3. Устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати хусусида ҳисобот тузиш бўйича маълумотларни олишни таъминлаш. 4. Қўшилган капитал ҳамда резерв капиталининг шаклланиши билан боғлиқ муомаларни ўз вақтида ҳисобда акс эттириш. 5. Дорихона соф фойдасини шаклланиши ва унинг тақсимланишини ўз вақтида ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш. Устав капиталининг бухгалтерия ҳисобидаги миқдори, уставда қайд этилган миқдордан ошиб кетиши мумкин эмас. Устав капиталининг бухгалтерия ҳисобидаги миқдори, уставда қайд этилган миқдордан ошиб кетиши мумкин эмас. Устав капиталида иштирокчилар ҳиссасининг бир қисмини уларга қайтариш унинг миқдорини камайтирмайди, балки акциядорлик жамиятининг сотиб олинган шахсий акциялари сифатида расмийлаштирилади ва дебет ҳисобига ўтказилади. Бухгалтерия ҳисобида устав капитали ҳамда таъсисчиларнинг устав капиталига қўшадиган улуш бўйича қарзлари алоҳида ҳисобга олинади. Турли хил мулкчилик шаклидаги корхоналарда устав капиталини шакллантириш хусусиятлари Бугунги кунда республикамизда турли хил мулкчилик шаклидаги корхоналар ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Буларга давлат мулки шаклидаги, акциядорлик жамияти шаклидаги, масъулияти чекланган жамият шаклидаги, хусусий, давлат ва давлат улуши мавжуд дорихоналар шаклидаги ва бошқа корхоналар киради. Мулкчиликнинг турли хил шаклларидаги корхоналарда устав капиталини миқдори турлича белгиланади: Мулкчиликнинг турли хил шаклларидаги корхоналарда устав капиталини миқдори турлича белгиланади: устав капитали акциядорлик жамиятларида – акцияларнинг номинал қиймати бўйича; масъулияти чекланган жамият (ширкат)ларда – таъсис ҳужжатларига биноан мулкдаги улушлари суммасига; мулкчиликнинг жамоа шаклидаги корхоналарда – барча ходимлар улушлари суммасига тўғри келади; давлат корхоналарида уставга қарашли хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун корхонага давлат томонидан бириктирилган мол-мулк суммасига мувофиқ келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |