Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

 
22-илова 
Конфликтологик тушунчалар луғати 
Тушунчалар 
Мазмуни 
Конфликт 
даражалари 
Ҳаётий конфликт – тўқнашув, баҳс, жанжал, муштлашув 
кўринишида; 
фалсафий 
конфликт 
– 
турфафикрлиликнинг 
ривожланишида юзага келадиган вазият сифатидаги шакли; 
ижтимоий-этник конфликт – ўткир вазият, шахсий муносабатлар ва 
кишилар, ижтимоий гуруҳлар, ижтимоий институтлар ва умуман 
жамиятнинг умумий қабул қилинган, тасдиқланган аҳлоқ меъёрлари 
тўқнашуви натижалари кўринишида; психологик конфликт – қарама-
қарши томонлар, кучлар, интилишлар, манфаатлар ва эҳтиёжлар, 
мотивлар ва қизиқишлар  тўқнашуви каби кўринишидаги даражалари 
мавжуд. 
Конфликт 
(Лот conflictus - иҳтилоф, тўқнашув, низо) ҳаётий зиддиятлар, 
инсонларнинг истак ва интилишлари, ҳис-туйғулари ва эҳтирослари, 
ўй-фикрлари ва хатти-ҳаракатларидаги қарама-қаршиликлар, кучли, 
драматик тўқнашувлар, келишмовчиликлар; кишиларнинг онги ва 
дунёқараши, 
кайфияти 
феъл-атворидаги 
қарама-қаршиликлар, 
келишмовчилик ва зиддиятларни санъатда, илмий ва бадиий 
адабиётда ифодалаш шакли. 
Педагогик 
конфликт 
Ўқув-тарбия жараёнида педагог ва таълим олувчиларнинг 
манфаатлари тўқнашуви натижасида юзага келадиган қарама-
қаршиликларда 
муносабатларнинг 
ҳал 
қилиниши 
ва 
уйғунлаштирлиши. 
Диалектик 
қарама-
қаршиликлар 
Педагогик тузилманинг тараққиёти, ривожланишнинг шарти 
сифатидаги объектив ўзаро таъсирланиш. 
Тасодифий 
қарама-қаршилик 
Мактаблар, 
кафедралар, 
факультетлар 
раҳбарлари 
ёки 
ўқитувчиларининг тасодифий нотўғри қарорлар сабабли келиб 
чиқадиган қаршилик. 
Педагогик 
конфликтларнинг 
сабабларига кўра 
типологияси 

объектив 
сабабларга 
кўра 
келиб 
чиқадиган 
низолар: 
ўқитувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, педагогик фаолият 
шарт-шароитларига кўра келиб чиқадиган конфликтлар (муҳит, этник 
жиҳатлар); - таълим жараёни иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари 
билан боғлиқликдаги конфликтлар; - таълим муассасасидаги 
шахслараро муносабатларнинг хусусиятлари (субъектив сабабларга 
кўра), ва таълим жараёнининг ҳар бир иштирокчисининг психологик 
хусусиятлари (ёши, индивидуал психологик, ижтимоий-психологик) 
билан боғлиқ конфликтлар. 
Ўқитувчи-талаба 
ўртасидаги 
шахслараро ўзаро 
конфликт 

интизомий (хулқ-атвор зиддиятлари); 

мотивацион (кўп йўналишли мотивлар тўқнашуви); 

ахлоқий-этик (педагогик фаолиятдаги мулоқотда юзага 
келувчи; 


235 
сабаблари 

қадриятлар тизимидаги фарқлар туфайли. 
Ички шахсий 
конфликт 
Шахснинг мотивлари, қизиқишлари, қадриятлари, англанган ва 
англанмаган (онг ости соҳасига доир) манфаатларининг курашини акс 
эттирувчи низолар. 
Шахслараро 
конфликт 
Ўз ҳаётий фаолиятида қарама-қарши ният, орзу, истак ва мақсадларни 
амалга оширишга интилувчи шахсларни ифода этувчи низолар. 
Гуруҳлараро 
конфликт 
Бири-бирига мос келмайдиган мақсадларни кўзлаган ва уларни амалга 
ошириш йўлида бир-бирига тўсқинлик қилувчи ижтимоий 
гуруҳлараро низолар. 
Шахсий-гуруҳли 
конфликт 
Шахснинг хулқи, гуруҳ қоидалари, интилишлари ва қадриятларига 
мос келмаслиги ҳолатларида юзага келадиган низолар. 
Педагог ва талаба 
ўртасидаги 
конфликт 
Ижтимоий ўзаро муносабатларнинг ўзига хос шакли бўлиб, нафақат 
таълим жараёнида юзага келадиган қарама-қаршиликларни 
ифодалайди балки, уларни ҳал этиш жараёни ҳамдир. 
Интизомий низо
Ўқувчилар ёки ўқитувчилар томонидан ўқув жараёни қоидаларини 
бузилишида кузатилади. 
Дидактик ўзаро 
муносабатлар 
соҳасидаги 
зиддиятлар
Асосан ўқувчилар олган баҳоларидан норозилигини ифодалайди.
Ўқитиш 
услубидаги 
конфликтлар 
Талабаларнинг ўқув материалини тушунарсизлигидан ёки тасодифий 
тақдим этилишидан норозилиги, ўқув материалининг мураккаблиги, 
қуруқ услуби ва бошқалар сабабли кузатилади.
Ўқитувчилар ва 
талабалар 
ўртасидаги ўзаро 
муносабатлардаги 
конфликтлар
Тўқнашувга олиб келадиган шахсият ёки хулқ-атвор хусусиятлари 
(ҳамдард бўла олмаслик, талабларнинг юқори даражада баҳоланиши, 
ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг моддий ва маънавий манфаатлари 
тўқнашуви ва бошқалар).
Ўқитувчи ва ота-
она ўртасидаги 
конфликт 
Ота-она учун фарзанд, педагог учун талаба шахси, уни ўзини тутиши, 
педагогик жараёндаги ҳаракати, фаоллиги ҳамда таълим муассасаси 
ички тартиб қоидаларига қай даражада амал қилиши сабабли юзага 
келадиган конфликт. Бу талаба - педагог фарзанд – ота-она 
позицияларини эгаллаган икки катталар ўртасидаги зиддиятлардир. 
Ушбу конфликтнинг хусусиятлари: ўқитувчилар ва ота-оналар 
томонидан қўлланиладиган мақсадларнинг усуллар ва воситалар 
билан боғлиқлиги; 
- қарама-қарши ҳаракатларни ўқитувчи ҳам, ота-оналар ҳам 
қўзғатиши мумкинлиги; 
- можаро жараёнида норозилик одатда ўзаро бўлиши;
- ота-оналарнинг даъволари таълим муассасасида ўқув жараёнини 
ташкил этишнинг турли жиҳатлари ва аниқ ўқитувчиларнинг 
педагогик фаолияти билан боғлиқлиги; 
- кўпинча 
ота-оналарнинг 
ўқитувчи 
талабаларига 
бўлган 
муносабати ҳамда таълим сифатидан норозилиги; 
- ота-оналарнинг ўқитувчи томонидан қўлланиладиган ўқитиш 
услубларидан норозилигини билдириши билан боғлиқ ҳолда низоли 
вазиятни келтириб чиқариши;
- ота-оналар томонидан ўқитувчиларни уларнинг фарзандларини 
ўқитиш ва тарбиялашга мажбур деб ҳисоблаши; 
- ота-оналарнинг позицияси қоида тариқасида, ҳиссиётлари, 
боласини ҳимоя қилиш истаги билан боғлиқ бўлса, ўқитувчининг 


236 
позицияси таълим ва тарбия жараёнининг мақсадлари ва вазифалари 
билан белгиланиши, унга эришиш нормалар ва қоидалар тизимига 
риоя қилиниши; 
- талабалар билимини холисона баҳолашнинг шубҳа остига 
олиниши, 
ўқувчиларнинг 
шахсиятига 
қизиқмаслиги, 
таълим 
олувчиларни камситиш, ҳақорат қилиш ва бошқалар, педагог ва ота-
оналар ўртасида юзага келувчи конфликтнинг хусусиятлари 
ҳисобланади. 
Конфликтлар 
якунланиш 
шакллари
• томонларнинг ихтиёрий келишувига кўра зиддиятнинг ечимга 
келиши ва тўхтатилиши; 
• конфликтнинг симметрик ечимининг топилиши ва тўхтатилиши 
(икки тараф ҳам бир хилда ютиб чиқади, ёки ютқазади); 
• конфликтнинг асимметрик ҳал бўлиши (зиддиятда фақат бир томон 
ютиб чиқади); 
• конфликтнинг бошқа бир катта низони келтириб чиқариши; 
• конфликтнинг аста “ўчиб”, “сўниши” ва йўқолиб бориши 
мумкинлиги. 
Компетенция 
Субъектнинг максадни қўйиш ва унга эришиш учун ташқи ва ички 
заҳираларни самарали бирга ташкил қила олишга тайёргарлиги, 
бошқача айтганда, бу субъектнинг муайян касбий масалаларни еча 
олишга шахсий қобилиятидир. 
“Компетенция” тушунчаси муаммони ҳал этиш учун билим ва вазият, 
билим ва ҳаракат ўртасидаги алоқадорликни таъминлаш имконини 
берадиган билим, қадрият, лаёқатларга асосланган умумий қобилият 
(Н.В.Тарасова). 
Компетенция - билим, малака ва шахсий сифатларини маълум соҳада 
муваффақиятли фаолият учун қўллай олишдир. 
“Компетентлик” инсоннинг билими, интеллектуал ва шахсий 
тажрибасига асосланадиган ижтимоий фаолият” сифатида изоҳланса, 
компетенция – у ёки бу соҳа бўйича билимдонлик” деб таърифланади 
(К.Д.Рискулова). 
Компетентлик
Компетентлик шахс онги ва тузилишидаги жами билимлар, 
яъни инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим томонлари, ўз 
комбинацияларини амалга ошириш йўллари ҳақидаги информацион 
тизим (А.С.Белкин). Компетентлик Ғарбча таълимий фикрларга хос 
бўлиб, муваффақият фалсафасига асосланган. Ўқитувчининг 
компетентлигини ривожлантириш замонавий педагогиканинг долзарб 
муаммоларидан бири ҳисобланади. Унинг муваффақиятли ечими 
ўқитувчига ўқувчиларни ўқитиш жараёнида юзага келадиган 
муаммоларни самарали ҳал этишга ёрдам беради.
Компетентлик - шахснинг муайян таълим йўналиши ёки 
мутахассислиги бўйича олган билим, малака ва кўникмалари ҳамда 
шаклланган шахсий ҳислатларини меҳнат фаолиятида муваффақиятли 
қўллай олиш қобилиятидир. 
Конфликтологик 
компетентлик
Касбий фаолиятда шахслараро конфликтли вазиятларда муайян 
меҳнат вазифаларини бажаришда субъектив томоннинг ажралмас 
хусусияти, меҳнат фаолиятининг субъекти сифатида шахс сифати, 
психологик хусусиятлари, руҳий ҳолати, мустақил ва масъулиятли 
бўлишига имкон берувчи қобилияти (Д.В. Ивченко). Конфликтда 
мумкин бўлган ҳаракатлар стратегиясининг ривожланиш доирасини 
билиш ва муайян шароитда ёки педагогик вазиятда ушбу стратегияни 


237 
амалга ошириш қобилияти (Б.Хасан);
Педагогик 
конфликтларни 
бартараф 
этишга 
шахснинг 
конфликтологик тайёргарлиги, реал педагогик фаолиятга мос 
келадиган асосий конфликтологик комбинацияларини самарали 
амалга оширишни таъминловчи бўлажак ўқитувчи шахсиятининг 
хусусияти (В.В.Базелюк).
Е.Е.Ефимованинг тадқиқотларида конфликтологик компетентлик 
“конфликтларда хатти-ҳаракатларнинг мумкин бўлган усуллари 
доираси тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш ва ушбу 
стратегияларни муайян ҳаётий шароитда амалга ошириш қобилияти” 
деб таърифланади. 
Педагогик жараёндаги шахслараро конфликтларда низоларнинг 
ривожланиш доирасини билиш, реал педагогик фаолиятга мос 
келадиган ҳаракатлар усулларини самарали амалга ошириш ва ўзида 
рефлексив кўникмаларни ифодаловчи бўлажак ўқитувчи шахсининг 
хусусияти (И.Н.Шодиев). 
Рефлексив-
педагогик 
усуллар 
Педагогик муносабат субъектларининг ҳаракатларини таҳлил қилиш, 
ўзини ўзи баҳолаш, ривожлантириш ва педагогик низоларни ҳал 
қилиш учун ўзини ўзи такомиллаштиришга қаратилган усуллар. 
Рефлексия 
(лотинча “reflexio” - ортга қайтиш, акс этиш): кишининг ўз хатти-
ҳаракатлари, уларнинг асосларини тушуниб этиши, фахмлашига 
қаратилган назарий фаолияти; билишга доир алоҳида фаолият; 
шахсий кечинмалари, ҳис-туйғулари ва ўй-хаёллари моҳиятини 
фикрлаш орқали англаш. 
Педагогик 
рефлексия 
Инсоннинг ўзини ўзи англаши, бунда “нафақат ўқитувчи ўз хатти-
ҳаракатларига тўғри баҳо бериши, балки, талаба билан педагогик 
мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорлик қиладиган талабалар жамоаси
педагогик жамоа, таълим-тарбияга масъул шахслар ва ота-оналар уни 
қандай қабул қилишини тушуна олиш қобилияти ҳамдир. П.Р - 
бўлажак ўқитувчига ўз-ўзини касбий жиҳатдан такомиллаштириш 
манбаларини ўз билими ва имкониятларидан излаб топишда 
кўмаклашади ҳамда унинг ривожланишини таъминлайди. 
Хулқ-атвор 
Шахс учун типик ҳисобланган, фаолият усулларида намоён 
бўладиган, шахснинг турли шароитларга муносабати билан 
белгиланадиган индивидуал психологик хусусиятлари йиғиндиси 
тушунилади. 
Конфликт 
субъектлари 
Биргаликдаги ҳаракат иштирокчилари, улар индивидлар, индивидлар 
гуруҳи, ижтимоий ташкилот тарзида намоён бўлиши мумкин. 
Конфликт 
объекти 
Аниқ моддий ва маънавий ресурслар, қондирилмаган эҳтиёжлар, 
хоҳишлар, биргаликдаги ҳаракат субъектлари манфаатлари, яъни 
конфликтнинг нимадан келиб чиққани. Конфликт объектини аниқлаш 
осон эмас. Конфликт объекти – бу қарама-қарши фикр келиб 
чиқишининг сабаби. 
Конфликтли 
муносабатлар 
Субъектлар ўртасидаги муносабатнинг шакли ва мазмуни, уларнинг 
конфликтни якунлаш учун қиладиган ҳаракатлари. 
Конфликтли 
вазият 
Муайян вақт оралиғида конфликтнинг ривожланиши. 
Конфликтли 
қарама-қарши 
фикрлар 
Конфликт субъектлари ўртасидаги келишмовчиликлар, қарама-қарши 
манфаатлар, интилишлар, эҳтиёжларнинг асосий бандлари. 
Конфликтнинг 
Қарама-қарши фикрлар кучайишига, конфликт юзага келишига олиб 


238 
сабаблари 
келган шароитлар. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling