Диссертациянинг асосий мазмуни


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

биринчидан, Туркистон тараққийпарварларининг-ХIХ аср охирлари ХХ аср 
бошларида халқ орасида эркинлик, озодлик, демократия, маданий-маърифий 
ишларни кенг тарқатишга қаратилган ҳаракати бошланиб, у жадидлар 
ҳаракати деб аталади. Туркистонда жадидчилик ҳаракати вужудга 
келишининг асосий омилларидан бири-бу ўлканинг чор Россияси томонидан 
босиб олиниши оқибатида Туркистонда олиб борилган машъум 


18 
мустамлакачилик сиёсати. Чор ҳукуматининг ҳар томонлама, пухта ва чуқур 
ўйланиб,аниқ режа асосида изчиллик билан юритган, талончилик ва 
босқинчиликдан иборат бўлган ғоятда адолатсиз сиёсати туфайли-
Туркистоннинг хом ашё манбаига ва тайёр махсулотлар бозорига 
айлантирилганлиги; иккинчидан, Туркистонда мустамлакачилик тартиб-
қоидаларининг жорий қилиниши натижасида маҳаллий халқ аҳволининг 
ниҳоятда оғирлашуви ҳамда уларнинг икки томонлама,бир томондан-
маҳаллий амалдорлар, иккинчи томондан-мустамлакачи маъмурлар 
томонидан жабр-зулмга маҳкум этилиши; учинчидан, чоризм томонидан 
Туркистон халқини мустамлака асоратига солувчи жуда кўплаб қонун ва 
низомлар чиқарилиши ва қарор топтирилиши ҳамда ўзлари истаганча 
ўзгартиришлари оқибатида ўлка аҳолиси инсоний ва сиёсий ҳуқуқлари, 
шунингдек, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий эркинликларининг беҳад паймол 
этилиши, уларнинг диний ва миллий ҳис-туйғулари, анъана ва 
қадриятларини оёқости қилинишининг кучайтирилиши; тўртинчидан, чор 
ҳукумати-Туркистон ўлкасида асрлар давомида ижтимоий муносабатларни 
тартибга солиб келган, маҳаллий халқ онгига, турмуш тарзига сингиб кетган 
қоида ва нормаларни, бошқариш тартиботларини мустамлакачилик 
манфаатларига 
ҳамда 
сиёсий-ҳуқуқий 
тартибларига 
мажбуран 
мослаштирилганлиги; 
бешинчидан
Туркистонда 
чор 
хукумати 
мустамлакачилиги даврида ўтказилаётган сайловлардан фақат мустамлакачи 
маъмурлар ҳамда улар билан ҳамкор ва ҳаммаслак маҳаллий амалдорлар 
манфаатдор 
бўлаётганлиги, 
сайлов 
жараёнларида 
фирибгарлик, 
порахўрлик,қонунсизликнинг ниҳоятда авж олганлиги, сайлов қоидалари 
мулкдор табақалар ва маҳаллий маъмурият манфаатларини ўзида бутунлай 
ифодалаганлиги; олтинчидан, мустамлакачилар томонидан маҳаллий халқни 
талаш, эзиш, хонавайрон қилишнинг ниҳоятда кучайганлиги, айниқса, 
аҳолидан олинадиган солиқларнинг йилдан-йилга ошиб бориши туфайли 
улар иқтисодий аҳволининг янада оғирлашганлиги; еттинчидан, чор 
маъмурлари-маҳаллий халқнинг маънавиятини таҳқирлаш, тарихий, маданий, 
аҳлоқий анъаналарини бузиш, ўлкадаги миллий мактаблар ва мадрасаларни 
қисқартириш, умуман мусулмонларни қулликда тутиб туриш учун бутун 
чораларни ҳарбий кучга таянган ҳолда зўрлик билан амалга ошираётганлиги 
ва ҳоказолар. 
Иккинчи қисм. “XIX аср охири XX аср бошларида Бухорода 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling