Доц. Казаков А. Н. 2022 г
Карташунослик фани тарихи
Download 196.53 Kb.
|
14-вариант
Карташунослик фани тарихи
Ҳар қандай фан каби картография фанининг ҳам ўз тарихи мавжуд. Бошқа фанлар тарихини ўрганишда асосан матнларга эътибор берилса, картографияда матнлар билан бир қаторда яратилган картографик асарларга яъни карталарга, атласларга ва глобусларга катта эътибор берилади. Картография тарихи ҳам асосан тарихий манбалар асосида ўрганилади. Фаннинг ривожланиш даврлари аниқланади, ўша давр жамият тузумига эътибор берилади. Фан тарихини ўрганишда унинг келиб чиқиши, тараққиёти, ҳозирги ҳолати билан бир қаторда келажаги ва муаммолари ҳам кўрсатиб берилади. Фан тарихи маълум бир макон билан боғланган ҳолда ўрганилади. Биз картография фани тарихига назар ташлар эканмиз Ўрта Осиёда ҳам шу соҳанинг билимдон олимлари кўп бўлгани ва уларнинг картографияга қўшган ҳиссалари тўғрисида маълумот бериш керак деб ҳисоблаймиз. Шуни алоҳида айтиб ўтиш зарурки, Ўзбекистон картография тарихини Ўрта Осиё картографияси тарихидан ва регион ҳақидаги умумгеографик тасаввурлар тараққиётидан ажратиб олиш қийин. Шунинг учун Ўзбекистон картография тарихи Ўрта Осиё ва Туркистон ҳудуди ҳақидаги картографик тасаввур билан боғлиқ ҳолда ўрганилмоғи керак деб ҳисоблаймиз. Дастлабки картографик тасвирлар ибтидоий жамоа даврида пайдо бўлган. Кишилар овчилик билан шуғулланган даврда овга борган йўлларини, ов қиладиган жойларини, ўзлари яшаган ғорлар деворларига, тоғли жойларда эса тошларга ҳар хил шакллар, чизмалар ҳолатида чизиб қолдирган. Бу чизмалар аста-секин такомиллашиб план шаклда шартли белгилар билан кўрсатиладиган бўлди. Масалан, милоддан аввалги икки мингинчи йилларнинг ўрталарида Шимолий Италиядаги тоғдаги тошга йўллар, дарёлар ва суғорилиб экин экиладиган ерлар тасвирланганлиги маълум ва ҳар хил чизиқли шакллар берилган, лекин бирорта ёзув йўқ. Демак, ёзув пайдо бўлмасдан олдин чизиқли тасвирлар пайдо бўлган. Бундай тасвирлар қадимги Вавилония шаҳрининг археологик қазилмаларида ҳам учратилган. Денгизда кема қатновини ташкил қилиш ва шу орқали савдосотиқни ривожланиши билан аста-секин денгиз йўлларининг 17 чизмалари пайдо бўла бошлаган. Натижада денгиз йўлларини дастлабки чизма карталари вужудга келган. Лекин бундай чизмалар шаклидаги дастлабки карталар жуда содда ва схематик бўлиб аниқлик даражаси паст бўлган. Бора-бора Ер шарининг думалоқлигини (шарсимонлигини) ҳисобга олган карталар тузила бошланган. Шунинг учун Ер шарини текис юзада тасвирлаш учун ер юзида ўлчаш ишларини аниқ олиб бориш зарурияти туғилди. Ўрта Осиёда, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудида милоддан аввалги даврларда аҳоли зич жойлашган воҳаларда маданий ва иқтисодий жиҳатдан ўз даврига нисбатан анча юксак даражада ривожланган давлатлар вужудга келган. Чунончи Суғдиёна, Бақтрия, Хоразм каби қудратли давлатлар пайдо бўлган, бу ерларда энг қадимги фан, маданият намуналари яратилган. Лекин республикамиз ҳудудидаги бу давлатларда яшаган халқларнинг илмий маданий мероси, шу жумладан картографик ва ёзма манбалар жуда кам сақланиб қолган. Ҳозирги Ўзбекистон тўғрисидаги дастлабки картографик маълумотлар антик даврнинг цивилизация марказлари бўлмиш қадимги Юнонистон билан қадимги Румда учрайди. Лекин шуни қайд қилиш керакки, Юнонистон ва Румда антик даврда ривож топган қадимги картография Миср, Финикия, Осурия ва Вавилония, Ҳиндистон, Хитой ва Ўрта Осиёда илк бор вужудга келган фан, маданият ютуқларидан баҳраманд бўлган дейишга тўла асос бор. Чунки антик давр мамлакатлари Шарқнинг кўплаб мамлакатлари билан ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқада бўлганлар, шу туфайли улар географик тасаввурларини кенгайтирганлар ва бойитганлар. Ўрта Осиё ҳақидаги дастлабки географик ва картографик маълумотлар милоддан аввалги V асрларда яшаган юнон алломаси Герадот томонидан ёзилган асарларда учрайди. Лекин бу маълумотлар жуда кам ва баъзилари нотуғри ҳамдир. Ўрта Осиё ҳақидаги дастлабки географик маълумотлар милоддан аввалги 330-327 йилларда македониялик Искандар (Зулкарнайн) нинг шарқга қилган ҳарбий юришлари вақтида тўпланган. Қадимги дунё географиясининг билимдонларидан машҳур олим милоднинг II асрида яшаган искандариялик географ, астроном ва картограф Клавдий Птоломейдир. Унинг «География» китобини антик даврнинг ўзига хос географик қомуси деса бўлади. Птоломей бу асаридан ташқари 27 та картадан иборат дунё атласини яратган. Бу атлас карталарида градуслар тўри тасвирланган, бу карта ўз даврига нисбатан илмий жиҳатдан анча юксак даражада бўлган. 18 Птоломей атласидаги 22 картада Ўрта Осиё 810 -1470 шарқий узоқлик ва 360 -630 шимолий кенгликлар орасида тасвирланган, унда республикамиз ҳудуди ҳам акс эттирилган. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Птоломей бош меридианни Канар оролларидан ўтказган. Клавдий Птоломей атласидаги карталарда Ўрта Осиёдаги давлатлар-Суғдиёна ва бошқаларнинг чегаралари берилган ва шу ҳудудда яшовчи 12 та қабила яшаган майдонларнинг чегаралари кўрсатилган. Унга қадар «География» номли дастлабки асар юнон географи, картографи, астрономи ва математиги Эратосфен томонидан ёзилган. Эратосфеннинг дунё картография фанига қўшган хиссаси жуда каттадир. Унинг раҳбарлигида Ер юзасидаги жойларнинг ўринлари, кенглик ва узоқликлар орқали аниқлаш ва градус ўлчаш йўли билан аниқ ўлчаш усуллари ишлаб чиқилган. Эратосфен Ер юзасидаги 10 ёй узунлигини аниқлаш учун оддий усулдан фойдаланган. Масалан, у 22 июнда Мисрдаги иккита шаҳар, яъни Искандария билан Асвон (илгарги Сиена) шаҳарларда қуёш зенитда бўладиган вақтда ярим доиравий (косага ўхшаган) скафис ясаб, уни 180 бўлакка бўлган, ўртасига тик таёқча ўрнатган. Бир вақтнинг ўзида 2 шаҳардаги туш пайтида (соат 12 ларда) тик таёқчалардан тушган соялар кўрсаткичларининг фарқи 70 12’ га тенг бўлган, бу эса Ер айланасининг 1/50 қисмини ташкил қилишини аниқлаб берган. Ер айланасининг узунлиги ўша вақтда (250 000 стадий х 158 метр 1 миср стадий узунлиги) 39375 километр эканлиги (ҳозирги ўлчами 40.008 километр), Ер радиусининг узунлиги 6287 километр. 10 ёйнинг узунлиги тахминан 110 километр эканлиги аниқланган. Ҳозирги аниқ маълумотларга қараганда Искандария шаҳрининг кенглиги 310 11,7’ Асвон (Сиена) нинг кенглиги 240 5,0’ га тенг бўлиб, фарқи 70 6,7’. Демак, ўша даврда аниқланган 10 ёй узунлиги ҳозиргига нисбатан фарқи жуда кам. Эратосфеннинг «География» номли 3 қисмдан иборат китобида ўша давр учун жуда зарур бўлган географик ва картографик маълумотлар берилган. Лекин унинг китоби сақланмаган. Унинг китоблари тўғрисидаги маълумот машҳур олим Страбон томонидан ёзиб қолдирилган. Биринчи китобида қадимги даврдан ўша вақтгача маълум бўлган жойларнинг географик тасвирлари берилган, Анаксимандр ва Гекатейлар томонидан тузилган дастлабки географик карта тўғрисида маълумот келтирилган. Иккинчи китобида Ернинг шарсимонлиги ва уни ўлчаш усуллари тўғрисида, учинчи китобида ўша даврда 19 маълум бўлган ҳудудларнинг карталари ва уларни географик тасвири баён этилган экан. Баъзи бир қадимий манбаларда Ўрта Осиё ҳудудида яшаб ижод қилган бир қанча олим ва уламоларни «араб географияси» вакиллари деб келинган. Проф. Ҳ.Ҳасанов ва Г.Ю.Крачковскийлар бу талқин нотўғри эканлигини исботлаб беришган. Бу тўғрида Ҳ.Ҳасанов «Ўрта осиёлик географ ва сайёҳлар» номли китобида «Ўрта Осиё олимлари дейилганда, шу ўлкадан етишиб чиққан ва ўз илмий фаолиятини шу ерда ёки бошқа мамлакатларда ўтказган олимлар гуруҳи тушунилиши керак» деб ёзади. Ўрта осиёлик Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад ал Фарғоний, Жайхоний, Балхий, Беруний, Маҳмуд Қошғарий, Ҳафизу Абру, Бобур, Ҳайдар Мирзо каби ажойиб олим ва географ сайёҳлар география ва картографиянинг ривожланишига жуда катта ҳисса қўшганлар. Туркистон заминида Хоразмнинг Шарқ фани тарихидаги ўрни жуда муҳимдир. Хоразмда аниқ фанларматематика, астрономия, картография, кимё, минералогия, география IХ асрларда юксак даражада тараққий этган. Илк Хоразм воҳасининг кўзга кўринган машҳур олимларидан Муҳаммал ибн Мусо ал Хоразмий (қисқача Муҳаммад Хоразмий) Хоразмда туғилиб Бағдодда вафот этган. Баъзи маълумотларга кўра у 780 йилда туғилган ва 847 йилда вафот этган деб тахмин қилинади. IХ асрнинг бошларида подшо Маъмун ҳукимронлик қилган даврда (813-833 йиллар) Бағдодда «Олимлар академияси» – «Байт ул-хикма» (Донишмандлар уйи) ташкил қилиниб, унда жуда кўп ўрта осиёлик олимлар ижод қилган. Шу вақтда Муҳаммад Хоразмий Бағдод расадхонасининг Ер юзи айланасининг узунлигини ўлчаш учун 10 ёй узунлигини аниқлаш бўйича экспедициясига (Месопотомияда) раҳбарлик қилган. Проф. Ҳ.Ҳасановнинг ёзишича, халифа Маъмун топшириғи билан «Жаҳон карталари» тузишга киришилади ва бу ишга М.Хоразмий раҳбарлик қилади. Бу асарни «Дунё атласи» деса ҳам бўлади. Бунда 70 тача олим шуғулланган. Карталарни тузиш 840 йилларда тугалланган. Хоразмийнинг мазкур карталар яратиш муносабати билан ёзилган «Сурат ал-арз» китоби «Хоразмий географияси» номи билан машҳурдир. Китоб бир неча ўнлаб карталар ва уларга 20 берилган изоҳномалардан иборат бўлган. Бу китобни «Ернинг сурати» деб ҳам юритганлар. Ҳозирги вақтда атласдан 4 та карта сақланиб қолган. Улар ҳозир Страсбург шаҳрида (Францияда) сақланмоқда. Карталарга изоҳлар асосан зиж тарзда берилиб, 537 та энг муҳим жойларнинг номи ва координаталари кўрсатилган. Атласдаги карталардан бирида Нил дарёси ҳавзаси тасвирланса, иккинчисида Азов ва Қора денгизлар тасвирланган. Муҳаммад Хоразмий Ўрта Осиёнинг буюк географ олимигина эмас, балки Шарқ географиясининг ва картографиясининг асосчиси, узоқ Испаниядан то Қашқаргача бўлган барча табиатшунос, географ ва сайёҳ олимларга илҳом берган, намуна бўлган раҳнамоси ҳамдир. Беруний ҳам ўзидан II аср олдин ўтган ватандошини катта эҳтиром билан тилга олган. Италия шарқшуноси К.Наллино Хоразмийга юксак баҳо бериб, «Европадаги ҳеч бир халқ Хоразмий эришган ютуққа эришишга ва бундай асар яратишга қобил эмас эди»- деб ёзади. Муҳаммад Хоразмийнинг замондоши Бағдод расадхонасининг ходимларидан бири Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний асли фарғоналикдир. Унинг геодезия соҳасида қилган ишларидан «Ал-Комил фил устурлоб» («Устурлоб тўғрисида мукаммал маълумот») ва «Устурлоб санъати тўғрисида» номли асарлари геодезик ва астрономик ўлчаш ишларни бажаришда ўша вақтдаги асосий манбалардан бири ҳисобланган. Ал Фарғоний Европада улуғ Альфраганус номи билан машҳур бўлган. Фарғонийнинг хизматларидан яна бири шуки, 861 йилда у ал-Мутаваккилнинг буйруғи билан Нил дарёси сув сатҳини ўлчайдиган асбоб яратиб уни ўрнатиш учун Қохирага борган ва бу ишни қойилмақом қилиб бажарган. Х асрда яшаб ижод қилган яна бир хоразмлик олим Абу Абдулла Хоразмийдир. Унинг картография тарихига қўшган хиссаси шундан иборатки, у ўзининг географияга тегишли асарларида Хўжанд-Шифуркон (Шибирғон) шаҳарларидан ўтган меридианни Бош меридиан деб қабул қилган. Натижада бу меридиан Хўжанд меридиани номини олган. Шарқ картографиясини ривож топишида Араб ва Ўрта Осиё картографиясини асоси бўлган «Ислом атласи» нинг ўзига хос ўрни бор. Ислом атласининг муаллифи номаълум, лекин айрим тадқиқотчилар уни Балхий тузган деб тахмин қиладилар. Бу атласда 21 та карта бўлиб, жумладан, дунёнинг доиравий картаси берилган. Ундан ташқари Арабистон ярим ороли, Форс денгизи, 21 Миср, Шом мамлакатлари ва Рум денгизи карталари ҳамда, мусулмон дунёсининг марказий ва шарқий қисмларини 14 та картаси берилган, унда Жазоир, Ироқ, Форс, Кирмон, Синд, Арманистон, Ҳазар денгизи, Форс чўли, Хуросон, Мовароуннаҳр ҳудуддлари ўз аксини топган. 850-934 йилларда яшаб ўтган ўрта осиёлик машҳур олим Абу Зайд Балхий бевосита география ва картография масалалари билан шуғулланиб, дунё картасини яратган. Download 196.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling