Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


-илова  Рефлексивлик даражасини аниқлаш методикаси. (В.В. Понамарёва


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

19-илова 
Рефлексивлик даражасини аниқлаш методикаси. (В.В. Понамарёва 
бўйича) 
Кўрсатма: Сўровноманинг таькидларига жавоб беришингиз лозим. 
Жавоблар жадвалида савол рақами қаршисида жавобингизга мос келувчи 
рақамни қўйинг: 1. буткул нотўғри 2. нотўғри 3. деярли нотўғри 4. 
билмайман 5. деярли тўғри 6. тўғри 7. буткул тўғри 


221 
Жавоблар устида узоқ ўйланманг. Мазкур ҳолатда тўғри ёки нотўғри 
жавобларнинг бўлиши мумкин эмаслигини ёдингиздан чиқарманг. 
Ҳаёлингизга биринчи бўлиб келган фикр энг тўғри жавоб ҳисобланади. 
Методика матни 
1. Қизиқарли китобни ўқиб чиққандан сўнг мен анча вақт у ҳақида ўйлаб 
юраман, бирор киши билан муҳокама қилишни истайман. 
2. Кутилмаганда мендан бирор нарса ҳақида сўраб қолишганида мен 
ақлимга келган биринчи фикрни айтаман. 
3. Иш юзасидан қўнғироқ қилишим керак бўлганида телефон гўшагини 
олишдан аввал мен одатда бўлажак суҳбатни фикран олдиндан 
режалаштираман. 
4. Бирор хатоликка йўл қўйсам мен узоқ вақтгача уни ўйлаб юраман. 
5. Мен бирор нарса тўғрисида ўйлаганимда ёки бирор кимса билан 
суҳбатлашаётганимда тўсатдан фикрлар занжирининг бош асоси нима 
бўлганини эсга тушириш мени қизиқтириб қолади.
6. Мураккаб топшириқни бажаришга киришаётганимда юзага келиши 
мумкин бўлган қийинчиликлар тўғрисида ўйламасликка ҳаракат қиламан.
7. Мен учун асосийси – фаолиятимнинг якуний натижасини тақдим 
этиш, қолган нарсалар иккинчи даражали аҳамият касб этади. 
8. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, нима учун бирор кимса мендан 
норозилигини тушунолмай қоламан. 
9. Мен тез-тез ўзимни бировнинг ўрнига қўйиб қўраман. 
10. Мен учун кутилаётган ишнинг бориш жараёнини майда 
қисмларигача аввалдан кўриб чиқиш муҳим.
11. Аввалдан режасини тузиб олмасам, муҳим аҳамият касб этувчи 
мактубни ёзиш менда қийинчилик туғдириши мумкин. 
12. Мен омадсизликларимнинг сабаблари тўғрисида ўйлаб ўтиргандан 
кўра ишга киришишни маьқул кўраман. 


222 
13. Қимматбаҳо харидни амалга оширмоқчи бўлганимда узоқ ўйлаб 
ўтирмай тез қарор қабул қиламан. 
14. Қоида бўйича бирор ишни режалаштирсам, мен барча жиҳатларни, 
йўлларни майда қисмларигача ўйлаб чиқаман. 
15. Келажагим ҳақида қайғураман. 
16. Менимча, кўпгина вазиятларда мияга келган биринчи фикр билан иш 
тутиш керак.
17. Ўйламасдан қарор қабул қилган вақтларим ҳам бўлган. 
18. Суҳбатни якунлагач ҳам уни фикран ўз нуқтаи назаримни ҳимоя 
қилувчи далил ва исботларни келтирган ҳолда давом эттирадиган ҳолатлар 
кўп бўлади. 
19. Агар низо юзага келса, бунинг сабабчиси ҳақида ўйлаб кўриб, 
биринчи навбатда ўзим ҳақимда гапираман.
20. Қарорр қабул қилишдан аввал мен доим ҳамма нарсани ҳар 
томонлама ўйлаб кўришга ҳаракат қиламан. 
21. Мендаги юзага келадиган низоларнинг аксарият сабаби
атрофимдагиларнинг мендан нима истаётганликларини била олмаганим учун 
деб ўйлайман.
22. Шнудай ҳолатлар ҳам бўладики, суҳбатдошим билан бўладиган 
суҳбатни 
фикран 
режалаштириб 
туриб, мен фикран 
у 
билан 
суҳбатлашаётгандек бўламан.
23. Менинг сўзларим ва хатти-ҳаракатларим бошқаларда қандай фикр ва 
ҳис-туйғуларни уйғотиши мумкинлиги тўғрисида ўйламасликка ҳаракат 
қиламан.
24. Бировга танбеҳ беришдан олдин уни ранжитиб қўймаслик учун мен 
албатта, қандай сўзлардан фойдаланишим мумкинлиги тўғрисида ўйлаб 
кўраман. 
25. Мураккаб топшириқни ечишда мен бошқа фаолият билан 
шуғулланаётган пайтларимда ҳам у тўғрисида ўйлайман. 


223 
26. Агар мен бирор кимса билан жанжаллашсам, аксарият ҳолатларда 
ўзимни айбдор деб ҳисобламайман.
27. Камдан – кам ҳолларда айтган гапларимдан афсусланаман.

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling