Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Мулоқотда ўз-ўзини бошқариш даражасининг ривожланганлиги
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мулоқотчанлик умумий даражасининг ривожланганлиги
Мулоқотда ўз-ўзини бошқариш даражасининг ривожланганлиги
№ Синалувчиларнинг коммуникатив назорат даражаси Тажриба гуруҳи 89 нафар Назорат гуруҳи 88 нафар Синалувчилар сони Фоизда Синалувчилар сони Фоизда 1. Коммуникатив назорат суст 14 15,7 % 31 35,2 % 2. Коммуникатив назорат ўртача 42 47,2 % 47 53,4 % 3. Коммуникатив назорат юқори 33 37,1 % 10 11,4 % Тажриба ва назорат гуруҳларида ўтказилган “Мулоқотда ўз-ўзини бошқариш даражасини аниқлаш” сўровномаси таҳлилига кўра, тажриба гуруҳидаги талабаларда коммуникатив назорат ва мулоқотда ўзини ўзи бошқариш даражаси (коммуникатив назорат суст 15,7 %, коммуникатив назорат ўртача 47,2 %, коммуникатив назорат юқори 37,1 %) назорат гуруҳидаги респондент-талабаларнинг натижаларидан (коммуникатив назорат суст 35,2 %, коммуникатив назорат ўртача 53,4 %, коммуникатив назорат юқори 11,4 %) йуқори эканлиги аниқланди. Коммуникатив компонент ривожланганлиги даражасини аниқлашга қаратилган навбатдаги методик восита “Мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш” сўровномаси (17-илова) В.Ф.Ряховский томонидан 243 ишлаб чиқилган бўлиб, мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш мақсадида қўлланади. Мулоқотчанлик умумий даражасининг ривожланганлиги № Мулоқотчанлик даражаси Тажриба гуруҳи 89 нафар Назорат гуруҳи 88 нафар Синалувчилар сони Фоизда Синалувчилар сони Фоизда 1. Жуда паст - - 2. Паст 2 2,25 % 14 15,9 % 3. Ўртадан паст 8 8,99 % 19 21,6 % 4. Ўрта 35 39,32 % 32 36,4 % 5. Ўртадан юқори 22 24,72 % 15 17 % 6. Юқори 17 19,1 % 8 9,1 % 7. Жуда юқори 5 5,62 % Синалувчилар гуруҳида ўтказилган “Мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш” сўровномаси натижалари таҳлилига кўра, тажриба гуруҳидаги синалувчиларда мулоқотчанлик даражаси кўрсаткичлари (мулоқотчанликнинг паст 2,25 %, ўртадан паст 8,99 %, ўрта 39,32 %, ўртадан йуқори 24,72 %, йуқори 19,1 %, жуда йуқори даражаси 5,62 %) назорат гуруҳидаги респондентларнинг кўрсаткичларидан йуқори (мулоқотчанликнинг паст 15,9 %, ўртадан паст 21,6 %, ўрта 36,4 %, ўртадан йуқори 17 %, йуқори 9,1 %) эканлиги аниқланди. Коммуникатив компонентни аниқлашга қаратилган сўровнома ва методикалар натижалари таҳлилига кўра, тадқиқот ишимизда тажриба гуруҳларидаги синалувчиларнинг натижалари назорат гуруҳларидаги респондентларнинг кўрсаткичларидан юқори эканлиги англашилди. IV. Эмоционал-иродавий компонентни аниқлашга қаратилган сўровнома ва методик воситалар: 1. “Эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилишни намоён бўлишини ўрганиш” методикаси. 2. “Шахснинг иродавий сифатларини ўрганиш” методикаси (Т.А.Немчинов). Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling