Диссертациянинг асосий мазмуни


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот 
иши 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг 
1. 
“Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, 
иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожланитиришда инновацион 
ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” номли 
устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. 
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи2.
Жадидларнинг маърифий фаолияти: ғоялари, мақсадлари ва Туркистон 
тараққиётига қўшган ҳиссасига доир илмий тадқиқотлар хорижда, дунёнинг 
етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасаларида кенг тадқиқ 
этилган ва изланишлар олиб борилмоқда. Бунда Истанбул дорулфунунининг 
профессори Аҳмад Закий Валиди Туғоннинг “Бугунги турк эли: Туркистон ва 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги Фармони: Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати 
намояндаларини мукофотлаш тўғрисида// Халқ сўзи, 2020 йил, 1 октябрь. 



яқин тарихи” (Истанбул, 1981); профессор Маҳмуд Саройнинг “Турк 
дунёсида тарбия ислоҳоти ва Ғаспирали Исмоилбей. 1851-1914” (Анқара, 
1987); доктор Боймирза Ҳайитнинг “Советлар бирлигинда туркликнинг ва 
исломнинг баъзи масалалари” (Истанбул, 1987); доктор Темир Хўжа 
ўғлининг “Ҳозирги турк адабиётлари” (Измир, 1988); Япониялик профессор 
Хисао Кўмацунинг “Фитратнинг “Мунозара”си хусусида қайдлар” (Анқара, 
1981); Колумбия дорулфунунининг профессори Эдвард Оллвортнинг “Ўзбек 
адабий сиёсати” (Гаага, 1964); француз олими Элен Каррер д’Энкоснинг
“Ислом ва Русия империяси: Ўрта Осиёда ислоҳот ва инқилоб” (Лондон, 
1988); Олмониялик олима Ингеборг Балдауфнинг “XX аср ўзбек адабиётига 
чизгилар” (Тошкент, 2001) каби рисола ва асарлари яққол мисол бўла олади.
Жадидларнинг маърифий фаолияти: ғоялари, мақсадлари, вазифаларига 
оид замонавий тадқиқотлар, шунингдек, жаҳоннинг етакчи илмий 
марказларида амалга оширилмоқда, жумладан, Мичиган давлат университети 
(АҚШ), Гумбольт университети (Германия), Анқара университети (Туркия), 
Мармара университети (Туркия), Чаннакале университети (Туркия), Ғозий 
университети 
(Туркия) 
Л.Н.Гуллиёв 
номидаги 
Евроосиё 
миллий 
университети (Қозоғистон), Ҳожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-
турк университети (Қозоғистон), Озарбайжон тиллар университети 
(Озарбайжон), Абай номидаги Қозоқ миллий педагогика университети 
(Қозоғистон), Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети 
(Қозоғистон)да олиб борилмоқда.  
Жадидларнинг маърифий фаолияти: ғоялари, мақсадлари ва Туркистон 
тараққиётига қўшган ҳиссасига доир масалалар бўйича жаҳонда олиб 
борилган тадқиқотлар натижасида қатор илмий натижалар олинган. Хусусан,
Жадидчиларнинг чет элдаги тўнғич маориф жамияти (1911 йил, Истанбул) 
асослаб берилган. (Мичиган давлат университети,); Бухоро жадидларининг 
хайрия жамиятлари: мақсад ва вазифалари аниқланган (Анқара Хожи Байрам 
Валий университети); Мурод Рамзийнинг “Талфиқ ал-ахбор” асарида 
жадидчиликнинг танқидий баҳоси: концепцияни қайта кўриб чиқиш 
масаласи ишлаб чиқилган (Россия Федерацияси, Татаристон); Олмониядаги 
туркистонлик мухожирларнинг жадидчилик ҳаракатига доир нашр 
фаолиятлари аниқланган (Гумбольт университети, Германия); “Ёш 
бухороликлар” ҳаракатининг инқилобий ҳаракатга айланиш жараёни 
асослантирилган (Зонгулдак Булент Эжевит университети; Бухоро 
амирлигида жадидларнинг маданий-маърифий ғоялари (ХХ аср бошларида) 
таҳлил этилган (Тожикистон давлат миллий университети); Ўзбек 
жадидчилигининг ислом тарихига қараши: Абдурауф Фитрат мисолида 
тадқиқ этилган (Анқара университети, Туркия); “Доктор Муҳаммаддиёр” 
ҳикояси мисолида туркистонлик жадидларнинг таълимий фаолиятлари 
асослаб берилган (Ғозий университети, Туркия); Турк дунёсида жадидчилик 
фаолиятлари ва таълимга киритилган янгиликлар таҳлил этилган 
(Озарбайжон тиллар университети, Озарбайжон); ХХ аср бошлари қирғиз 



зиёлиллари ва жадидчилик масаласи ишлаб чиқилган (Б.Жамгерчинов 
номидаги Қирғизистон Миллий фанлар академияси, Қирғизистон); ХХ аср 
Туркистон жадидлари тадқиқ этилган (Қозоғистон Давлат тарихи институти, 
Қозоғистон); ва ҳ.к. 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling