6
Тадқиқотнинг вазифалари:
бўлажак
ўқитувчиларда
педагогик-психологик
фанлар
орқали
конфликтологик компетентликни ривожлантириш имкониятларини таҳлил
этиш;
бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик
компетентликнинг тузилиши,
компонентлари, мезонлари ва кўрсаткичларини такомиллаштириш;
бўлажак
ўқитувчиларда
конфликтологик
компетентликни
ривожлантиришнинг функционал-тузулмали
моделини такомиллаштириш;
рефлексив усуллар орқали бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик
компетентликни
ривожлантиришнинг
педагогик
шарт-шароитларини
такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг объекти бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик
компетентликни ривожлантириш жараёни
белгиланиб, тажриба-cинов
ишларига Тошкент
давлат педагогика университети, Жиззах давлат
педагогика
институти, Қўқон давлат педагогика институтининг 177 нафар
респондент-талабалари жалб қилинди.
Тадқиқот
предмети
бўлажак
ўқитувчиларда
конфликтологик
компетентликни ривожлантириш мазмуни, шакл, метод ва воситалари.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида қиёсий-таққослаш,
педагогик кузатув, сўров, суҳбат, анкета, тест,
моделлаштириш, педагогик
эксперимент ва математик-статистик таҳлил методларидан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: