Диссертациянинг асосий мазмуни


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда илмий билишнинг қиёсий – 
ҳуқуқий таҳлил, анализ ва синтез, комплекс ёндашув, диалектик, тарихийлик, 
мантиқийлик, тизимли ва функционал таҳлил, статистик ва бошқа 
усулларидан фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Туркистон жадидлари давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларининг 
шаклланишига омил бўлган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароит 
ҳамда вазиятлар; XIX аср охири ХХ аср бошларида Бухорода ижтимоий-
сиёсий вазият ва жадидчилик ҳаракати вужудга келишининг давлат-ҳуқуқий, 
тарихий-гносеологик асослари: давлатчилик, ҳуқуқий тизим, қонунийлик, 
тартибот ва инсон масалалари очиб берилган. 
Янги Ўзбекистонда маънавий-маърифий маконни шакллантиришда
“инсон, жамият ва давлат” ўртасидаги ўзаро ижтимоий-ҳуқуқий муносабатни 
амалга оширишда жадидларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги маънавий мероси, 
жумладан, инсон ҳуқуқи ва эркинликлари жадидчиликнинг бош ғояси 
эканлиги, Конституция ва қонунлар тўғрисидаги илмий мероси ва уларнинг 
ҳозирги даврдаги аҳамияти, суд-ҳуқуқ масалалари ҳақидаги жадидлар 
ғоялари ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти, инсонни ҳуқуқий-маънавий 
шакллантиришда оиланинг ўрни ва унга жадидларнинг чуқур эътибори 
асосланган. 
Жадидларнинг “Турк Адами “Марказияти” партияси”, “Ёш 
бухороликлар 
партияси”, 
“Жадид 
тараққийпарварлар 
партияси” 
дастурларида ҳуқуқий давлат қуриш, шунингдек давлат қурилиши 
муаммолари ҳақидаги, шунингдек, “Ёш хиваликлар партияси”нинг сиёсий-
ижтимоий ва маданий ислоҳотчилик ғоялари очиб берилган ва қиёсий 
далилланган. 
Миллий мустақил демократик давлат ғояси жадидлар давлат ва ҳуқуқ 
ҳақидаги қарашларининг бош мезони эканлиги, тараққийпарварларнинг ўз 
давридаги мавжуд давлат тузумини ислоҳ қилиш, ўзгартириш, миллий 
мустақил демократик давлат барпо этиш, шунинглек, ижтимоий ҳаётнинг 
барча соҳаларида ҳуқуқ устуворлик қиладиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари суд томонидан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқий давлат шаклини 
вужудга келтириш ва жамиятни янгилаш тўғрисидаги ғоялари асослаб 
берилган. 
Давлат мустақиллигига эришиш ва уни таъминлашда ҳарбий қурилиш 
ва мудофаа тамойилларига жадидларнинг зукко эътибори аниқланган ҳамда 
миллий мустақил демократик давлат қуриш ва бу тадбирни тўғри амалга 
оширишда халқлар ўртасида миллий бирлик ва ҳамкорлик зарурлиги 
тўғрисидаги, ғоялари ва уларнинг бугунги кундаги моҳияти асосланган. 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling