Доц. Казаков А. Н. 2022 г
Хариталар хақида умумий маълумотлар
Download 196.53 Kb.
|
14-вариант
Хариталар хақида умумий маълумотлар
Географик ҳариталар - ер юзасининг табиат ва жамиятдаги воқеа ва ҳодисаларнинг маʼлум бир вақтдаги ҳолати умумлаштириб, кичрайтириб коʻрсатилган текисликдаги тасвири. Географик ҳариталар учун ҳаритаграфик проексиялар, шартли белгилар ва ҳаритаграфик генерализация (саралаш) хос. Географик ҳариталар ўзининг мазмуни, тасвири, коʻргазмалилиги ва замонавийлиги боʻйича ҳаритаграфик модел ҳисобланади. Географик ҳариталарнинг биринчи хусусияти — ҳаритаграфик проексиялар ёрдамида ердаги ва б. сайёралардаги обʼектларнинг оʻрни, планли оʻлчамлари ва шакли ҳақида тоʻгʻри маʼлумотлар олишга имкон беради. Географик ҳариталар нинг иккинчи хусусияти — ҳаритаграфик белгилардан фойдаланган ҳолда: а) ер юзасининг бирор қисмини ёки ҳаммаси (ҳатто сайёралардаги) ни масштаб асосида кичрайтириб, масштабга тоʻгʻри келмайдиган зарур обʼектларни масштабсиз шартли белгилар билан тасвирлаш мумкин; б) ҳаритада ер юзасининг релефини (мас, горизонталлар ёрдамида) текисликда ёйиб коʻрсатиш мумкин; в) Г. х.да тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларнинг фақат ташқи коʻринишигина эмас, уларнинг ички тузилиши ва мазмуни ҳам тасвирланади (мас, денгиз ҳариталарида чуқурлиги, сувининг кимёвий таркиби, оқим тезлиги, денгиз тубининг релефи, флора ва фаунаси ва ҳ. к.); г) сезги органлари бевосита қабул қилмайдиган ҳодисаларнинг тарқалишини ва бевосита эришиб боʻлмайдиган алоқа ва муносабатларни коʻрсатиш мумкин (мас, магнит стрелкасининг огʻиш бурчагини); д) айрим обʼектларга хос кам аҳамиятли томонлари, ҳодиса ва деталларини истисно қилиш ва уларнинг умумий ҳамда асосий белгиларини ажратиб бериш мумкин. Географик ҳариталар нинг айниқса учинчи хусусияти — тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларни танлаш, тўлдириш, яʼни ҳаритаграфик саралаш (генерализация) ва умумлаштириш мумкин. Мазмунига коʻра умумгеографик ва мавзули (тематик) ҳариталарга боʻлинади. Умумгеографик ҳариталар масштаби боʻйича — йирик масштабли, оʻрта масштабли ва майда масштаблиларга боʻлинади. Лекин улар қайси масштабда тасвирланса ҳам, уларнинг мазмунини ташкил этган элементларнинг асосийлари сакланиб қолади. Булар — сув обʼектлари, релеф, тупроқ ва оʻсимлик қоплами, аҳоли яшайдиган жойлар, алоқа ёʻллари ва алоқа воситалари, давлатлар ва улардаги маʼмурий чегаралар ҳамда ижтимоий-иқтисодий элементлар (саноат, қишлоқ хоʻжалиги ва б.)дир. Мавзули ҳариталар бирорта мавзуга багʻишланган боʻлади. Мавзу тоʻлиқ тасвирланади, лекин географик асосини умумгеографик ҳариталарнинг элементлари ташкил қилади, яʼни мавзуга мос қилиб географик асос яратилади. Мавзули географик ҳариталар икки синфга — табиий географик ҳариталар ва ижтимоий-иқтисодий географик ҳариталарга боʻлинади. Табиий географик ҳариталарга геол., тектоника, геофизика, сейсмология, ер ости сувлари (гидрогеология), геоморфология, иклим, гидрология, тупроқ, оʻсимлик ва ҳайвонот дунёси, экология ва б. соҳаларга багʻишланган ҳариталар киради. Ижтимоий-иқтисодий ҳариталарга аҳоли ва демография, саноат, қ. х., транспорт, маиший хизмат, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, сиёсиймаʼмурий ҳариталар ва ҳ. к. киради. Географик ҳариталар тасвирланган худудига кура, дунё, материк, океан, алоҳида мамлакатлар, регионлар, вилоят ва туман ҳариталарига боʻлинади. Вазифасига коʻра, махсус ҳариталар (оʻқув, туристик, навигация, лойиҳа ва ҳ. к.)га ажратилади. Мавзуси тор ҳариталарга соҳа ҳариталари (мас, иқлимнинг бир соҳасига багʻишланган ҳариталар), иқлимга тоʻла ҳарактеристика берилган булса умумий иклим ҳариталари дейилади. Ҳариталарда тасвирланаётган мазмун коʻп маʼлумотли боʻлиб, улар орасидаги оʻзаро богʻлиқликни тасвирлаб, улардаги қонуниятларни очиб берса комплекс ҳариталар деб аталади. Табиатиинг айрим элементлари (мас, шамоллар), муайян жойнинг аҳолиси (мас, тугʻилиш), иқтисодиёти (мас, пахта ҳосилдорлиги) ва маданияти (мас, театрлар), уларнинг хусусиятлари ва аломатлари коʻрсатилса аналитик ҳариталар дейилади. Бир қанча соҳаларни қоʻшиб, коʻп мазмун битта ҳаритада тасвирланса синтетик ҳариталар дейилади. Географик ҳариталар ичида ижтимоий-иқтисодий ҳариталар нисбатан кенг ривожланаётган соҳа. Ушбу ёʻналишнинг шаклланиши ва ривожланиши жамият тараққиётида ижтимоий-иқтисодий омиллар ролининг ошиб бориши, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларда ҳудудий фарқларнинг кучайиб бориши билан бевосита богʻлиқ. Динамик ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни, уларнинг ҳудудий фарқларини чуқур таҳлил этиш зарурати ҳаритаграфия фанидан тадқиқотни кенгайтиришни, янги оʻзига хос обʼектларни ва нисбатан мураккаб жараенларни қоʻшишни талаб этади. Мас, қоʻшма корхоналар, аксионерлик жамиятлари, фермер хоʻжаликлар, фирмалар ва бошқалар. Географик ҳариталар ижтимоий-иқтисодий ва маданий обʼектларнинг жойланиши, ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ҳодисаларга хос ҳудудий фарқларни акс эттирибгина қолмасдан, балки уларга хос ҳудудий комплекс қонуниятларини ҳам аниқлашга имкон беради. Бунинг асосида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларни миллий ва турли ҳудудий миқёсларда башоратлаштириш, режалаштириш ва бошқаришнинг мустаҳкам илмий-методологик асосларини тайёрлаш мумкин. Шу нуқтаи назардан янги типдаги ҳариталар яратишни давр тақозо қилмоқда (мас, башорат қилиш, баҳолаш, режалаштириш, лойиҳалаш ва б. ҳариталар). ЎзРда шу соҳага багʻишланган ҳариталар тузиш устида иш олиб борилмоқда. Download 196.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling