Диссертациянинг асосий мазмуни
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат
Download 375.18 Kb. Pdf ko'rish
|
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
13 Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Туркистон, Бухоро ва Хива жадидлари давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари шаклланишининг диалектик, толерантлик асослари, объектив ва субъектив омиллари шарҳланган ҳамда қиёсий далилланган. Туркистон, Бухоро ва Хива жадидлари давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари таҳлили жараёнида тараққийпарварлар дунёқарашининг шаклланишида буюк мутафаккир Аҳмад Дониш ва Исмоил Гаспралининг роли, жадидлар илмий-маърифий меросининг давлат ва ҳуқуқ назарияси ; ҳуқуқий таълимотлар тарихи ривожидаги ўрни тарихий-ҳуқуқий ёндашув асосида очиб берилган. Туркистон, Бухоро ва Хива жадидлари давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари муаммосига доир Шарқ ва Ғарбда ҳозирги кунга қадар олиб борилган тадқиқотлар асосида масаланинг ечилишига доир илмий-назарий, ҳуқуқий-методологик, ўқув-услубий, креатив, инновацион мазмундаги мустақил таклифлар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланилган усуллар, назарий қарашлар, тадқиқот усуллари ва ёндашувлар, илмий маълумотлар расмий манбалардан олинганлиги, тадқиқот олиб бориш жарёнида билдирилган айрим таклифлар амалиётга жорий этилганлиги ва бу тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланганлиги, нашр этилган илмий мақолалар республика ва халқаро конференцияларда синовдан ўтганлиги, тадқиқот натижалари етакчи миллий ва хорижий нашрларда эълон қилинганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Диссертация натижаларининг илмий аҳамияти илгари сурилган концептуал ғоялардан, ундаги илмий-назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялардан илмий фаолиятда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини халқаро стандартлар асосида ҳимоя қилинишини такомиллаштиришга, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятида, қонун ижодкорлиги жараёнида, судлар фаолияти ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Давлат ва ҳуқуқ тарихи”, “Ҳуқуқий таълимотлар тарихи”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий ҳуқуқи”, “Қиёсий конституциявий ҳуқуқ”, “Инсон ҳуқуқлари” каби фанларни илмий- назарий жиҳатдан янада бойитишда, мазкур фанлардан дарслик, ўқув ва услубий-қўлланмалар, монография тайёрлашда фойдаланиш мумкинлигида ифодаланади. Диссертация натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, уларнинг якунлари бўйича ишлаб чиқилган хулосалар, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини халқаро стандартлар асосида ҳимоя қилинишини такомиллаштиришга, уларнинг жадидлар давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги билимларини кенгайтиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, “Маънавият ва маърифат” марказларининг аҳоли 14 ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этишда, жадидлар илмий меросини кенг тарғиб этишда, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Давлат ва ҳуқуқ тарихи”, “Ҳуқуқий таълимотлар тарихи”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий ҳуқуқи”, “Инсон ҳуқуқлари” каби фанларни ўқитишда, оммавий ахборот воситаларининг кўрсатув ва медиа материалларини тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Download 375.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling