Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

 
4-илова 
Мотивацион таъсир кўрсатиш усули
 
Муваффақиятли вазиятни яратиш. Талабалардан келгуси ўқитувчилар 
учун мавжуд бўлган зиддиятли вазиятни ҳал қилишнинг муайян усулларини 
намойиш этадиган ва уларнинг рефлектив таҳлилини ўтказишга имкон 


184 
бераган қуйидаги низоли вазиятни ҳал қилиш сўралди: “Бешинчи синф 
ўқувчиларидан бири машғулот вақтида ўқитувчи айтган барча ибора ва 
сўзларни такрорлаб кулиб машғулотнинг боришига ҳалал бериб ўтиради. 
Бошқа барча ўқувчилар уни диққат билан кузатиб, мавзу ва дарсни 
унутишади. Ўқитувчига низоли вазиятни ҳал қилишда ёрдам беринг ва 
болаларнинг эътиборини дарс мавзусига қайтаринг”. Ушбу зиддиятли 
вазиятдан чиқиш йўлларидан бири қуйидагича: “Ўқитувчи барча ўқувчиларга 
жисмоний тарбия дақиқаси тўғрисида эълон қилади ва дарсни олиб боришига 
тўсқинлик қилаётган талабани доскага чақиради, шу жисмоний маданият 
дақиқасида уни ёрдамчиси деб атайди”. 
“Узулиш” ҳолатининг пайдо бўлиши. Ушбу босқичда конфликтологик 
компетентлик соҳасида бўлажак ўқитувчиларда билимларнинг етишмаслиги 
аниқланади. Бўлажак ўқитувчиларга ташқи кўринишидан олдинги ҳолатга 
ўхшаш қуйидаги вазиятни ҳал этиш таклиф қилинади аммо унинг мазмуни ва 
таркибий қисми (иштирокчилар сони, оқибати) уни биринчи усулдаги тарзда 
ҳал қилишга имкон бермайди: “Ўнинчи синфда олтинчи соат дарс вақтида 
болалар ўйин ўйнаб бир-бирларига қоғозга нимадир ёзиб улоқтирадилар. 
Ўнинчи синф ўқувчилари дарс мавзусини унутиб, синфхонани қоғоз билан 
тўлдириб ташлашди. Ўқитувчига низоли вазиятни ҳал қилишда ёрдам 
беринг, ўнинчи синф ўқувчиларининг эътиборини дарс мавзусига қайтаринг 
ва синфни ким тозалаши кераклигини ҳал қилинг”. Вазият ташқи 
кўринишига кўра аввалгисига ўхшайди, аммо бу низоли вазиятнинг 
иштирокчилари юқори синф ўқувчиларилиги, ушбу тартибсизликка 
кўпчиликнинг қўшилганлиги, ва синфни тозалашни ҳал этиш билан 
мураккаблашади. 
“Узулиш” жойини аниқлаш. Янги яратилган конфликтли вазиятда 
бўлажак ўқитувчилар педагог билан биргаликда уни ҳал қилишда зарур 
бўлган конфликтологик компетентликни ривожлантириш вазифалари ва 
мақсадларини шакллантиришлари керак бўлади. 


185 
Мақсад ва вазифаларни шакллантириш. Ушбу усулни амалга ошириш 
жараёнида 
биз 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш 
мақсадларини шакллантирдик: конфликтологик билимларни олиш; педагогик 
ҳодисаларни мақсадга мувофиқ кузатиш, уларни тўғри баҳолаш ва 
конструктив қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш; 
педагогик зиддиятли вазиятни ҳал қилишни моделлаштириш кўникмаларини 
ривожлантириш. 
Биз конфликтологик компетентликни ривожлантириш бўйича қуйидаги 
вазифаларни ҳам шакллантирдек: шахслараро қарама-қаршиликлар ва 
конфликтларнинг табиатини тушунишни ўрганиш; низоларга конструктив 
муносабатни ривожлантириш; мураккаб вазиятларда низоли бўлмаган 
мулоқот кўникмаларини эгаллаш; муаммоли вазиятларни юзага келишини 
баҳолаш ва тушунишни ўрганиш; низоли ҳодисаларни бошқариш бўйича 
кўникмаларга эга бўлиш; юзага келаётган низоларнинг конструктив 
ривожланишини ўрганиш; низоларнинг оқибатларини прогноз қила олиш; 
қарама-қаршиликлар ва низоларни конструктив тартибга солиш; низоларнинг 
салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича кўникмаларни эгаллаш. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling