Диссертациянинг асосий мазмуни


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

Тадқиқотнинг вазифалари: 
-Туркистон жадидлари давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларининг 
шаклланишига омил бўлган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароит 
ҳамда вазиятларни кўрсатиб бериш;
-XIX аср охири XX аср бошларида Бухорода ижтимоий-сиёсий вазият ва 
жадидчилик ҳаракати вужудга келишининг давлат-ҳуқуқий, тарихий-
гносеологик асослари: давлатчилик, ҳуқуқий тизим, қонунийлик, тартибот ва 
инсон масалаларини ёритиш; 
-Инсон ҳуқуқи ва эркинликларининг устуворлиги жадидчиликни бош ғояси 
эканлигини очиб бериш;
-Конституция ва қонунлар инсоннинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи 
омиллар эканлигини кўрсатиш; 
-Суд – ҳуқуқ масалалари ҳақидаги жадидлар ғоялари ҳамда уларнинг 
бугунги кундаги аҳамиятини очиб бериш; 
-Оила инсонни ҳуқуқий – маънавий шакллантирувчи муқаддас маскан 
эканлигига жадидлар эътиборини чуқур ва кенг тадқиқ қилиш; 
-“Турк Адами Марказияти партияси“ дастурида ҳуқуқий ғояларни ёритиб 
бериш; 
-“Ёш бухороликлар партияси” дастурида ҳуқуқий давлат қуриш ғояларини 
кўрсатиб бериш; 
-“Жадид тараққийпарварлар партияси“ нинг дастурида давлат қурилиши 
муаммолари ҳақидаги ғояларини очиб бериш; 
-“Ёш хиваликлар партияси” нинг сиёсий-ижтимоий ва маданий ислоҳотчилик 
ғояларини тадқиқ этиш; 
-Миллий мустақил демократик давлат ғояси – жадид хуқуқий қарашларининг 
бош мезони эканлигини кўрсатиш; 
-Ҳарбий қурилиш ва мудофаа тамойилларига жадид мутафаккирлар 
эътиборини аниқлаш; 
-Миллий бирлик ва ҳамкорлик ҳақидаги ғояларини ёритиш; 
-Сиёсий рақобат давлат ҳуқуқ муаммоларни ҳал қилувчи асос эканлигини 
таҳлилу тадқиқ қилиш; 
Тадқиқотнинг 
объекти 
сифатида Туркистон, 
Бухоро ва 
Хива 
жадидларининг асарлари танлаб олинган.
Тадқиқот предмети – халқнинг ўзлигини теран англаши, ҳуқуқий маданий 
мерос билан қонуний ғурурланиш учун асос бўладиган миллатнинг бой
тарихий ўтмишига мурожаат қилган ҳолда, буюк аждодларимизнинг нодир 


12 
илм-у аъмолларини, илмий – ижтимоий, давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги
қарашларини тадқиқ қилиш, назарий ва амалий умумлаштиришдан иборат. 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling