илмий ишимизда 
жадидларнинг ҳуқуқий қарашларини ўрганиш муаммолари илк бор илмий-
назарий умумлаштирилган, бироқ айтиш лозимки муаммонинг баъзи илмий-
назарий жиҳатлари кўплаб адабиётшунос, файласуф, ҳуқуқшунос ва тарихчи 
олимлар тадқиқотларида ўз аксини топган
1
.
Жадид мутафаккирлар ҳаётлик чоғидаёқ замондошлари ҳам улар 
шахси, ижоди ҳамда фаолиятига ижобий ва холис баҳо берганлар
2

айримлари эса салбий фикрлар ҳам билдиришган
3

Давлатни ҳуқуқий демократик тамойиллар асосида бошқариш, 
адолатли ижтимоий сиёсат олиб бориш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот, қонун, 
ҳуқуқ устуворлиги, инсон ҳуқуқлари борасидаги буюк аждодларимизнинг 
бой мерослари, давлат-ҳуқуқий таълимотларида мужассамланган. Мазкур 
масалалар, айниқса, мамлакатимиз ўзининг давлат мустақиллигига эришгач, 
1
Тошқулов Д. Основные направления политико-правовой мыслы народов Узбекистана во второй половине XIX – 
первой четверти ХХ веков /Диссертация на соискание ученой степени доктора юридических наук. –Т.: 1995; Азизов Н. 
Файзулла Хўжаевнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари / Юридик фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган 
диссертация. –Т.:1996;Азизов Н.П. ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистон сиёсий партиялари дастурларида давлат ва 
ҳуқуқ масалалари: юрид.фан.докторлиги (DSc) диссертацияси. – Т., 2018 ; Болтабоев Ҳ. ХХ аср бошларида ўзбек
адабиётшунослиги ва Фитратнинг илмий мероси / Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган 
диссертация. – Т.: 1996; Эргашев Б. Из истории становления и развития общественно-политических идей джадидизма. 
Идеология младобухарцев/ Диссертация на соискание ученой степени доктора философских наук. –Т.: 1993; Абдуллаев 
Р.М. Национальные политические организации Туркестана в 1917-1918 годы. Автореф.дисс... д-ра ист.наук. Т.:1998, 62 
с.Эргашева М. Абдурауф Фитратнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари. Юрид. фан.номзодлиги диссертацияси.Т., 2002; 
Ахатова Д. Абдурауф Фитратнинг маърифий-педагогик қарашлари:пед.фан.номзодлиги диссертацияси.-Т., 1998;Ғаниев 
И. Абдурауф Фитратнинг тарихий фожеа яратиш маҳорати/ “Абулфайзхон” трагедияси асосида / фил.фан.номзодлиги 
диссертацияси. Т.: 1992 ; Ғоибова Ш. Абдурауф Фитратнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари: фалсафа фан.номзодлиги 
диссертацияси. Т.: 1996, .ҳ.к 
2
Ходжаев Ф. Деятельность джадидов до февральской революции 1917 года. Избранные труды. В трёх томах, Т.1. – Т.: 
Фан. 1970; Шу муаллиф. Бухоро инқилобининг тарихига материаллар. –Т.: Фан. 1997; Айни С. Таърихи инқилоби 
Бухоро. – Душанбе.: Адиб. 1987; Шу муаллиф. Намунаи адабиёти точик. –М.: 1923; Беҳбудий М. “Мунозара” ҳақида. 
Танланган асарлар (тузатилган ва тўлдирилган 2-нашри). –Т. : Маънавият. 1999; Аҳмад Закий Валидий Тўғон. 
Бўлинганни бўри ер: Туркистон халқларининг миллий мустақиллик учун кураши тарихидан Хотиралар. – Т.: Адолат. 
1997;Тоҳир Чиғатой. Туркчилик ва халқчилик. – Истанбул, 1954; Алиев С. Бухорода битилган байтлар (Абдурауф 
Фитрат ҳақида Ғуломқодир Изомий). –Т.: Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси. 1992; 
Кароматиллохўжаева С. Қалбимга мангу муҳрланган // Тафаккур. 1996.№ 2; Бурҳонов М. Нурли сиймолар /Фитрат ва 
Чўлпон ҳақида хотиралар// Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1991, 19 апрель ва ҳ.к.; 
3
Бойбулатов Ж. Чигатаизм- пантуркизм в узбекской литературе. Москва-Ташкент.: 1932: Шу муаллиф. Ўзбек адабий 
мероси байроғи остида пантуркизм// Шарқ ҳақиқати. 1930, сентябрь, 180-183-сонлар; Олимжон Ҳ. Фитратнинг адабий 
ижоди ҳақида// Совет адабиёти. 1936. №4, №5; Шу муаллиф. Фитратнинг адабий ижоди ҳақида. Уч томлик танлаган 
асарлар. Т.3. – Т.: Ўздавнашр, 1960; Яна қаранг: Олимжон Ҳ. Ўн томлик мукаммал асарлар тўплами/ Тадқиқот ва 
мақолалар. Т.6. – Т.: Фан. 1982 ва ҳ.к.; 


10 
қатор илмий тадқиқотларда ўз ифодасини топганлиги ҳам эътиборга 
моликдир
1

Жадидларнинг бой илмий меросини ўрганилиши ҳамда улар даври 
билан боғлиқ тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жадид мутафаккирлар 
халқнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги тафаккурини бойитиб ривожланишига 
ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар. Аммо, уларнинг бундай мезонда
ўрганилмагани бизни шу йўналишда тадқиқот олиб боришга тақозо қилди. 
Жадид мутафаккирларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларини ҳар 
томонлама умумлаштириб ҳаққоний ўрганиб чиқиш ва улар ижодини 
нотўғри талқину тадқиқлардан халос этиш, шу вақтгача тадқиқ этилмаган 
номаълум жиҳатларини чуқур ўрганиш ва тадқиқ этиш учун шу мавзу 
танланди. 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling