Доц. Казаков А. Н. 2022 г
Download 196.53 Kb.
|
14-вариант
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзули картада
- Умумгеографик карталар : топографик, обзор-топографик, обзор. Мавзули карталар : Табиий ҳодисалар карталари
- Социалинфраструктура карталари
Умумгеографик картада географик ландшафтнинг ташқи кориниши тасвирланади. Унинг географик мазмуни ландшафтнинг асосий элементлари – релеф, гидрографик обектлар, тупроқ, осимлик ва грунт корсаткичларидан иборат болиб, бу элементлар картага бир хил аниқликда ва мукаммалликда туширилади.
Мавзули картада географик ландшафтнинг айрим элементлари бошқа элементларга нисбатан аниқ ва мукаммал тасвирланади.Масалан, релеф картасида асосий элемент релеф болиб, у аҳоли пунктлари, ёллар ва бошқаларга караганда анча мукаммал корсатилади. Картада бирон табиий ёки ижтимоий ҳодиса тасвирланса ҳам у мавзули карта дейилади. Бундай карталарга тарих карталари, геологик, иқлим, тупроқ карталари ва бошқа карталарни мисол қилиб корсатиш мумкин. Мавзули карталар дастлаб иккита катта синфга, синфлар оз навбатида турларга, турлар эса хилларга болинади. Масалан, мавзули карта-лар, энг аввало, иккита катта синфга, я‘ни табиий (табиий-географик) ва ижтимоий (ижтимоий-иқтисодий) ҳодисалар карта-лари синфига болинади. Мазкур таснифни қуйидаги кетма-кетликда яққол тасаввур этиш мумкин: Умумгеографик карталар: топографик, обзор-топографик, обзор. Мавзули карталар: Табиий ҳодисалар карталари: умумий табиий-географик, геологик, геофизик, геохимик, геоморфологик, метеорологик ва иқлим, океанологик (океан ва денгиз сувлари), гидрологик (қуруқлик усти сувлари), тупроқ, геоботаник, зоогеографик ва бошқа шу каби табиий-географик обект ёки ҳодисаларни тасвирланадиган карталар. Ижтимоий ҳодисалар карталари: аҳоли, иқтисодий, социал инфраструктура, сиёсий-ма‘му-рий, тарихий ва бошқа шу каби ижтимоий-иқтисодий обект ёки ҳодисалар тасвирланадиган карталар. Сўнгра юқоридаги турлар хилларга болинади, масалан, геологик карталар қуйидаги хилларга болинади: стратиграфик, тектоник, литологик, тортламчи давр ётқизиқлари, гидрогеологик, геохимик, фойдали қазилмалар,сейсмик, вулканизм ва бошқалар. Социалинфраструктура карталари қуйидаги хилларга бўлинади: та‘лим, фан, маданият, соглиқни сақлаш, физкултура ва спорт, туризм, маиший ва коммунал хизмат корсатиш ва бошқалар. Карталарнинг турлари: Карталарни турларига кора таснифлашда, одатда, уларнинг мавзусининг кенглиги (қамрови), картага олинаётган ҳодисаларни илмий тадқиқ этиш усуллари, мазмунини умумлаштириш даражаси, картографик ахборотнинг обективлиги ва амалий ёналтирилганлиги асос қилиб олинади. Карталар мавзусининг кенглиги бойичаумумий ва хусусий ёки соҳавий карталарга болинади. Умумий карталарда нисбатан анча кенг мавзу тасвирланади. Масалан, умумий иқлим картасида асосий метеорологик элементларнинг ҳаммаси, чунончи, ҳаво ҳарорати, ёгин-сочин, шамол ва босим толиқ тасвирланган болади. Шунингдек, умумий саноат картасида саноатнинг барча этакчи тармоқлари (соҳалари) берилган болади. Хусусий карталарда эса анча тор мавзу тасвирланган болади. Масалан, хусусий иқлим картасида юқорида корсатилган асосий метеорологик элементларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида тасвирланади.«Соҳавий карта» атамаси ко‗проқ социал- иқтисодий мавзуда тузилган карталарга нисбатан қолланилади. Масалан, саноатни, қишлоқ хожалигини, транспортни, хизмат корсатишнинг алоҳида соҳа (тармоқ)ларини тавсифловчи карталар. Мавзу кенглиги тушунчаси ва демак, карталарни умумий ёки хусусийга киритиш ма‘лум даражада нисбий ҳисобланади. Деҳқончилик картаси ёки алоҳида техника экинлари карталари қишлоқ хожалиги картасига нисбатан соҳавий ҳисобланади, лекин қишлоқ хо‗жалиги картасининг ози эса халқ хожалигини бир бутун тасвирлаган карталарга нисбатан соҳавий карта сифатида қабул қилиниши мумкин ва ҳ.к. Карталар уларда тасвирланаётган ҳодисаларни илмий тадқиқ этиш усулига боглиқ ҳолда аналитик ва синтетик карталарга болинади. Аналитик карталар ҳодисалар (жараёнлар) нинг айрим томонларини ёки хусусиятларини, бу ҳодисаларнинг бошқа томонлари ёки хусусиятлари билан алоқаларини ва озаро боглиқлигини ҳисобга олмаган ҳолда бутундан ажратиб корсатади. Ҳаво ҳарорати, шамол, ёгинсочинлар ёки баландлик минтақалари, ёнбаг‗ирларнинг қиялиги, парчаланиб кетганлиги ана шундай карталардир. Улар иқлимнинг, релефнинг айрим хусусиятларини алоҳида қайд этади. Аксинча, синтетик карталар картага олинаётган ҳодисалар ҳақида толиқ тасаввур беради, уларда ушбу ҳодисаларнинг озига хос компонентлари, хусусиятлари, ички ва ташқи алоқалари ҳисобга олинади ҳамда уларнинг интеграл тавсифлари берилади, лекин уларнинг ҳар бирини картада алоҳида аниқ ва аналитик тарзда корсатмайди. Ландшафт карталари, иқлим раёнлаштириш карталари ана шундай карталардир. Уларда қатор корсаткичларнинг мажмуи асосида (ҳарорат, ёгинсочинлар, уларнинг бир йиллик озгариши ва бошқалар) иқлим минтақалари ажратилади. Ҳодисаларнинг бир қанча хусусиятларини биргаликда ёки бир қанча озаро богланган ҳодисаларни, лекин уларнинг ҳар бирини алоҳида озининг кўрсаткичида корсатадиган комплекс карталаралоҳида категорияни ташкил этади. Бу, айтиш мумкинки, копсоҳавий карталардир. Масалан, синоптик карталар, топографик карталар ва бошқалар. Карталарни тузишда фойдаланиладиган ахборотнинг обективлигиваамалийё‗налтирилганлигига кораҳужжатли, хулоса чиқариш, муайян бир фикрга келиш асосида тузилган хулоса карталарига болинади. Шунингдек, уларни гипотетик, тенденциоз, амалий, баҳолаш, тавсия бериш ва прогноз қилиш карталари ва бошқа карталарга болиш мумкин. Карталарнинг функционал турлари.Мавзули карталар озаро боглиқлигига, динамик хусусиятига, баҳолаш ва прогноз қилишга кора ҳар хил турларга болинади. Карталарнинг ба‘зи турлари тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларнинг вақт билан боглиқ ҳолда динамикаси ва элементларининг озаро боглиқлигини корсатишга молжалланади. Динамик карталарда воқеа ва ҳодисаларнинг ҳаракати, ривожланиши, озгариши ёки алмашиниши тасвирланади. Бундай карталарга шаҳарларнинг осиши, аҳоли миграцияси, сув сатҳининг о‗згариши ва ҳ.к.ларни киритиш мумкин. Динамик карталардаги озгаришлар таққослаш ва тузатиш ёли билан боглиқ болган ма‘лумотлар асосида аниқланади. Ўзаро боғлиқликларни кўрсатувчи карталарда воқеа ва ҳодисаларнинг иккита ёки ундан коп болган ма‘лумотларининг боглиқлиги корсатиб берилади. Масалан, аҳоли, қишлоқ хожалиги экинларини жойлаштиришда аҳолининг ишга яроқлилиги, тажрибаси, сув билан боглиқлик асосий корсаткич болиб коринади. Бундай карталардан копроқ илмий тадқиқот ишларида фойдаланилади. Раёнлаштириш карталарида бу соҳа кенг қолланилади. Инвентаризация карталарида табиат ва жамиятдаги воқеа ва ҳодисалар ҳисобга олиниб, уларнинг ҳолати, орни корсатилади. Бундай карталар махсус қабул қилинган тасниф асосида яратилади. Бундай карталар асосан аналитик карталар болиб, мазмуни бирмунча соддароқ. Масалан, қазилма бойликларнинг жойлашган орни, доривор осимликлар тарқалган жойлар, ишга яроқли аҳоли сонини корсатувчи карталар, сугориладиган эрлар карталари ва ҳ.к. Баҳолаш карталари инвентаризация карталари асосида тузилади. Бундай карталар амалий аҳамиятга эга болиб, бевосита амалда қолланилмоқда. Бу карталардан махсус баҳолаш ишларида фойдаланилади. Тасвирланаётган воқеа ва ҳодисалар турли соҳалар учун баҳоланиши мумкин. Масалан, табиий шароитни қурилиш, қишлоқ хожалиги, чорвачилик ва бошқа соҳалар учун баҳолаш мумкин. Сонгги пайтларда экологик нуқтаи назардан баҳолаш карталари тузилмоқда. Баҳолаш карталаридан инсон билан атроф-муҳит орасидаги муносабатларни тасвирлашда кенг фойдаланилмоқда. Масалан, муҳандислик-географик, муҳандисликгеологик, агроиқлим, тиббиёт-географик, экологик-географик ва ҳ.к. Баҳолаш карталари фақат битта корсаткич асосида ҳам тузилиши мумкин, масалан, релефни сугориш учун баҳолаш, тупроқнинг шорланиш даражаси ва ҳ.к. Шу билан бирга умумий комплекс баҳолаш карталари ҳам мавжуд болиб, кенг мазмунни оз ичига олади, масалан, инсоннинг ҳаёт кечириши учун табиий шароитни баҳолаш ва бошқалар. Индикация карталари яхши органилган воқеа ва ҳодиса-лар ёрдамида бошқа ҳали органилмаган ёки нома‘лум ҳодисаларни очиш ва уларни олдиндан айтиб бериш учун тузиладиган карталардир. Масалан, қазилма бойликларни шу жойда осадиган осимликлар асосида аниқлаш, эр ости ёриқларини эр усти релефининг ба‘зи хусусиятларига қараб аниқлаш ва ҳ.к. Прогноз қилиш карталари ҳозирги вақтда ма‘лум ва мавжуд эмас, бевосита органиш имконияти болмаган воқеа ва ҳодисаларни тасвирлайди. Масалан: • вақт бойича прогноз натижалари (об-ҳаво, беш йилдан кейин атроф-муҳит ҳолати ва бошқалар); • фазо бойича прогноз хулосалари (республика ҳудудларидаги нефт ва газ конларини прогноз қилиш, бошқа сайёралардаги воқеаларни прогноз қилиш). Прогноз қилиш карталарида фақат келажакни олдиндан айтиб бериш билан чегараланиб қолинмайди, балки ҳозирги пайтда яхши органилмаган ёки ҳали нома‘лум болган воқеа ва ҳодисалар ҳам корсатилиши мумкин. Прогноз қилиш карталарини олдиндан айтиб бериш эҳтимоли ишончлилиги бойича қисмларга ажратиш муҳим аҳамият касб этади, унга кора карталарнинг қуйидаги турлари ажратилади: • дастлабки прогноз қилиш карталари – ҳодисаларни барча шарт-шароити ва боғлиқликларининг тахминан ўхшашлигига кўра тўлиқ ва этарли бўлмаган ма‘лумотлар асосида прогноз қилиш ва натижани картада тасвирлаш; бундай карталар асосан майда масштабда тузилади; • эҳтимолдан узоқ бўлмаган прогноз қилиш карталари – анча деталлашган таҳлил асосида асосий ўзгариш тенденциялари ҳисобга олиниб, ишончли ўрнатилган ўхшашлик ва боғлиқликлар асосида тузилади; бу кўпинча ўрта масштабли карталардир; • ғоят эҳтимолий прогноз қилиш карталари – ҳодисаларнинг жойлашиши, кўрсаткичлари, яқинлашиш ва фаоллик кўрсатиш вақти яқинлашганда барча омиллар э‘тиборга олиниб, анча деталлашган ва йирик масштабда тузилади; • келажакни чамалаш карталари – бу ғоят эҳтимолий прогноз қилиш карталарининг энг юқори ҳолати болиб, ҳодисанинг кутилиш вақти аниқ ма‘лумотлар асосида билинган ва оқибатда нима содир болиши прогноз қилинган карталардир. Тавсия бериш карталари – улар баҳолаш ва прогноз қилиш карталарининг мантиқан давоми болиб, озида ҳудудда бирор-бир аниқ амалий вазифани эчиш учун корсатма, тавсия бериш ва муайян бир тадбирни тасвирлайдиган карталардир.Масалан, чол зоналаридаги эрларнинг шорини ювиш ёки ҳудудларнинг намлигини қочириб, ишга яроқли қилиш тав-сиялари ва ҳ.к. Рақамли карталар – умуман олганда, бу компютер хотирасида сақланадиган, автоматик равишда ҳосил қилинадиган, турли визуал масалаларни озида автоматик эчадиган тасвирларнинг (масалан, картографик, навигацион ва бошқаларнинг) рақамли ёзувидир. Рақамли картография стандарти рақамли картани картографик генерализация қонуниятлари асосида қабул қилинган проекцияда координаталар ва баландликлар системаларида ҳосил қилинган эр юзасининг рақамли модели, деб та‘рифлайди. Карталар мақсадига кора ҳам ҳар хил типларга болинади. Ба‘зан карталар фақат битта мақсад учун фойдаланилади. Ўқув карталари фақат ўқув ишлари учун ишлатилиб, география ва тарих фани дастурига мослаб тузилади. Турли мақсадлар учун жуда коп карталар тузилмоқда. Улар кенг китобхонлар учун молжалланган болиши мумкин. Бундай карталар копроқ умумгеографик карталар болиши мумкин, масалан, Дунё географик картаси ёки Ўзбекистоннинг табиий картаси. Шу билан бирга махсус мавзулар учун ҳам карталар тузилади, масалан, туризм, автомобил йўллари, илмий тадқиқот ишлари учун тузиладиган карталар. Спортчилар учун махсус спорт ориентирлаш карталари шулар жумласидандир. Ҳар қандай карта типлари, турлари, ишлатилиши, мақсадли бо‗лиши билан бирга битта карта тизими асосида яратилади. Улар масштаби, майдони, мақсади, структураси, динамик тузилиши ва фойдаланиши ҳар хил бо‗лсада, бир хил тизим асосида тузилади. Республикамизда ҳозирги вақтда ишлатиб келинаётган карталар махсус номенклатура асосида олиб борилиши керак. Майда масштабли карталар: • 1:1 000 000 – махсус номенклатура асосида яратилиб, обзор-топографик карталар деб юритилади; • 1:2 500 000 – ко‗проқ илмий тадқиқот ишларида ва миллий атлас тузишда ишлатиладиган карталар; • 1:3 500 000 ва 1:4 000 000 масштабли карталар о‗қув атласларида фойдаланишга мо‗лжалланган; • 1:5 000 000; 1:7 500 000 ва 1:10 000 000 жуда майда масштабли карталар, улар ҳам асосан атлас тузишда фойдаланилади. Олий мактаблар учун карталар яратилгани ё‗қ, лекин шундай карталар яратиш вақти этиб келди. Ҳозирги вақтда ―Картография‖ фабрикасида умумта‘лим мактаблари учун 1:1500000 масштабли карталар чоп этилмоқда. Буларда асосан республикамиз ҳудуди тасвирланмоқда. Лекин бу масштабдаги картада республикамизнинг ба‘зи ҳудудларини, айниқса, Фарг‗она водийси ва Хоразм вилоятини оқиб тушуниш ниҳоятда қийин. Шу билан бир қаторда вилоятлар ва иқтисодий ҳамда табиийгеографик раёнларнинг карталари чоп этил-моқдаки, уларнинг ҳам масштаблари ҳар хил болиб, бир тизимга солинмаган. Умуман олганда, республикамизда чоп этилаётган карталарнинг масштаб тизимини ишлаб чиқиш зарур. Мавзули карталарнинг элементлари Карта мазмунини очиб берадиган барча шартли белгилар ва изоҳлар тизимига легенда дейилади. Картанинг легендаси қўлланилган белгилами тушунтириб (изоҳлаб) беради, бу картага олинаётган обектнинг ман- тиқий асосини акс эттиради. Шартли белгиларнинг кетма-кет жойлаштирилиши, уларни ўзаро бир-бирига бўйсуниши, штрихли элементлар учун рангла мажмуасини тўғри танлаб олиш картада тасвирланаётган воқеа ва ҳодиса ёки жараёнлар таснифига мантиқан бўйсиндирилган бўлади. Топографик карталар учун махсус шартли белгилар жадвали тузилган.Улар стандартлаштирилган ва барча масштабдаги топографик карталар учун қўлланиииши шарт. Кўпчилик мавзули карталарда белгилар унификация қилинмаган, шунинг учун легендани одатда карта варағининг ўзига жойлаш- тирадилар, Картографик тасвир математик асосда кўрилади. Картада унинг элементлари бўлиб картографикпроексия ва и билан боглиқ координата тўри (ёки тўрлари), масштаб ва геодезик асос ҳисобланади. Картани компоновкаси ҳам унинг математик асос элементига киради. Картада тасвирланадиган ҳудуднинг чегарасини аниқлаш ва уни карта рамкаларига нисбатан жойлаштириш, рамка ичида ва ундан ташқарида (асосий карта билан унинг рамкаси орасидаги бўш қолган жойларда) карта номини, масштабини, легендасини, ҳар хил рақамли ва матнли м а’лумотлами, жадвалларни, графикларни, қўшимча ва кесма карталарни ҳамда бошқа шунга ўхшаш ма’лумотларни мақсадга мувофиқ жойлаштиришга компоновка дейилади. Картани ўқиш ва ундан фойдаланишни осонлаштириш мақсадида унда бериладиган турли хил картометрик графиклар (масалан, топографик картада чизиқнинг нишаблиги ва қиялик бурчагини аниқлаш учун картанинг жанубий рамкаси остида бериладиган махсус номограмма), ҳудудни қай даражада ўрганилганлигини кўрсатувчи схемалар, фойдала- нилган материаллар (манбалар), шунингдек, бошқа ҳар хил зарур ма’лумотлар (карта номи, нашр қилинган жойи ва йили, нашриёт номи ва ҳ.к.) картанинг ёрдамчи элементлари деб аталади. Карта мазмуни билан боғланган, уни толдирадиган, бойитадиган ва тушунтирадиган кесма-карталар, диаграммалар, блок-диаграммалар, графиклар, профиллар, матнли ёки рақамли ва сифатли м а’лумотлар картанинг қўшимча элементлари дейилади. Юқорида географик картага берилган стилистик бенуқсон деб бўлмаган та’рифда карталарни тушуниш учан муҳим ҳисобланган учта асосий хусусият — математик аниқ тузиш; — алоҳида белгилар — картографик моделлар (шартли белгилар) системасини қоМлаш; тасвирла- наётгар: воқеа ва ҳодисалар (обектиар) ни саралаб олиш ва умумлаштириб кўрсатиш алоҳида та’кидланган. Лекин картографиянинг бугунги ривожланиш даражаси карта тўғрисидаги тасаввурга яна иккита биринчи даражали аҳамиятга молик болган тамойилни киритишни тақозо этади, я’ни борлиқни тизимли (системали) ёндошув асосида тасвириаш ва уни аниқ бир мақсадни кўзда тутиб моделлаштириш.Карталар ҳақидаги тасаввур борлиқни (воқеликни) образли-белги моделлари сифатида илмий картографиянинг предмети — табиат ва жамият обектларини, уларнинг жойланиши, хусусиятлари, ўзаро алоқадорликлари ҳамда вақт мобайнида ўзгаришларини карталар ва бошқа картографик моделларвоситасида акс эттириш, тадқиқ қилишдан иборат, деб ҳисоблашга имкон беради. Мавзули карталарни мазмуни хилма-хил бўлиб, улар ҳар хил мақсадлар учун яратилган. Ба’зи мавзули карталар бевосита далада сёмка асосида яратилиб, сўнг генерализация қилинади ва майда масштабли карталар: геология, тупроқ ва ўрмон карталари тузилади. Бошқа мавзули карталар сационар кузатишлар асосида (метеорологик, гидрологик, ба’зан экологик) тузилса, ба’зилари статистиc манбалар асосида тузилади (иқтисодий, ижтимоий ва аҳоли карталари). Лекин мавзули карталар умумгеографик карталардан фарқ қилиб, ҳудуднинг ҳаммасини ёки бирор зарурий қисмини қамраб олади, масалан, геологиc, тупроқ ва қишлоқ хўжалиги (ер фонди ва кадастр) карталари. Қишлоқ хўжалиги карталари Бундай карталар энг кўп тарқалган бўлиб, 2 хил тушунчага асосланади, я’ни улар 1-қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқариш карталари бўлиб, уларнинг тарқалиши, ҳолати ва ривожланиши ҳамда қишлоқ хўжалигининг ривожланишига та’сир қилувчи омиллар, уларнинг ўзгариши кўрсатилган бўлади. 2-қишлоқ хўжалиги ресурслари: улардаги банд ахоли, ишлаб чиқариладиган махсулоти ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ва ҳакозолар бўлади. Ма’лумки атласлар типларга бўлиб ўрганилади, я’ни умумгеографик, соҳалар бўйича ва комплекс атласлар. Ундан ташқари мақсадлар бўйича ҳам бўлинган: ўқув атласлари, туристик атласлар ва ма’лумотномали атласлар. Собиқ Иттифоқда 1937 ва 1940-йилларда чоп этилган ма’лумотномали БСАМ (Болшой савецкий атлас Мира) атласи шундай атласлар қаторига киради. 1- жилдида дунёнинг табиий иқтисодий ва сиёсий географияси ўз аксини топган, унда карталар алоҳида-алоҳида берилиб, фойдаланиш учун жуда қулайдир. Ундан ҳоҳлаган картани атласдан чиқариб фойдаланиш мумкин. Атлас Собиқ Иттифоқ тўғрисидаги ма’лумотларни ўз ичига олган. Жумладан, Ўзбекистон ҳам атласда кенг мазмунда акс топган. АрcГИС дастурларида мавзули карталар яратиш Ҳозирги кунда Республикамизда барча соҳаларда шу жумладан аҳоли яшаш жойлари, қишлоқ хўжалиги корхонларида ахборот технологиялари шу даражада ривожландики, уларда кадастр ишларини такомиллаштириш давр талабига айланди ва бошқа соҳаларда рақамли хариталар билан ишлаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш учун ҳам янги дастурлар ва замонавий асбобларда амалга оширилмоқда. Шу жумладан АрсГИС 9.3 дастурида рақамли хариталар билан ишлаш имкониятларини янада кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида дастурда рақамли хариталар билан ишлаш амалиётга тадбиқ қилинмоқда. АрcГИС 9.3 ЭСРИ компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бу об’ектларни географик ма’лумотлари ва атрибут ма’лумотлари билан биргаликда ишлаш имкониятини беради. Республикамиз кадастр хизматлари даражасини ҳозирги замон талаблабларига мос тарзда ташкил этиш учун, давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган катта маблағлар эвазига, мавжуд ер майдонлари ва кўчмас мулк об’ектларини электрон хариталарга тушириш ва кадастр ма’лумотларни тезкор қайта ишлаш бўйича автоматлашган тизим жорий этиш борасида катта ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда, кадастр ма’лумотларини автоматлаштирилган тизими ҳали янги ва энди шаклланиб келаётган бўлганлиги боис, бу тизим асосан тор доирадаги давлат мақсадларга хизмат қилиб келмоқда. Ваҳоланки, ривожланган давлатларда кадастр хизматлари нафақат давлат эҳтиёжлари учун балки кўчмас мулк об’ектларига боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатларга кирувчи турли муниципал, камунал хизмат кўрсатувчи, маркетинг, қурилиш транспорт логистик ва бошқа турдаги хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятлари самарадорликларини оширишга хизмат қилади. Жумладан, Япония, АҚШ, Буюк Британия, Сингапур каби давлатларда кадастр ахбороти кўчмас мулкнинг манзили, жисмоний хоссалари, қайси эгаликдалиги тўғрисидаги умумий ма’лумотлар билан чекланмасдан, ушбу кўчмас мулкка қайси томондан шамол, ёмғир, қуёш каби табиий ходисалар та’сир этиши ва қандай фойда олиш мумкинлиги ҳам белгиланади. Масалан, қайси кўп қаватли уйларнинг ёнида реклама тахталарини ўрнатиб ижарага беришдан даромад олиш ёки қуёш батареяларини ўрнатиш имкони мавжудлиги тўғрисида ма’лумотлар ҳам кадастр ҳисоботларида акс эттирилади. Давлатимиз бозор иқтисодиётига асосланган, ҳуқуқий жамият қуриш бўйича изчил сиёсат олиб борар экан, аҳоли ва ташкилотлар томонидан уларга бириктирилган ер майдонлари ва кўчмас мулклардан самарали ва оқилона фойдаланишлари ва улардан ундириладиган солиқлар солинишини адолатли ташкил этиш учун давлат томонидан кадастр хизмати инфратузилмасини ривожлантирилиши муҳим аҳамият касб этади. Кадастр ма’лумотларининг такомиллаштирлиши, кадастр ҳисоботларида акс эттирилган яшаш жойлардаги аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва кўчмас мулк об’ектларининг бозор баҳосини об’ектив баҳолаш имконини беради. Ўзбекистон ҳам ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, миллий кадастр хизматини ривожлантиришга катта этибор қаратмоқда. Шу боис, аҳоли яшаш жойлари кадастрини юритишни автоматлашган тизимини такомиллаштириш, кўрсатилаётган кадастр хизматлари сифати ва тезлигини ошириб, кенг қамровли эҳтиёжларга жавоб беришини та’минлаш орқали ушбу хизматлардан фойдаланувчилар қатламини оширишга хизмат қилади ва кадастр соҳаси ривожига давлат бюджет томонидан ажратилаётган маблағларни тежаш имконини яратади. Қишлоқ аҳоли яшаш жойлари кадастрини юритишни автоматлашган тизимини такомиллаштириш, кўрсатилаётган кадастр хизматлари сифати ва тезлигини ошириб, кенг қамровли эхтиёжларга жавоб беришини та’минлаш орқали ушбу хизматлардан фойдаланувчилар қатламини оширишга хизмат қилади ва кадастр соҳаси ривожига давлат бюджет томонидан ажратилаётган маблағларни тежаш имконини яратади. Мисол учун қишлоқ аҳоли эрларини чегараси бўйлаб ўлчаганда 15гектар чиқса хар битта аҳолининг ҚФЙ китобидаги хисоб китобини қўшиб чиқсак 15 гектарни бермайди. Бу муаммоларни эчишда хозирги кундаги замонавий электрон асбоб ускуналардан фойданиб рақамли хариталарни яратиб бу муаммоларни ечиш мумкин. АрcГИС дастуридан фойдаланиб қишлоқ аҳоли ерларининг рақамли кадастр харитасини яратилса қишлоқ аҳолиси ҳамда давлатимиз учун катта фойда келтириади. Мисол учун АрcГИС дастурида рақамли хариталар яратилса унга барча турдаги малумотларни жойлаштирсак бўлади. Бу ма’лумотлардан маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа ташкилотлар хам бемалол фойдаланса бўлади. Бундан фойдаланиш учун АрcГИС дастури харитани очиб аҳоли ва бошқа ташкилотлар хақида ма’лумотлар олишимиз мумкин. Ҳозирги кўринишдаги геологик карталар,я’ни таркибидаги тошга айланган фауна ва флоралар орқали ёши аниқланган қатламлар,уларни тарқалиши ва қатламлилиги туширилган карталар ХИХ аср бошларидан чизила бошланган. Демак геологик карталарда ранг, ҳарф, рақам ва бошқа шартли белгилардан ташқари тоғ жинсларини ёши, таркиби, ҳосил бўлиши, ётиши ва тарқалиш майдонлари кўрсатилган бўлади. Тоғ жинсларининг ёши,таркиби ва ҳосил бўлиш шароити геологик карталарда шартли белгилар билан кўрсатилади. Бу шартли белгилар 3 хилдир: 1) рангли, 2) штрихли, 3) ҳарф ва рақамли (индекслар). Рангли белгилар билан чўкинди, вулқоноген ва метоморфик тоғ жинсларини ёшини кўрсатишда фойдаланилади. Интрузив жинс-ларни белгилашда ранг уларни таркибини кўрсатади. Штрихли белгилар ёрдамида жинсларни таркиби кўрсатила-ди. Бир хил рангли карталарда штрихлар билан жинсларнинг ёши ва таркиби кўрсатилади. Ҳарф ва рақамли белгилар (индекслар) тоғ жинсларининг ёши ва ҳосил бўлишини белгилашда фойдаланилади. Интрузив ва ба’зи вулқоноген жинсларни таркибини белгилашда ҳам ҳарф ишлатилади. Индекс асосан лотин харфлари билан белгиланади.Биринчи системани бош ҳарфи ёзилади. Унинг бўлими араб рақами билан сис-тема индексини пастки қисмида кўрсатилади. Яруслар ҳам кичик ло-тин ҳарфлари билан белгиланади. Ба’зан Ярусдан кейин ҳар бир регион учун алоҳида бир ёрдамчи стратиграфик бўлим очишга тўғри келади. Бу бўлим свита деб аталади. Свиталар ўз навбатида горизонтларга, пачкаларга, қатлам-ларга ҳам бўлиниши мумкин. Масалан: С1 В2 кз (қизил свитаси). Интрузив жинслар ҳам ҳар хил ранг ва индекслар билан белги-ланади. Нордон жинслар - қизил, ўрта жинслар - тўқ қизғиш, ишқор-ли жинслар - қизғиш сариқ, асосли жинслар - тўқ яшил, ўта асосли жинслар - тўқ бинафша рангда кўрсатилади. Интрузив жинсларни таркиби корсатилганда грек ҳарфи билан системани олдига ёзилади. Масалан ( - гранит) - С3 Юқори карбон гранитлари. Эффузив жинсларни корсатишда системани индекси олдига грек ҳарфи билан жинсни таркиби ёзилади. Мисол: К2 - базалтли Юқори бор қатлами. Геологик карталар ҳар хил мазмунли ва ҳар хил мақсадга қаратилган болади. Геологик хариталарнинг қуйидаги турлари мавжуд: тортламич давр ётқизиқлари харитаси, геоморфологик, литологик, тектоник, гидрогеологик, мухандислик геологик, фойдали қазилмалар, ҳар хил минерал ма’дандарини башоратлаш хариталари ва хкз. Тўртламчи давр ётқизиқлари харитаси. Бундай хариталарда фақат тўртламчи давр ётқизиқлари генезиси, ёши ва таркиби бўйича берилади. Тўртламчи давргача бўлган (коренние) жинслар бундай хариталарда бир хил ранг – бинафша рангда берилади. Литолого - геологик хариталар. Бу карталарда Эр юзига чиққан жинсларни ҳар-хил ранглар орқали ёши, таркиби эса чизиқлар билан кўрсатилган бўлади. Тектоник хариталар. Бу карталарда шартли белгилар орқали ҳар-хил турдаги ва ёшдаги структураларнинг ётиш шакли (формаси) ва ҳосил бўлиш вақти ва шароти кўрсатилган бўлади. Улар умумий (сводние), регионал ва аниқ (деталние) тектоник хариталарга бўлинади. Тектоник хариталарда структуралар формаси 2 хил тарзда тасвирланиши мумкин. 1. Изогипслар усули. 2. Чизиқли усул. Гидрогеологик хариталар. Бундай хариталарда тоғ жинсларининг сув ташувчанлик хоссалари: уларнинг сувлилиги, тарқалиш шароити, ётиши, химиявий характеристикалари ва эр ости сувларининг бошқа хосалари тасвирланади. Геоморфологик хариталар да эса эр релефи ва унинг алоҳида элементлари ранг ва чизиқлар билан кўрсатилган бўлади. Геоморфологик харита тузишда дала кузатишларидан ташқари, топографик хариталардан, аерокосмосуратлардан ҳамда тўртламчи давр ётқизиқлари харитасидан фойдаланилади. Мухандислик геологик хариталарда жинсларнинг физик хоссалари: ғоваклиги, ўтказувчанлиги, қаттиқлаги ва бошқа хоссалари, я’ни бирор ҳудуднинг мухандислик геологик шароитлари келтирилган бўлади. Юқорида кўриб чиқилган хариталардан ташқари махсус ихтисослашган хариталар ҳам тузилиши мумкин. Улар ма’лум бир аниқ мақсадни кўзлаб яратилади. Бундай хариталар жумласига мухандислик геологияси, палеотектоник, неотектоник, фасиал, башорат қилиш ва бошқа хариталар киради. Геологик карталар масштабига қараб 5 турга бўлинади: Обзорли, майда миқёсли, ўрта миқёсли, йирик миқёсли ва тафсилий хариталарга бўлинади. 1. Умумий (обзорли) хариталар. Уларнинг масштаби 1:1000000 ва ундан кичик бўлиб, бундай хариталарда регионлар, давлатлар, континентлар ва эр шарининг умумий геологик тузилиши акс этган бўлади. 2. Майда масштабли карталар. Уларнинг масштаби 1:500.000, 1:1.000.000 ва ундан ҳам майда бўлади. Бу масштабдаги карталарда асосан катта майдонни ўз ичига олган регионларнинг (давлатлар, материклар, эр шари) геологик тузилиши ва фойдали қазилмаларнинг тарқалиш қонуниятлари кўрсатилган бўлади. 3. Ўрта масштабли карталар. Масштаби 1:100.000, 1:200.000. Бу карталарда иккинчи даражали аҳоли пунктлари, йўллар ва ҳ.к. туширилмайди. Бу карталар ёрдамида асосан майдонларни геологик тузилиши ўрганилади ва фойдали қазилма бойликларини заҳиралари баҳоланади. 4. Йирик масштабли карталар. Масштаби 1:50.000, 1:25.000. Бундай аниқ топография асосида тузилган бўлиб, уларда раённинг нисбатан аниқ геологик тузилиши, Янги конларни очишдаги имкониятлар кўрсатилган бўлади. Бундан ташқари бу масштаблардаги карталар қишлоқ хўжалигида, шаҳарлар, иморатлар, гидростансиялар қурилишида ишлатилади. 5. Тафсилий (аниқ масштабли) карталар. Масштаби 1:25000 ва ундан йирик Булар махсус топография аоссида тузилади ва раённинг аниқ геологик тузилишини, фойдали қазилма конлари майдони, заҳираларини ҳисоблашда ва ҳ.к. да ишлатилади. Хулоса Ҳозирги вақтда географик карталар маъруза вақтида ва амалий машуғлотларда кўргазмали қурол бўлибгина қолмасдан, балки географик воқеа-ҳодисаларнинг тарқалишини кўрсатувчи, уларни сифат ва миқдор кўрсаткичларда тасвирловчи билим манбаи ҳамдир. Географик китоблар сингари карталар ҳам географик билимларни ўргатади. Китобларда ер юзаси сўз билан 176 тасвирланса, картада образли-белгилар воқеликнинг моделини кўрсатади. Лекин уни тушуниб етиш учун картани билиш, тушуниш керак. Бу тушунчалар мактабдан бошланади. Картани билиш деганда образли-белги ёрдамида объектларнинг қаерда жойлашганини билиш кифоя қилмайди. Уни билиш учун картани тузиш, ўқиш, тушуниш, картографик модель тасаввурига эга бўлмоқ зарур. Картани ўқиш ва тушуниш деганда картадаги воқеа ва жараёнларни ўзаро боғланган, лекин мазмун жиҳатдан бирбиридан фарқ қилувчи белгиларини биламиз. Картада тасвирланган воқеа-ҳодисаларни шартли белгилар ёрдамида ўқиш дегани карта мазмунини тўлиқ тушуниб етади, деган гап эмас. Бунинг учун карта мазмуни тўғрисида маълум даражада назарий географик маълумотга эга бўлмоқ керак. Download 196.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling