5
ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини
шакллантириш ва уларни
амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Олий таълим тизимида
педагогик низолар коррекцияси, педагогик низоларни конструктив бартараф
этишнинг психологик-педагогик асослари Ш.Абдуллаева, Н.Азизходжаева,
М.Ахмедова, М.Давлетшин, С.Джумаева, С.Жалилова, Х.Ибрагимов,
В.Каримова, Х.Каримов, Д.Нарзиқулова, Д.Рўзиева, З.Салиева, Г.Туйчиева,
А.Холиқовлар томонидан тадқиқ этилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидан А.Анцупов,
С.Баныкина, Е.Ефимова, В.Журавлев, Д.Ивченко, М.Клименский, Г.Бреслав,
Е.Корнеску, В.Сидоряк, Р.Куприянов, А.Мельничук, С.Мустафаева,
С.Романов, Е.Сгонникова, А.Шипилов кабиларнинг тадқиқотларида
шахслараро
конфликтлар, конфликтларнинг хусусиятлари, конфликтологик
компетентлик, мулоқотда конфликтли
вазиятларнинг юзага келиши,
конфликт динамикасининг ижтимоий-психологик хусусиятлари касбий
таълим нуқтаи назаридан ёритиб берилган.
Хорижлик олимлардан K.Bohlander, D.Kelley, H.Kevin, A.Lindsey,
Sh.Miceli, T.Simons., R.Peterson, W.Weston
кабилар касбий фаолиятдаги
конфликтлар; конфликтнинг жинсга, ёшга кўра фарқлари; ўқитувчи ва талаба
ўртасидаги конфликтлар; конфликтли вазиятларни бошқариш ва ҳал этишда
қарорлар қабул қилиш; низоларнинг шахс хулқ-атворига алоқадорлиги
бўйича илмий изланишлар олиб боришган.
Do'stlaringiz bilan baham: