Диссертациянинг асосий мазмуни
Тадқиқот натижаларининг
Download 375.18 Kb. Pdf ko'rish
|
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
- Диссертациянинг асосий мазмуни Диссертациянинг кириш
- “Жадидлар давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларининг шаклланишига таъсир этган ижтимоий омиллар
- “Туркистон жадидлари давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларининг шаклланишига омил бўлган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароит ҳамда вазиятлар
Тадқиқот
натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 15 та республика, 8 та халқаро илмий-амалий конференцияларда муҳокама қилинган ҳамда 6 та илмий тўпламларда нашр этилиб, синовдан ўтган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 53 та илмий иш, жумладан, 2 та монография, 19 та мақола (14таси республика, 5 таси хорижий журналларда) чоп этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация - кириш, тўрт боб, ўн тўрт параграф, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Диссертация умумий ҳажми ............бетдан иборат. Диссертациянинг асосий мазмуни Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, илмий жиҳатдан янгилиги ва амалий аҳамияти асослаб берилди, тадқиқотнинг мақсад, вазифалари белгиланиб унинг методологик ҳамда назарий асослари, муаммонинг илмий ишланганлик даражаси кўрсатилди,илмий-назарий, амалий хулосалар қилинди, янги таклифлар берилди. “Жадидлар давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларининг шаклланишига таъсир этган ижтимоий омиллар” деб номланган биринчи боб икки қисмдан ташкил топган. Биринчи қисмда “Туркистон жадидлари давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларининг шаклланишига омил бўлган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароит ҳамда вазиятлар” илмий- назарий умумлаштирилди. Унда жадидчилик давлат, тузум, бошқарувни, мамлакатда ўрнатилган сиёсий-ҳуқуқий тартиботларни ўзгартириш ва тубдан ислоҳ қилиб, миллат ва мамлакатни ривожлантириш орқали, жамиятни янги тараққиёт босқичига кўтаришни қатъий мақсад қилиб қўйган илғор ғоялар, аниқ амалий ҳаракат ва чора – тадбирларни ўзида ёрқин ифодалаган тизим эканлиги, жадидлар ҳаракати-Туркистон ўлкасининг ХIХ аср охирлари ва ХХ аср бошларида сиёсий кучлар уйғунлашиб кетган бир даврда энг тараққийпарвар йўналишни ўзида чуқур ифодаланганлиги, жадидлар ҳаракати илк даврданоқ миллий уйғониш учун шарт-шароитларни вужудга келтириш, кўпроқ мусулмон мактабларини ислоҳ қилиш, ўлка ҳудудида янги усулдаги мактаблар очиш,замонавий демократик муассасаларни юзага келтириш, халқни жаҳон цивилизацияси ютуқларидан баҳраманд этиш, умуман, ўзига хос миллий ривожланиш йўлидан боришга қаратилганлиги илмий ифодасини топди. 17 Жадидлар Туркистонда ХIХ асрнинг охирида пайдо бўлган илғор усулларни эътироф этган ва қўллаб-қувватлаган ҳамда бу борада қизғин фаолият олиб борган тараққийпарварларгина бўлиб қолмай,шу билан бирга, миллий-ҳуқуқий меросни халқ орасида кенг ёйишни, ҳурфикрлилик, инсон ҳуқуқи ва эркинликлари, уларни таъминлаш, тараққиёт ва миллий мустақиллик учун курашни асосий мақсад қилиб қўйган эди. Жадидчилик вужудга келган пайтдан бошлаб мавжуд мустабид тузум ва мустамлакачиликнинг туб негизларига қатъиян қарши чиқди. Туркистон ўлкаси Россия империяси томонидан истило қилинганидан кейин маҳаллий халқларни мустамлака истибдодига солувчи “Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом”ни жорий этади. Туркистонда қонун кучини олган мазкур Низом ўлкада маҳаллий халқнинг инсоний ва сиёсий ҳуқуқларининг расман поймол этилишига олиб келади. Низомга кўра, кичик мансабдорлардан тортиб генерал-губернаторгача маҳалий халққа нисбатан чекланмаган жазо чораларини қўллаши мумкин бўлгани, чоризм ўрнатган зулмкор тартиботга таяниб ўлкани идора қилган маъмурий мустамлакачилик девонининг чекланмаган ҳукмронлиги шароитида келгинди аҳолининг барча табақалари имтиёзли яшагани ҳолда, иқтисодий-ижтимоий қолоқлик Туркистондаги маҳаллий халқнинг сиёсий ҳуқуқсизлиги сабабли кўпроқ кучайиб боргани ишда ёритиб берилди. Атоқли мутафаккир Абдурауф Фитрат “Туркистонда руслар” номли мақоласида ҳаққоний таъкидлаганидек: “Маҳкамаларда, уйларда, йўлларда, тижорат ишларида, ҳатто, вагон арбаларинда Туркистон ерлисининг ҳуқуқи Туркистон мусофири бўлғон рус ва арманидан тубанда тутилди”. Тадқиқот ишида чор Россияси томонидан Туркистон ўлкасининг босиб олиниши ва бу ерда мустамлакачилик тартиб-қоидаларининг қарор топганлиги маҳаллий халқ турмушининг янада ёмонлашувига олиб келганлиги, улар икки томонлама-маҳаллий амалдорлар ва мустамлакачи маъмурлар зулмига маҳкум этилганлиги, мусулмонларни, маҳаллий халқни эзиш, талаш ниҳоятда авжига чиққанлиги илмий таҳлил этилди. Чор мустамлакачи маъмурлари зулми остида азоб чекаётган, инсоний ҳуқуқлардан маҳрум этилган, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни, ғурури, қадр-қиммати, диний ва миллий ҳис-туйғулари, қадриятлари беҳад поймол қилинган маҳаллий халқнинг, мусулмонларнинг ҳаққоний аҳволи, умуман, ўша даврда инсон ижтимоий-ҳуқуқий мақомининг жадидлар сиёсий-ҳуқуқий қарашларини шаклланишига таъсири илмий-назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берилди ҳамда шундай муҳим хулосалар чиқарилди: Download 375.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling