Доц. Казаков А. Н. 2022 г
Download 196.53 Kb.
|
14-вариант
Картография
Картография – табиат ва жамиятдаги воқеа ва ходисаларнинг жойлашишини ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлигини, ҳамда уларнинг хусусиятларини, вақт ўтиши билан ўзгаришини, махсус тасвир-образли белги моделлар воситасида математик йўл билан текисликда кичрайтириб генерализация қилиб тасвирлашни ва ундан тадқиқот усули асосида манба сифатида фойдаланишни ўргатувчи фандир. Картография қадимий фанлардан бири бўлиб, бу фан тўғрисидаги дастлабки таърифни милоддан икки аср илгари яшаган улуғ олим Клавдия Птоломей томонидан берилган деса бўлади. У география фанининг вазифаси Ер юзасини картографик жиҳатдан тасвирлашдан иборатдир деган эди. Вақт ўтиши билан картография фанининг таърифи ҳам ўзгариб такомиллаша борди ва яқин вақтларгача картографиягеографик карталар тўғрисидаги фан деб, унинг асосий вазифаси географик карталарни тузиш ва ундан фойдаланиш йўлларини ўргатишдан иборат деб келинган. «Карта» атамаси ўрта асрлардан буён фойдаланиб келинмоқда. Бу атама лотинча «chartes» сўзидан олиниб папирус қоғоз варағи деган тушунчани билдиради. Ҳозирги вақтда «карта» атамаси дунёнинг турли давлатлар тилларида ишлатилиб келинмоқда. Масалан, французча- carte, немисча-қarte, италянча ва португалча-carta, голландча -аввал ва ҳ.з.лар. Шу билан бир қаторда бу атама ўрнига, бир қанча мамлакатларда бошқа атама яъни «маппа» сўзини ишлатиб, полотони бир бўлаги деган маънони билдиради. Масалан, инглизлар-maп деб атайдилар. Баъзи мамлакатларда иккала атама яъни инглизлар «chart» сўзини денгиз ва аэронавигация карталарида, испанлар «carta» атамасини план, денгиз карталарида ишлатадилар. Баъзи ўринда бутунлай бошқа атамаларни-масалан, японияликлар-tizu, венгерлар-erқep (жой тасвири) деган атамани ишлатадилар. Баъзи манбаларда карта – Ер юзасини текисликдаги кичрайтирилган тасвири деб юритилиб келинган. Ҳақиқатдан ҳам географик карталар математик йўл билан ҳисоблаш натижасида.Ер эллипсоидини текисликда кичрайтирилиб тасвирланиши натижасида вужудга келади. Юқорида айтилганидек, карталарда воқеа ва ҳодисалар махсус белги-образли моделлар ёрдамида тасвирланади. Тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларнинг миқдори, 6 сифати, жойлашган ўрни ва бошқа хусусиятларини картага қараб билиш мумкин. Лекин картанинг мақсади, масштаби ва ишлатилишига қараб тасвирланаётган тафсилотлар сараланиб, умумлаштирилиб, яъни генерализация қилинган ҳолда тасвирланади. Картографик тасвир географик картанинг асосий қисми бўлиб, тасвирланаётган ҳудуднинг табиий ва ижтимоий-иқтисодий жихатларини, воқеа ва ҳодисаларнинг географик жойланиш хусусиятларини, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ҳатто ўзгаришини башорат қилиш имкониятига ҳам эгадир. Карта, океан ва денгизда сузишда, ҳавода учишда, туристик сайёҳатларда ва ҳарбий соҳада асосий йўл кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Карта халқ хўжалигимизни режалаштиришда, геологик қидирув ишларида, қурилишларни лойиҳалашда, мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларини тўғри тақсимлашда ва ҳудудларни ҳар тарафлама ривожлантиришда фойдаланиладиган асосий манбалардан биридир. Ниҳоят, географик карта мактабда ўқувчиларга география ва тарих фанларини ўрганишда асосий кўргазмали билим манбаидир. Картография фани кўпгина фанлар, чунончи георафия, геодезия, топография, математика, геоинформатика, статистика фанлари билан узвий боғлангандир. Картография, ўз навбатида бир неча мустақил қисмларга бўлинади: карташунослик, картометрия, математик картография, карталарни чизиш ва жиҳозлаш, карталарни тузиш ва тахрир қилиш, карталарни нашр қилиш, карталарни моделлаштириш, картографик менежмент ва бошқалар. Карташунослик картография фанининг назарий томони ва унинг босиб ўтган тарихий тараққиёт йўли, карталар ва бошқа картографик тасвирларнинг типларини ва хилларини, картадан фойдаланиш усулларини, ҳар хил картографик асарларни таҳлил қилиш усулларидан баҳс этади. Математик картография географик карталар тузишда ишлатиладиган картографик проекцияларни, яъни Ер эллипсоидини текис юзада тасвирлаш усулларини ўргатади. Картометрия карталарда майдон, масофа, ҳажмларини ҳисоблаш йўлларини, рельефни ўрганиш натижасида миқдор кўрсаткичлар асосида сифат кўрсаткичларни кўрсатиб бериш йўлларини ўргатади. 7 Карталарни лойиҳалаш ва таҳрир қилиш картографиянинг асосий қисмларидан бири бўлиб, картанинг дастлабки нусхасини (асил) тузиш ва уни таҳрир қилиш усулларини тушунтиради. Картани нашр қилиш соҳаси, асосан картани нашрга тайёрлаш ва нашр қилиш ҳамда уни йиғиб, керак бўлса муқовалаш ишларини ўргатади. Тадқиқотни картографик усули ўзига хос соҳа бўлиб, картадаги тасвирланган воқеа ва ҳодисаларни тадқиқот қилиш учун картадан фойдаланиш масалаларини ўрганиш, яъни картадан тадқиқот манбаи сифатида фойдаланиш масалалари билан шуғулланади. Картографик менеджмент картографияда янги соҳа бўлиб, картографик корхоналарни ташкил қилиш, карта ишлаб чиқаришни режалаштириш ва тайёр махсулотни эгаларига етказиб бериш ва сарф-харажатларни, ҳисоб–китоб қилишнинг янги усулларини қидириб топиш йўлларини ўрганади. Геоинформацион картография картографияда янги тармоқ бўлиб, картадан информация манбаи сифатида фойдаланиш йўлларини ўргатади. Картография жуда кўп фанларни ўрганишда фойдаланилиб, баъзи бир соҳалар учун махсус картография тармоқлар яратилган: Масалан, геологик картография, геоморфологик картография, геоботаник картография, тупроқлар картографияси, ижтимоий-иқтисодий картография, геоэкологик картография, демографик картография ва ҳоказолар. Сўнгги йилларда космосдан олинган суратлар асосида янги мавзули мукаммал ва аниқ карталар яратилиб, эски карталар янгиланмоқда, натижада космик картография алоҳида курс сифатида ўрганилмоқда. Ҳозирги вақтда карта тузишда, нашр қилиш жараёнида компьютердан кенг фойдаланилмоқда, натижада карта тузиш ва нашр қилиш тезлашиб сифати яхшиланмоқда. Охирги вақтларда картографияда вужудга келган янги тармоқ Ер тасвирини умумий назариясини ва ундан илмий амалиётда фойдаланишни ўрганувчи фан геоиконика тез суръатлар билан ривожланмоқда.Ҳозирги кунда оммавий ахборот воситаларида, айниқса телевиденияда, газета ва журналларда картадан кенг фойдаланилмоқда, бу эса кўрсатувларнинг мазмуни, сифати ва кўргазмалилигини ошишига сабаб бўлмоқда. Натижада телевезион картография шаклланмоқда. 8 Картография фанини ривожланишида Эратосфен, Птоломей қатори ўрта осиёлик алломалар ал Хоразмий ва ал Берунийларнинг хизматлари каттадир. Дунё картография фанини шаклланишида Ғарбий Европа олимлари Меркатор, Сансон, Снеллуслар ва рус олимлари Ф.Н.Красовский ва А.А.Изотовларнинг хизматлари катта. Собиқ Иттифоқ даврида картография бўйича йирик картографик асарлар яратилди. Масалан, БСАМ (Дунёнинг катта совет атласи), ФГАМ (Дунёнинг табиий географик атласи), Дунё атласи ва собиқ республикаларнинг комплекс атласлари. Шу жумладан, Ўзбекистоннинг 2 томли илмий маълумотномали атласи, Тошкент атласи ҳамда Ўзбекистоннинг ўқув атласлари. Мустақилликдан сўнг мамлакатимизда картография ҳам бошқа соҳалар каби ривожланмоқда. Ўтган ўн йил ичида республикани 1:1 млн. масштабли Экологик картаси, иқтисодий картаси ва бир қанча Ўзбекистон ўқув карталари чоп этилди. 1999 йилда республикамиз Президенти фармойиши билан Ўзбекистон географик атласи яратилди. Унда республикамиздаги катта иқтисодий ўзгаришлар ўз ифодасини топган. 2000-2001 йилларда 7, 8, 9-синфлар учун Ўзбекистоннинг ва хорижий мамлакатларнинг ижтимоий- иқтисодий ўқув географик атласлари яратилди. Республикамизнинг университетларида география мутахассисликлари тайёрлайдиган география факультети талабалари учун ўқитиладиган фанлар орасида картография алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки географик карта ва картографик билимлар талабаларнинг дунёқарашларини шакллантиришда, борлиқни макон ва замон билан боғлаб тушунтиришда, географик жараёнларнинг табиий қонуниятларини ўрганишда, географик тадқиқотларни мукаммал олиб боришда жуда қўл келади, тадбир жоиз бўлса географиянинг иккинчи тили ҳисобланади. Географик карта Ер юзасидаги табиий ва ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни маълум бир вақтдаги ҳолатини махсус белгилармоделлар ёрдамида, математик йўл билан кичрайтирилиб тасвирланган кўзгудир. Географик картасиз бирон-бир ҳудуднинг табиати, хўжалиги, тарихи ва бошқа хусусиятлари тўғрисида аниқ кўргазмали маълумот олиб, тасаввур қилиш қийин. Ўз ватанини ва унинг ҳудудларини билиш, ўрганиш учун даставвал унинг картографик тасвирига эга бўлиш лозим. Шу сабабдан географик карталарга бўлган эътибор бугунги кунда тобора ошиб бормоқда. Географик карта мактабда ва кундалик ахборот воситаларида (айниқса телевиденияда) энг янги ва кўргазмали информация берувчи манба сифатида кенг фойдаланилмоқда. Тарих фанини ўрганишда ҳам карталардан кенг фойдаланилмоқда. Карталар такомиллашиб, атрофимизни ўраб турган борлиқнинг универсал моделига айланмоқда. Республикамиздаги географ бакалаврлар тайёрланаётган барча олий ўқув юртларида картография асосий фан сифатида ўрганилади. Карталарнинг, картографик билимларнинг шунчалик зарурлигига қарамасдан ўзбек тилида дарслик яратилмаган. Ушбу дарслик шу камчиликни бартараф этиш мақсадида тайёрланди. Download 196.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling