Дорихона муассасаларининг ўз маблағларини шаклланиши


Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш ва юридик шахс мақомини олиш


Download 2.86 Mb.
bet2/14
Sana05.08.2023
Hajmi2.86 Mb.
#1665434
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14

4. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш ва юридик шахс мақомини олиш.

Низом (устав)ни корхонани таъсис этувчи (таъсис этувчилар) тасдиқлайди

Корхона Низом (устав)ида қуйидагилар берилади.

1. Корхонанинг номи.

2. Корхонанинг қаерда жойлашганлиги (почта манзили).

3. Фаолият тури ва мақсадлари.

4. Корхонанинг бошқарув ва назорат органлари, уларнинг ваколати.

5. Корхонанинг мол-мулкини ташкил этиш ва фойдани (даромадни) тақсимлаш тартиби.

6. Корхонани қайтадан ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш шартлари.

Корхонанинг таъсисчилари икки ва ундан ортиқ бўлса, улар иштирокида таъсис шартномаси тузилади.

Корхонанинг таъсисчилари икки ва ундан ортиқ бўлса, улар иштирокида таъсис шартномаси тузилади.

Корхонани давлат рўйхатидан ўтказишда дорихона жойлашган ҳудуддаги ҳокимликнинг (“Юридик шахсларни рўйхатга олиш” бўлими) “Ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Хорижий инвестициялар асосида, тузилган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

1. Таъсисчи (таъсисчилар)нинг аризаси.

2. Корхонанинг номланиши бўйича Давлат статистика идораларидан маълумотнома (1-илова).

3. Корхонани тузиш бўйича қарор нусхаси.

4. Таъсис ҳужжатлари (Низом ва таъсис шартномаси) нотариусда тасдиқланган (2-илова).

5. Муҳр ва тамғаларнинг нусхаси (3-илова).

6. Давлат божини тўлаганлиги бўйича ҳужжатлар.


Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома олганидан ва муҳр ҳамда тамға ясатганидан сўнг банкда ўз ҳисоб рақамини очади.
Фақат шундан кейин дорихона ўз маблағларини шакллантириш имкониятига эга бўлади.
Дорихона фармацевтика фаолиятини амалга ошириши учун эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лицензия олиши зарур.

Капитал, резервлар ва тақсимланмаган фойдани ҳисобга олишнинг вазифалари


Download 2.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling