Диссертацияси илмий раҳбар: Доцент Абдуллаев А. Қўқон 2010 ҚИСҚартмалар дтс давлат таълим стандарти


Download 397.5 Kb.
bet19/25
Sana28.03.2023
Hajmi397.5 Kb.
#1305064
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
soglomlashtirish trenirovkalari stt vositasi sifatida

СКЕЙТБОРДИНГ – ролик ўрнатилган тахтада юриш. Машғулотлар асфальт ётқизилган ёки сатҳи текис майдонларда, албатта пастлик ва баландлиги, кескин бурилишлари, сакраш, ҳавода турли хил харакатларни бажариш имконияти бўлган жойлари бўлса мақсадга мувофиқ. Скейтбординг тизза бўғинлари, товон бўғинларини, мустаҳкамлайди, муваззанат сақлаш, ҳаракат координацияси, чаққонликни, эгилувчанлик, танани ўзини, унинг қисмларини бошқариш, куч, чидамлилик, харакат тезлигини ривожлантиради. Ўқувчи, талаба-ёшлар кун тартибида соғломлаштириш машғулотлари ёки соғломлаштириш тренеровкалари тарзида жойлаштирилиши ҳозирги кун талаби.
СТРЕТЧИНГ – чўзилиш, узайтириш, кенгайтириш. Турли хил ҳолат (поза)ларда туриб мушакларни, бўғинларни тортиб, эзиб, осиб узайтириш чўзишдек комплекслари бўлиб, уларни бажаришда қуйидагиталабларга риоя қилиш талаб қилинади; қайси гуруҳ мушаклари устида ишлаш аниқ қилиб белгилаб ёки локаль ажратиб олиниши; машқни бажаришда қизга нисбатан эгилувчанлиги яхши дўстингиз бажарганини бажараман жеб унга тақлид қилмаслик, барча ҳаракатлар ўзининг чегарасида бажарилиши, ўзининг шахсий ҳаракт диапазонингизни, бўғинлар, боғламаларингизникини секин, озгина чўзиш; статик босим ҳисобига харакатланмай ўз чегарангизни топиш ва ундан оширмаслик; машқ бажариш пайтида сокин, осойишта ва бир хил ритмда нафас олиш ва чиқариш; ўткир оғриқ, санчиқ пайдо бўлиши билан машқни бижаришни кескин тўхтатиш. Бундай гимнастика машқлари спорт, соғломлаштирш жараёнида қўшимча восита сифатида фойдаланилади.
СУМО – Японларнинг бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган миллий якка кураши. Курашчининг вазифаси – рақибини чизиб қўйилган айланадан суриб, итариб чиқариш ёки полга бирор жойини текказиш (қўли, танасининг бирор бўлагини). Элликдан ортиқ рақибни доирадан чиқариб ташлаш, ёки кўтариб ирғитию юбориш усуллари мавжуд. “Айланага кириш” деб номаланадиган курашчиларнинг анъанавий маросим (удум)и бўлиб, у курашчилар учун ўзига хос розминка ролини ўйнаса (4 минут давом этади), томошабинлар рухий куч синашувга тайёрлайди.

Download 397.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling