Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
-топшириқ. Низони ҳал этишни ижодий моделлаштириш усуллари
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-топшириқ. (Мини-тадқиқот).
4-топшириқ. Низони ҳал этишни ижодий моделлаштириш усуллари.
Расмдаги низоли ҳолатни схема кўринишида тасвирланг. Конфликтли вазият тузилиши схемасини тўлдиринг (1-расм). Конфликт иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари ва ундан чиқиб кетиш учун барча эҳтимолий стратегияларни моделлаштиринг ва вазиятдан чиқиш ва уни ҳал қилиш учун ўзингизнинг қадамларингизни, ҳаракатларингизни батафсил моделланг. Барча мумкин бўлган келишувларни акс эттиришга ҳаракат қилинг ва конфликтни ҳал қилиш учун ҳаракатларингизнинг умумлаштирилган моделини яратинг. 177 1-расм 10-синф ўқувчиси, “Б” қобилиятли, “4” ва “5” бахога ўқир эда ва бир куни кимё фани ўқитувчиси билан тортишиб қолди. У мавзуни яхши ўзлаштирган, ҳатто дастурдан ташқари материаллар билан ҳам таниш эди. “Б” институтдаги тайёрлов курсларида бир масалани (ўқув дастуридан ташқари) ечиш усулини яхши тушуна олмаган ва худди шу савол мактабдаги дарс машғулотида кўриб чиқилар эди. Бу вақтда ўқувчи “Б” масала ҳақида аллақачон аниқ фикрга эга ва шунинг учун у ўқитувчининг тушунтириши тўғри бўлса ҳам эшитмади. У университетдаги тайёрлов курси ўқитувчиси тўғрилигига ишонарди ва ушбу вазиятда мактабдаги кимё ўқитувчисининг билимига ишонмасликдай кўринган тасаввур уйғотди. Шу тариқа низо келиб чиқди, низо авж олиб, талаба кимё фанини ўқишни тўхтатди, синфда ўзини “бошқача” тута бошлади… . 9-Амалий машғулот. Конфликтли вазиятларда хулқ – атвор стратегиялари. Конфликтда сизнинг хулқ – атвор услубингиз. Режа: 1.Конфликтли вазиятларда шахс хулқ-атвор хусусиятлари диагностикаси (К.Н.Томаснинг шахс сўровномаси). 2. Кўп босқичли танлов усуллари. 1-топшириқ. (Мини-тадқиқот). “Инсон-инсон” тизимида ишлайдиган мутахассис низоли вазиятларда о'зини қандай тутишни билиши учун унинг хулқ-атворини ва бошқаларнинг хулқ-атвор хусусиятларини аниқлай олиши зарур. Ушбу сўровнома сизга ўзингизнинг конфликтли вазиятларда хулқ- атвор хусусиятларингизни аниқлашга ёрдам беради. Америкалик социолог К.Н.Томас шахснинг турли низоли вазиятларда ўзини кўпинча қандай тутишини аниқлаш имкониятини берадиган методика ишлаб 178 чиққан. Унинг ёрдамида шахснинг ҳамкорликка ёки рақобатга мойиллиги, муросага (компромисс ён босишга, йўл беришга) тайёрлиги, низолардан қочиши ёки уларни кескинлаштиришга интилиши каби сифатларнинг намоён бўлиши даражасини аниқлаш мумкин. Шунингдек, мазкур методика жамоа ҳар бир аъзосининг ҳамкорлигидаги фаолиятга ижтимоий-психологик мослашувчанлик даражасини баҳолаш имкониятларини ҳам беради. Бу методика ёрдамида турли гуруҳлардаги ўзаро муносабатлар хусусиятларини ўрганилади. СИНАЛУВЧИГА КЎРСАТМА “Сизнинг эътиборингизга қуйида келтирилган 30 жуфт мулоҳаза (тасдиқлар)га жавоб бериш таклиф этилади. Уларининг ҳар бири сизнинг низоли, мунозарали ва тортишувли вазиятлардаги (бирон бир киши, суҳбатдошингиз билан бўладиган) типик хулқингизга озми-кўпми мос келади. Ҳар бир тасдиқлар жуфтидан албатта биттасини Сизнинг хулқингизга мосини («а» ё «б»)ни танлаб жавоб беринг”. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling