Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


-Амалий машғулот. Конфликт динамикаси


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

 
8-Амалий машғулот. Конфликт динамикаси 
Режа: 
1.Шахснинг низолашувчанлик даражасини аниқлаш. 
2.“Позицион мулоқот” ўйин усули. 
3.Низони ҳал этишни ижодий моделлаштириш усуллари. 
1-топшириқ. (Мини-тадқиқот). Низолашувчанлик даражасини 
аниқлаш сўровномаси. Мазкур сўровнома шахсга низолашувчанлик 
хусусияти қанчалик хос эканини аниқлашга хизмат қилади.ушбу методикани 
ишлаш натижасида ўзингизнинг низолашувчанлик даражангизни аниқлашга 
муваффақ бўласиз!
2-топшириқ. Қуйида берилган конфликт турларини номланг ва 
динамикасини изоҳланг! 
Конфликтли вазиятлар 
Конфликтнинг динамикаси ва хусусиятларини ёритиб 
беринг! 


175 
3-топшириқ. “Позицион мулоқот” ўйин усули. Расмий ўйиннинг 
мақсади: бўлажак ўқитувчининг коммуникатив воситалари диапазонини 
кенгайтириш, талабалар билан педагогик мулоқотнинг самарали индивидуал 
услубини излаш. Мазкур ўйинли технология 3 босқичда амалга оширилади:
1-босқичда ўқитувчи гуруҳдаги иккита талаба - қатнашчини “ўқитувчи 
талаба”-нинг ўзаро муносабатига оид таниш вазиятлардан бирини кўрсатиб 
беришни сўрайди. Қолган талабалар ўқитувчи сифатида қолишади. Таниш 
вазиятлар қуйидагича бўлиши мумкин: “Талаба дарсга келмайди, ўқитувчи 
уни чақиртиради, “Гуруҳда ўзлаштириш пасайиб кетди” ва ҳоказо. 


176 
Танланган вазият берилган коммуникатив позицияга мос намойиш этилади: 
ўқитувчи қаттиққўл, расмий-ҳукмли услубда сўзлайди, “талаба” эса ўзини 
оқлашга ҳаракат қилади, ўқитувчининг танбеҳини жим эшитади. Вазият 
кўрсатиб бўлингандан сўнг: талаба бундай суҳбатдан қандай ҳиссиёт ва 
таассурот олди, ўқитувчи ўзини қандай ҳис қилди, мазкур вазият гуруҳда 
қандай фикр уйғотди деган саволларнинг умумий муҳокамаси ўтказилади. 
Аслида давомати ва ўзлаштириши яхши, лекин ушбу вазиятда “муаммоли 
талаба” ролида чиққан талаба кўпинча кескин таъсир чоралари, буйруқ 
оҳанги охир-оқибатда нофаоллик, тушкунлик ва баъзан жаҳлдорликка ҳам 
олиб келишини таъкидлайди. Гуруҳ қатнашчилари талабалар билан фақат 
авторитар услубда мулоқот қилиш педагогик мақсадга эришиш учун 
самарасиз деган фикрга тўхталди.
2-босқичда ҳам ўқитувчи - талаба мулоқоти вазияти олинади, лекин 
роллар алмашади, коммуникатив позициялар ўзгаради. Гарчи талаба ўзини 
такаббур, манман ва ғашга тегадиган даражада тутса ҳам “ўқитувчи” 
ролидаги қатнашчига овоз оҳангини ўзгартириш таклиф қилинади. 2-босқич 
натижаларининг жамоавий муҳокамаси ўқитувчининг талабага боғлиқлик 
вазияти нима сабабдан юзага келиши, уни қандай олдини олиш ва бартараф 
этиш мумкинлиги таҳлилига бағишланади. 
3-босқичда юқоридаги вазиятлар мисолида талаба билан психологик 
тўлақонли мулоқотни ўрнатишга кўмаклашувчи усул ва воситаларни 
аниқлаш, шу билан бирга педагогик бошқарув позициясини амалга ошириш 
назарда тутилади. Гуруҳ ўқитувчининг талабалар билан суҳбатини қандай 
бошлаши, қандай гапириши ва қандай фразалардан фойдаланиши, бу суҳбат 
қандай руҳда олиб борилиши зарурлигини муҳокама қилади. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling