Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши 
устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва 
технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик 
давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари 
миллий базаси. – Т., 2020. – 28 февраль. 



ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни 
амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Олий таълим тизимида 
педагогик низолар коррекцияси, педагогик низоларни конструктив бартараф 
этишнинг психологик-педагогик асослари Ш.Абдуллаева, Н.Азизходжаева, 
М.Ахмедова, М.Давлетшин, С.Джумаева, С.Жалилова, Х.Ибрагимов, 
В.Каримова, Х.Каримов, Д.Нарзиқулова, Д.Рўзиева, З.Салиева, Г.Туйчиева, 
А.Холиқовлар томонидан тадқиқ этилган. 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидан А.Анцупов, 
С.Баныкина, Е.Ефимова, В.Журавлев, Д.Ивченко, М.Клименский, Г.Бреслав, 
Е.Корнеску, В.Сидоряк, Р.Куприянов, А.Мельничук, С.Мустафаева, 
С.Романов, Е.Сгонникова, А.Шипилов кабиларнинг тадқиқотларида 
шахслараро конфликтлар, конфликтларнинг хусусиятлари, конфликтологик 
компетентлик, мулоқотда конфликтли вазиятларнинг юзага келиши
конфликт динамикасининг ижтимоий-психологик хусусиятлари касбий 
таълим нуқтаи назаридан ёритиб берилган. 
Хорижлик олимлардан K.Bohlander, D.Kelley, H.Kevin, A.Lindsey, 
Sh.Miceli, T.Simons., R.Peterson, W.Weston кабилар касбий фаолиятдаги 
конфликтлар; конфликтнинг жинсга, ёшга кўра фарқлари; ўқитувчи ва талаба 
ўртасидаги конфликтлар; конфликтли вазиятларни бошқариш ва ҳал этишда 
қарорлар қабул қилиш; низоларнинг шахс хулқ-атворига алоқадорлиги 
бўйича илмий изланишлар олиб боришган. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling