Доц. Казаков А. Н. 2022 г
Умумгеографик ва мавзули харитани элементлари
Download 196.53 Kb.
|
14-вариант
Умумгеографик ва мавзули харитани элементлари
Карта термини юнонча хартес — папирус қоғози сўзидан олинган болиб, лотинча «шарта» (қоғоз, варақ) атамасидан келиб чиққан ва юнонча (карта), лотинча чарта, туркча ҳарита деб ном олган. Карта — Ер юзасини, бошқа осмон жисмларини ёки космик фазони математик аниқ белгиланган, кичрайтирилган, умумлаштирилган тасвири бўлиб, у қабул қилинган шартли белгилар системасида уларда жойлашган обектларни кўрсатади. Обект дейилганда карталарда тасвирланадиган ҳар қандай предмет, воқеа, ҳодиса ёки жараён тушунилади. Географик карта — Ер юзасини ёки унинг бирор қисмини Ернинг эгрилигини ҳисобга олиб, м а’лум математик қоидалар асосида бир оз ўзгартириб, кичрайтириб, умумлаштириб қоғозга (текисликка) туши рилган тасвири (проексияси) бўлиб, у қабул қилинган шартли белгилар системасида унда жойлашган обектларнинг географик ўрнини, жойланишини, ҳолатини, вақт мобайнида ўзгаришини ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатади. Карталар мавзуси (мазмуни) бўйича қуйидаги икки йирик гуруҳга, я’ни умумгеографик ва мавзули карталарга бўлинади. Умумгеографик картада географик ландшафтнинг ташқи колриниши тасвирланади. Унинг географик мазмуни ландшафтнинг асосий элементлари — релеф, гидрография обектлари, тупроқ, ўсимлик ва грунт кўрсаткиcлилардан иборат бўлиб, бу элементлар картага бир хил аниқликда ва мукаммалликда туширилади (1 -расм). 1-расм Картографик тасвир, математик асос, ёрдамчи жиҳозлар ва бошқа қўшимча ма’лумотларга умумгеографик картанинг элементлари дейилади. Карта мазмунини қабул қилинган картографик белгилар ва картографик тасвирлаш усуллари орқали ифода этадиган картографик тасвир ҳар қандай картанинг асосий элементи бўлиб ҳисобланади. У муайян картада кўрсатилиши лозим бўлган обектлар тўғрисидаги ма’лумотлар мажмуидан ташкил топади. Масалан, умумгеографик карталарда тасвирланадиган ландшафтнинг асосий элементлари — релеф, гидрография обект- лари, ўсимлик ва тупроқ-грунт кўрсаткичлари. аҳоли яшайдиган пунктлар, сиёсий-ма’мурий чегаралар ҳамда ба’зи бир хўжалик обектлариунинг картографик тасвир элементлари бо либ , бу элементлар картада бир хил аниқликда ва мукаммалликда кўрсатилади. Мавзули ва махсус карталарда (шартли равишда) картанинг мазмунини ва географик асосини бир-биридан фарқлаш лозим. Геогрқфик асос — карта мазмунининг умумгеографик қисми бўлиб, у мавзули карта мазмунини ташкил этган элементларни картада тўглри тасвирлашга ва фазовий боғлашга ҳамда карта бўйича ориентирлашга хизмат қилади. (2-расм). Download 196.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling