Диссертациянинг асосий мазмуни


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 375.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/35
Sana12.10.2023
Hajmi375.18 Kb.
#1700370
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Туркистон, Бухоро ва 
Хива жадидлари давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашларининг “Давлат ва ҳуқуқ 
назарияси”, “Ҳуқуқий таълимотлар тарихи” даги аҳамиятини очиб бериш, 
тараққийпарварлар асарларини, дунёқарашини, илмий меросини ўрганиш 
ҳамда ёш авлодни, баркамол этиб тарбиялашдаги ўрнини асослаб бериш 
бўйича олинган натижалар асосида: 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига, 
Конституциявий 
комиссия 
Раисига 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга тақдим этилган таклиф 
ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз аксини топган. 
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси 
Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия Раиси
А.Х.Саидовнинг 2023 йил 30 майдаги 02-03/797-сонли далолатномаси). 
Натижада, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 
50-моддаси (“Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва 
шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини 
таъминлайди”), 58-моддаси (“Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият 
ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек, жамият ва давлат 
ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди”), 
63-моддаси (“Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг 
конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги 
керак”) таҳририни шакллантиришга хизмат қилган; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 августдаги 
ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 
22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим 
муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини 
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Музей фондини 
бойитишда 
мазкур 
тадқиқот 
натижалари 
ва 
маълумотларидан 
фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2023 йил 11 апрелдаги 
112-сонли маълумотномаси). Натижада, тақдим этилган илмий хулосалар, 
бир қатор бирламчи бўлган архив ҳужжат материаллари музей фонди ва 
экспозициясини бойитишга хизмат қилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-мартдаги ПҚ-
5040-сон “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш 


15 
чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, 
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18-январдаги 23-сон “Ўзбекистонда 
ёшларга оид давлат сиёсатини 2025-йилгача ривожлантириш концепциясини 
тасдиклаш тўғрисида” қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2022 йил 11-майдаги ПҚ-241- сон “Халқ таълимини ривожлантиршга оид 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш ҳамда 
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3-октябрдаги №558 Умумий ўрта таълим 
муассасаларида 
маънавий-маърифий 
ҳамда 
тарбиявий 
ишлар 
самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида қарори 
ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган 
вазифаларни амалга оширишда, тарбия жараёнида узлуксизлик, узвийлик 
тамойилларига таянган,ёшларни ҳуқуқий-маънавий тарбиялаш бўйича 
асосий йўналишларни белгилаш, ҳуқуқий тарбия ва умуминсоний қадриятлар 
негизида ёшлар ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, сермазмун миллий 
қадриятларнинг илдизлари бўлган аждодлар меросини ўрганиш ва 
оммалаштириш бўйича тадбирларда тадқиқот натижалари ва амалий 
тавсиялардан фойдаланиган. (Республика маънавият ва маърифат кенгаши 
Республика маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлимининг 
2023 йил 26 майдаги 01/184-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда элу-
юртга садоқат, ватанпарварлик,бағрикенглик, мардлик-матонат, бирдамлик, 
ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибатлилик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, 
меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни болаликдан бошлаб босқичма-
босқич 
шакллантиришда 
марказ 
томонидан 
ўтказилган 
тарғибот 
тадбирларида, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соғлом 
турмуш тарзи, ҳуқуқий билимини ошириб яшашга одатлантириш ҳамда 
инсонлар орасида диний ақидапарастлик, экстремизм ғояларининг 
тарқалиши, 
ҳуқуқбузарлик 
ва 
жиноятчиликнинг 
олдини 
олиш, 
аждодларимизнинг 
давлат-ҳуқуқий, 
илмий-маърифий, 
адабий-бадиий 
меросини кенг тадбиқ этиш, шу орқали ёшларимизнинг миллий ўзлигини 
англатишга ҳамда баркамол инсон бўлиб етиши имкониятларини янада 
кенгайтиришда, аҳолининг ҳуқуқий билимдонлигини ошириш, Конституция 
ва қонунлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат, ҳуқуқий маданиятни 
ўстириш, шунингдек, ёшларни аждодлар меросига ихлосманд қилиб 
тарбиялаш ҳамда маънавият, маданият, маърифатни янада юксалтириш 
орқали баркамол авлодни тарбиялашнинг энг самарали, мақбул усулларини 
излаш ва ишлаб чиқишда ушбу тадқиқот натижалари ва назарий хулосалар 
илмий манба бўлиб хизмат қилган. 
Жадид тараққийпарварларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари, бу 
борадаги бой ғоялари ва илмий меросидан талаба-ёшларга Давлат ва ҳуқуқ 
назарияси, сиёсий таълимотлар тарихи каби фанларни ўқитишда 
фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси олий таълим,фан ва инновациялар 
вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2023 йил 19 апрелдаги 04-04/01-
708-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро давлат университети 5111600-


16 
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишининг ўқув 
режадаги Давлат ва ҳуқуқ назарияси, 60310700-Сиёсатшунослик таълим 
йўналиши ўқув режасидаги Давлат ва ҳуқуқ назарияси, сиёсий таълимотлар 
тарихи каби фанларнинг намунавий ва ишчи фан дастурларини тайёрлашда 
тадқиқот натижалари ва маълумотлари илмий манба бўлиб хизмат қилган. 

Download 375.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling