Диссертациянинг асосий мазмуни


маънавий хазинани бугунги авлодларга содда ва тушунарли


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

маънавий хазинани бугунги авлодларга содда ва тушунарли,
жозибали шаклларда етказиб беришлари зарур
1
. 
Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида,
тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. 
Шунинг учун ҳам қудратлидир. Тарихий меросни асраб – авайлаш, 
ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлат сиёсатининг
энг муҳим устувор йўналишларидан биридир”
2
, - деган қимматли
фикрлари ҳамда яхлит давлат – ҳуқуқий, сиёсий – ғоявий
таълимотларидан келиб чиққан ҳолда буюк мутафаккирларимизнинг бой
илмий – ижодий, ғоявий – ижтимоий меросини чуқур ўрганиш, улар
мазмун – моҳиятини халқимизнинг маънавий – маърифий мулкига
айлантириш, сиёсий, давлат – ҳуқуқий қарашлари ҳамда ғояларини
тадқиқу тарғиб қилиш истиқлолимиз-нинг қадриятларига уйғун миллий
давлатчилигимиз сиёсатига айланди. 
Қадим Турон заминда буюк алломалар ва мутафаккирларнинг кашф
этган бой илмий – ижодий мероси инсоният цивилизация тараққиётида
муҳим рол ўйнагани жаҳонга маълум. Демак, ўзбек халқи эрк ва
озодликка эришиш, миллий мустақиллик учун асрлар давомида курашиб
келган. Миллий озодлик ва мустақиллик кураши тарихида халқни
тенгликка, эркинликка чорлаган, шу муқаддас йўлда, ҳатто жонини ҳам
бахшида этган фидойи жадидлар – ўзбек тараққийпарвар
зиёлиларимизнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. 
1
Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон стратегияси. Т.: “O'zbekiston” нашриёти, 2021 йил, 225-б. 
2
Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. I-жилд. Т.: 
“Ўзбекистон”, 2017 йил, 29-б. 



Жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоларини мустамлака Туркистондаги
инқирозли ҳолат – халқнинг ҳам чор маъмурлари, ҳам маҳаллий
амалдорларининг икки томонлама зулми остида қолганлиги, уларнинг
қашшоқлиги, эрки ва ҳақ –ҳуқуқларининг беҳад оёқости қилинаётганлиги
ғоят ташвишга солган эди. Улар жамиятнинг ҳаддан зиёд тараққиётдан
орқага қолганлиги, маданий қолоқликни теран англаб, давлат тузуми ва
бошқарувини ислоҳ этишни, халқни саводхон – маърифатли қилиш
мустамлакачилик зулмидан озод бўлишнинг истиқбол йўли деб
билдилар. 
Жадидлар миллат ва мамлакатни ривожлантириш, жамиятни янги
тараққиёт босқичига олиб чиқиш учун нафақат назарий жиҳатдан, балки
амалий томондан алоҳида фидойилик кўрсатдилар. Шу тариқа, уларнинг
сиёсий фаолиятлари ва ғоялари сиёсий – ҳуқуқий мазмун касб этди. 
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таълимотида жадидчилик
ғояларининг моҳиятига алоҳида эътибор берилганлигининг сабаби ҳам
ана шунда: “Ватанимиз озодлиги ва халқимиз бахт – саодати йўлида

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling