Диссертациянинг асосий мазмуни
“Жадидларнинг ҳуқуқий қарашлари ва уларнинг моҳияти
Download 375.18 Kb. Pdf ko'rish
|
28.09.2023 АВТОРЕФЕРАТ(so\'ngi) 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Конституция ва қонунлар-инсоннинг ҳуқуқий
“Жадидларнинг ҳуқуқий қарашлари ва уларнинг моҳияти” деб
номланган иккинчи боб тўрт қисмдан ташкил топган. “Инсон ҳуқуқи ва эркинликларининг устуворлиги жадидчиликнинг бош ғояси”, деб номланган биринчи қисмда асосий эътибор инсон ҳуқуқи ва эркинликларининг муқаддас ва олий қадрият эканлиги, унинг ҳар нарсадан устун туриши, бу ҳуқуқ ва эркинликларни ҳурмат қилиш ҳамма учун мажбурий эканлигига қаратилди. Мамлакатимизнинг Асосий Қонуни Муқаддимасида халқнинг демократия ва ижтимоий адолат, инсон ҳуқуқларига бўлган садоқати, эътиқоди мустаҳкамлаб қўйилган. Зеро, “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр – қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” 1 . Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият, айни чоғда бетакрор ижтимоий воқелик саналади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, ор-номуси, шаъни, қадр- қиммати, обрў - эътибори, дахлсизлиги, хавфсизлигини таъминлаш, сақлаш ҳуқуқнинг энг муқаддас ва энг шарафли вазифасидир. Диссертацияда халқнинг ҳуқуқий тафаккурини бойитишга салмоқли ҳисса қўшган атоқли жадид мутафаккирлари – Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Файзулла Хўжаев ҳамда уларга ҳаммаслак ва ҳамфикр бошқа зиёлиларнинг ўз даврида инсон ҳуқуқи ва эркинликлари, уларни таъминлаш тўғрисида қолдирган бой ғоялари тадқиқ этилган. 1 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. II боб. 13-модда. Т.: “O’zbekiston”. 2023. 21 Муаллиф жадид мутафаккирларнинг ўз давридаёқ инсон тақдирига, унинг эрки ва асосий ҳуқуқларига лоқайдлик билан қараб бўлмаслиги, уларни ҳурмат қилиш жамият барча аъзолари учун шарафли ва муқаддас бурч эканлиги, инсонлар ҳар қандай дин, мазҳаб ва миллатларидан қатъий назар, бир отанинг фарзанди, бир-бирларига биродар эканликлари ва тенг ҳуқуққа эга бўлишлари каби долзарб масалаларда қолдирган билимлари ва таълимотларига алоҳида эътиборни қаратади. Жадидчилик ҳаракатининг таниқли раҳнамоси Абдурауф Фитрат “Ҳинд сайёҳининг қиссаси” асарида-ўз даврида Бухоро амирлигида амалдор- умароларнинг фаолиятлари, уларнинг оддий фуқарога нисбатан мажбуриятлари қандай бўлиши, инсон ҳуқуқларига бўлган муносабатларини адолатли ёки адолатсизлигини кўрсатиб берган. У Амир давлатида юқори мавқега эга бўлган ҳокимлар фаолиятини чуқур таҳлил қилар экан, унинг нотўғри ва ноқонуний ташкил этилганига норозилик билдиради. Ҳокимларнинг амалдорлик мансабини эгаллаб, мамлакат аҳолисининг мол- мулки, шаъни ва қадр-қимматини шафқатсизларча поймол қилишларини очиб беради. Мутафаккир ўз қўл остидагиларга раҳнамолик қилмайдиган, фуқарога нисбатан шафқатсиз бўлган ҳокимларни гуноҳкор ва жиноятчи ҳисоблаб, бу тўғрида ҳадисларда ҳам буюрилганини кўрсатиб беради: “Сизларнинг ҳар бирингиз ўз қўл остидагиларингнинг чўпонисизлар ва сизларнинг ҳар битталаринг ўз қўл остидагиларингизнинг аҳволи учун Аллоҳ олдида ҳисоб беражаксиз”. Абдурауф Фитрат “Мунозара”, “Ҳинд сайёҳининг қиссаси”, “Раҳбари нажот”, “Оила” каби бир қатор асарларида умаро-ҳокимлар, солиқчи- амлокдорлар, қозилар ва бошқа Амир давлатида юқори мавқега эга бўлган амалдорларнинг Ватан ва халқ олдидаги бурчи ва масъулияти шариатда қатъий буюрилганлигини кўрсатар экан, улар ўз вазифаларини ҳалол, виждонан бажаришлари, мамлакат равнақи тўғрисида ғамхўрлик қилишлари, инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳурмат қилишлари шарт, деган ғояни илгари суради. Диссертация ишида батафсил таҳлилини топган мутафаккирларнинг мамлакатда юқори лавозимларни эгаллаган мансабдор шахсларнинг ўз фаолиятларида қонунийлик ва адолатни таъминлашлари, давлат бошқарувининг ташкил этилиши,унинг қонун-қоидаларини мукаммал билишлари, инсон ҳақ - ҳуқуқларини муқаддас даражада ҳурмат қилишлари борасидаги фикрлари таъкидланади. Инсон ҳуқуқларининг ҳақиқий ҳимоячиси жадидлар-инсоннинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ривожланиши учун зарур бўлган илм олиш ҳуқуқи, диний ва дунёвий ишларни бажариш учун вояга етган ҳар бир ўғил- қиз муайян касбни эгаллаши, меҳнат қилиши,энг аввало, илмни пухта эгаллашлари тўғрисида қолдирган, бугунги кунда ҳам долзарб аҳамият касб этган ғоялари ишда илмий-назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берилди. 22 Фитратнинг таъкидлашича, эркаклар дунёвий ишларнинг бир қисмини бажаришга қанчалик масъул бўлсалар, хотин-қизлар ҳам бир қисм ишларни бажариши шунчалик зарур. Дунёвий ишларни бажаришда эркаклар ва хотин- қизлар ўрталарида, умуман фарқ бўлмаслиги, улар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлари керак. Абдурауф Фитрат илм диний ва дунёвий ишларни бажариш учун зарур эканлигини кўрсатиб берар экан, қизлар ҳам аввал савод ва ҳисобни, кейин диний илмларни ўрганишлари керак, -деб такидлайди,-улар бирор касбни эгаллашлари учун албатта олий илмлардан бирини, яъни табобат, ҳикмат, зироат, тарбия, ҳуқуқ ва диний илмларни чуқур эгаллашлари зарур. Илм олиш ҳар бир инсон учун диний ва дунёвий мажбуриятларга кирар экан, аёллар ҳам илм ўрганишлари шартдир, -деб уқтиради Фитрат, хотин - қизларимиз билимсиз, журъатсиз, ғайратсиз ва заиф бўлсалар, болаларимиз ҳам уларга ўхшаб кетадилар. Фарзандларимизни иймонли, фидойи, ғайратли, яхши хулқ эгалари этиб тарбиялашда, баркамол инсонлар қилиб улғайтиришда хотин – қизларимиз – миллат оналари тарбия ва илм олишлари лозим; ахлоқ ва билимларини камолга етказишлари зарур, дейди у ва қуйдаги ояти каримани мисол келтиради: “Покиза ердан тоза ва фойдали ўсимлик осон ўсади. Покиза бўлмаган ердан хор-у хасдан бошқа нарса чиқмайди”. Хотин – қизларни илм олиш ҳуқуқидан маҳрум қилаётган мактаб ва мадрасадаги ғоят узоқ, эски таҳсил усулига барҳам бериш керак, улар шу сабабдан илмсиз бўлиб қоладилар, деб ёзади Фитрат “Мунозара” асарида ва бу тўғрида Ҳадиси шарифдан мисол келтиради: “Илм олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарздир”. Улуғ мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий миллат ва мамлакат тараққиёти учун халқ орасида илм - фанни кенг ёйиш, уларни саводхон қилиш, диний ва дунёвий билимлардан баҳраманд қилиш ниҳоятда зарурлигини теран англаган эди ва бу борада алоҳида фидойилик билан саъй - ҳаракат қилди. Маҳмудхўжа Беҳбудий, дунёвий фанларнинг ўрни ҳукумат мактаблари эканлиги, мактаб ва мадрасада ўқимоқ учун маблағ кераклигини таъкидлаб, замонасининг мулкдорларини бу ишларда ҳомий бўлишга чақиради. Барча ҳаракат ва харажатларни илм - фанни ривожлантириш йўлида сарфлаш зарурлигини уқтириб, Беҳбудий миллатга, халққа мурожаат қилади: “Беҳуда сарфларга кетадиган харажатларни илмга сарфламоқ керакдур. Илм бизнинг омилимиз, идеалимиз, муродимиз, тилагимиз ва муддаомиздир. Ҳозир барча кучни илм олишга қаратмасак забун бўлурмиз”. У миллат ва мамлакат ривожи жамият тараққиёти учун мактабларда дунёвий фанларни ўқитмоқ, халқни замонавий илмлардан баҳраманд қилмоқ ниҳоятда зарурлигини теран тушунган ҳолда: “Бошқа миллатларга қаралса кўрилурки, мунтазам мактаблари бор ва аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур, чунки дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм 23 лозимдир, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга поймол бўлур”, дейди “Эҳтиёжи миллат” асарида. Тадқиқот ишида, шунингдек, жадид раҳнамоларидан Мунавварқори Абдурашидхоновнинг ҳам ўз даврида мактаб ва мадрасалардаги ўқиш ва ўқитиш ишлари, фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқи, уларни таъминлаш тўғрисида қолдирган бой ғоялари ёритиб берилди. Мунавварқори илмнинг жамият тараққиётидаги ролига ниҳоятда юксак баҳо берар экан, мусулмонларни, туркистонликларни диний ва дунёвий илмлардан, замонавий фан ютуқларидан баҳраманд бўлишга чақиради. У миллатдошларини, инсон ва фуқароларни илму маърифат ва замонавий фан асосларини пухта эгаллашлари ҳамда илм олиш ҳуқуқига эга бўлишлари учун нафақат назарий, шунингдек, амалий томондан ҳам катта куч - ғайрат сарфлади. Атоқли давлат арбоби Файзулла Хўжаев Ўзбекистон ҳукумати раиси сифатида-барча фуқароларнинг тенг билим олиш ҳуқуқига эга бўлишларини таъминлаш, илм-фанни ривожлантириш ва маориф соҳасида қисқа фурсатда бажарилиши лозим бўлган вазифаларни ўз вақтидаёқ кўрсатиб беради: биринчидан, шаҳарларда умумий бошланғич таълимга ўтиш ва қишлоқларда бунга ўтиш тайёргарлигини кўриш; иккинчидан, катта ёшдаги аҳоли орасида мумкин қадар кўпроқ кишининг саводсизлигини тугатиш; учинчидан, республика халқ маорифи халқ хўжалигининг малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини имкон борича қондириши. Файзулла Хўжаев, айниқса ёшларни саводхон - маърифатли бўлишлари, илм олиш ҳуқуқига, теран тафаккурга ва кенг дунёқарашга эга бўлишларига жиддий эътибор берган. Хуллас, мутафаккирларнинг инсон ҳуқуқи ва эркинликлари, илм олиш ҳуқуқи, барча фуқароларнинг билим олишда тенг ҳуқуқларга эга бўлишлари, илм-фанни ривожлантириш тўғрисидаги ғоялари - Республикамизда туб маърифий ислоҳотлар олиб борилаётган ҳозирги даврда қимматли аҳамиятга эга эканлиги тўғрисидаги фикрлар тадқиқотда алоҳида таъкидланади. Иккинчи қисм “Конституция ва қонунлар-инсоннинг ҳуқуқий Download 375.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling