Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Синалувчиларда танқидга ижобий муносабатнинг ривожланганлиги


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Синалувчиларда танқидга ижобий муносабатнинг ривожланганлиги 
 
№ Синалувчиларнинг танқидга 
муносабати 
Тажриба гуруҳи 89 нафар Назорат гуруҳи 88 нафар 
Синалувчилар 
сони 
Фоизда 
Синалувчилар 
сони 
Фоизда 
1. 
Паст
14 
15,7 % 
32 
36,4 % 
2. 
Ўрта
49 
55,1 % 
44 
50 % 
Юқори
26 
29,2 % 
12 
13,6 % 


241 
“Сиз танқидга кандай муносабатда бўласиз?” сўровномаси натижаларига 
кўра, тажриба ва назорат гуруҳидаги синалувчи-талабаларнинг танқидга 
муносабатининг паст, ўрта ва юқори даражалари аниқланди. Сўровнома 
таҳлилига кўра, тажриба гуруҳидаги талабаларда танқидга муносабатнинг 
паст даражаси 15,7 %, ўрта даражаси 55,1 %, юқори даражаси 29,2 % га 
ривожланганлиги аниқланди. Назорат гуруҳидаги синалувчиларнинг 
танқидга муносабатининг паст даражаси 36,4 %, ўрта даражаси 50 %, юқори 
даражаси 13,6 % фоиз эканлиги қайд этилди.
Юқоридагилардан хулоса қилишимиз мумкинки, ўтказилган “Сиз 
танқидга кандай муносабатда бўласиз?” сўровномаси натижалари таҳлилида 
тажриба гуруҳидаги респондент-талабаларнинг натижалари назорат 
гуруҳидаги синалувчиларнинг кўрсаткичларидан юқори эканлиги кузатилди. 
Когнитив компонент мазмунини аниқлашга қаратилган навбатдаги 
сўровнома “Низолашувчанлик даражасини аниқлаш” сўровномаси шахсга 
низолашувчанлик хусусияти қанчалик хос эканини аниқлашга хизмат қилади.
Синалувчиларда низолашувчанлик даражасининг намоён бўлиши 
№ 
Синалувчиларнинг 
низолашувчанлик даражаси 
Тажриба гуруҳи 89 нафар 
Назорат гуруҳи 88 нафар 
Синалувчилар 
сони 
Фоизда 
Синалувчилар 
сони 
Фоизда 
1. 
Паст
12 
13,5 % 
34 
38,6 % 
2. 
Ўрта
46 
51,7 % 
43 
48,9 % 
3. 
Юқори
31 
34,8 % 
11 
12,5 % 
Тажриба ва назорат гуруҳларида ўтказилган “Низолашувчанлик 
даражасини аниқлаш” сўровномаси натижалари таҳлилига кўра, тажриба 
гуруҳидаги талаба-респондентларнинг натижалари (паст 13,5 %, ўрта 51,7 %, 
йуқори 34,8 %) назорат гуруҳидаги синалувчиларнинг кўрсаткичларидан 
(паст 38,6 %, ўрта 48,9 %, йуқори 12,5 %) йуқори эканлиги қайд етилди. 
Юқоридагилардан хулоса қилишимиз мумкинки, “Сиз танқидга қандай 
муносабатда бўласиз?” методикаси ва “Низолашувчанлик даражасини 
аниқлаш” 
сўровномаси 
натижаларига 
кўра, 
конфликтологик 


242 
компетентликнинг когнитив компоненти ривожланганлиги тажриба 
гуруҳларида юқори эканлиги тасдиқланди. 
III. Коммуникатив компонентни аниқлашга қаратилган сўровнома ва 
методикалар:
1. “Мулоқотда ўзини ўзи бошқариш даражасини аниқлаш” сўровномаси. 
2. “Мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш” сўровномаси. 
Конфликтологик 
компетентликнинг 
таркибий 
қисми 
бўлган 
коммуникатив компонентни ташхис этиш имконини берувчи “Мулоқотда ўз- 
ўзини бошқариш даражасини аниқлаш” сўровномаси шахснинг мулоқот 
давомида ўзини ўзи қанчалик кучли бошқара олишини ўрганишга хизмат 
қилади.

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling